Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулов Шухрат Бунёдовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ сохасининг йирингли яллиғланиш касалликларини даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3205.
Илмий раҳбар: Азимов Азиз Мухамаджонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Супиев Турган Курбанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наварра давлат университети (Испания).
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси  йирингли-яллиғланиш касалликларини даволаш самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 илк бор эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасининг анатомик тузилишини инобатга олган холда (эпидермис каватини юпқа бўлиши, дерма қаватини ғовак бўлиши ҳамда қон томирлар билан  билан жуда яхши таъминланганлиги сабабли, яллиғланиш инфильтратида махаллий сохада альтерация ва экссудация жараёни актив кечганлигини инобатга олиб) консерватив ёки хирургик даволаш тактикасини танлашда ультрасонографик допплерография ахамияти асосланган;
эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларида антибактериал даводан кейин кузатиладиган ичак дисбактериози сабабли, беморни стационар шароитда қолиш кунларини узайиши инобатга олиб, антибактериал фотодинамик терапияда фақатгина патоген флорани апоптози кузатилиганлиги учун антибактериал фотодинамик терапияни қўлланилганлиги йирингли ярани тез битиши асосланган;
илк бор ўтказилган солиштирма ва микробиологик тахлиллар хулосасига кўра, эрта ёшдаги болаларда юз жағ сохаси йирингли жарохатдан олинган экмаларни микробиологик тахлилига асосланган холда, антибактериал фотодинамик терапиядан кейин, касалликка сабаб бўлган патоген флорани ўсиш баландлиги пасайганлиги аниқланиб, фотодинамик терапия самарадорлиги исботланган;
эрта ёшдаги болаларда юз жағ сохаси ўткир йирингли яллиғланиш касалликларини  даволаш самарадорлигини ошириш максадида соғлиқни сақлаш тизими томонидан тадбиқ этилган даволаш стандартига мувофик равишда антибактериал фотодинамик терапияни  комплекс даволашда қўллаш алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида амалиётига тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси).
биринчи илмий янгилик: илк бор эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасининг анатомик тузилишини инобатга олган холда (эпидермис каватини юпқа бўлиши, дерма қаватини ғовак бўлиши ҳамда қон томирлар билан  билан жуда яхши таъминланганлиги сабабли, яллиғланиш инфильтратида махаллий сохада альтерация ва экссудация жараёни актив кечганлигини инобатга олиб) консерватив ёки хирургик даволаш тактикасини танлашда ультрасонографик допплерография ахамияти асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасида яллиғланиш касалликларини ўзига хос ноодатий кечишини инобатга олган холда шифокорни тактикасини аниқлаштириш мақсадида ультрасонографик допплерография текширувини ўтказиш даволаш самарадорлигин оширишда муҳим ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси 02.08.2023 йилдаги 64-сон буйруқ билан ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида 21.08.2023 йилдаги 131/4-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги яллиғланиш инфильтратида ультрасонграфик допплерни қўллаш шифокор тактикасинии аниқла имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликни даволаш тактикасини аниқлаш учун инфильтрат сохасида микроциркуляция ҳолатини ўрганиш зарур. Таклиф этилган даволаш усули иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун харажатларни 1800000 сўмгача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳсида яллиғланиш касалликларини ўзига хос кечишини инобатга олган ҳолда ультрасонографик допплер текширувини қўллаш  амалиёти самарадорлиги асосида “Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси яллиғланиш касалликларида жаррох тактикасини аниқлаш мақсадида дуплекс ультратовуш текшируви самарадорлигини бахолаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 27.03.2023 йилдаги №04-р/20-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома эрта ёшдаги болаларда юз-жағ сохасидаги йирингли касалликларда шифокор тактикасини аниқлаштириш ва даволаш даволаш самарадорлигини оширишга имкон берди. 
иккинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларида антибактериал даводан кейин кузатиладиган ичак дисбактериози сабабли, беморни стационар шароитда қолиш кунларини узайиши инобатга олиб, антибактериал фотодинамик терапияда фақатгина патоген флорани апоптози кузатилиганлиги учун антибактериал фотодинамик терапияни қўлланилганлиги йирингли ярани тез битиши асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ сохасини йирингли касалликларини даволаш вақтида антибактериал фотодинамик терапияни қўлланилиши антибактериал даводан кейинги бўлиши мумкин бўлган ошқозон ичак тарктидаги бузилишларни олдини олиш имконини беради ва шу йўл билан беморларни стационар шароитда ётиш кунини камайишига ёрдам берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси 02.08.2023 йилдаги 64-сон буйруқ билан ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида 21.08.2023 йилдаги 131/4-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларини даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш имконини беради.  Иқтисодий самарадорлиги антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш орқали эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларини даволашда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сабабли беморларни стационар шароитда қолиш кунини ошишини камайтириш орқали даволашда сарфланадиган сарф харажатлар хар бир бемор учун 1015000 сўм иқтисод қилиш имконига эришилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: эрта ёшдаги болаларда юз жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш самарадорлиги асосида “Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасининг йирингли яллиғланиш касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 27.03.2023 йилдаги №04-р/19-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома болаларда йириннгли касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор ўтказилган солиштирма ва микробиологик тахлиллар хулосасига кўра, эрта ёшдаги болаларда юз жағ сохаси йирингли жарохатдан олинган экмаларни микробиологик тахлилига асосланган холда, антибактериал фотодинамик терапиядан кейин, касалликка сабаб бўлган патоген флорани ўсиш баландлиги пасайганлиги аниқланиб, фотодинамик терапия самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: антибактериал фотодинамик терапияни эрта ёшдаги баолаларда юз жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларидан қўлланилиши, йирингли бўшлиқларни хирургик йўл билан очилган кейинги босқичда қўлланилиши, ярада тез фурсатда йирингли ажралма ажралиши камайишига олиб келди ва беморларни умумий ва махаллий холатини яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси 02.08.2023 йилдаги 64-сон буйруқ билан ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида 21.08.2023 йилдаги 131/4-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: антибактериал фотолинамик терапияни қўлланилиши эрта ёшдаги болаларда йирингли касалликларда йирингли ярани тезрок тузалиши, умумий ва махаллий холатни яхшилаши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф этилган даволаш усули иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун харажатларни 1300000 сўмгача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: эрта ёшдаги болаларда юз жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш самарадорлиги асосида “Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасининг йирингли яллиғланиш касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 27.03.2023 йилдаги №04-р/19-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома болаларда йириннгли касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда юз жағ сохаси ўткир йирингли яллиғланиш касалликларини  даволаш самарадорлигини ошириш максадида соғлиқни сақлаш тизими томонидан тадбиқ этилган даволаш стандартига мувофик равишда антибактериал фотодинамик терапияни  комплекс даволашда қўллаш алгоритми ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: эрта ёшдаги болаларда йирингил яллиғланиш касалликларида ультрасонографик допплер текширувини ва антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш учун даволаш алгоритми кетма кетлиги ишлаб чиқилган ва илмий асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси 02.08.2023 йилдаги 64-сон буйруқ билан ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида 21.08.2023 йилдаги 131/4-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ёшдаги болаларда йирингли яллиғланиш касалликларида ультрасонографик допплер текширувини ва антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш анъанавий терапияга қараганда самаралироқ бўлиб, тиббий реабилитация муддатлари қисқароқ ва даволаш самарадорлиги юқори бўлган.  Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган комплекс даволаш усулидан фойдаланиш эрта ёшдаги болаларда юз жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларини даволашда сарфланадиган сарф-ҳаражатларининг 40% га қисқаришига олиб келади ва беморларнинг  стационар даволаниш учун сарфланадиган сафж харажатларни йўққа чиқаради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасида яллиғланиш касалликларини ўзига хос кечишини инобатга олган ҳолда, яллиғланиш жараёни эрта ёшдаги болаларда атипиктарзда кечиши каби кўриниш касб этшганлигини инобатга олган холда ультрасонографик допплер текширувини қўллаш  амалиёти самарадорлиги асосида “Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси яллиғланиш касалликларида жаррох тактикасини аниқлаш мақсадида дуплекс ультратовуш текшируви самарадорлигини бахолаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 27.03.2023 йилдаги №04-р/20-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома эрта ёшдаги болаларда юз-жағ сохасидаги йирингли касалликларда шифокор-жаррох тактикасини аниқлаштириш ва даволаш самарадорлигини оширишга, ҳамда яллиғланиш жараёнида жаррохлик амалиётини олдинии олишга имкон берди. Бу эса ўз навбатида беморларни стационар шаротида қолиш кунини камайишига олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish