Суяров Нурбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда “пахта иши” қатағони сиёсати ва унинг оқибатлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1684.
Илмий раҳбар: Тўраева Матлуба Холиқуловна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Отамуродович тарих фанлари доктори, профессор, Юнусова Хуршида Эркиновна тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган “Пахта иши” қатағон сиёсати ва унинг оқибатларини Қашқадарё вилояти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Пахта иши” қатағони бўйича Қашқадарё вилояти энг кўп жабр чеккан ҳудудлардан бири бўлганлиги, раҳбар ходимларни терговга тортиш жараёнида айбланувчиларга нисбатан ғайриқонуний усулларнинг қўлланганлиги ҳамда ғайритабиий тергов воситалари билан (тан жароҳати этказиш, аёли, қизлари, яқинлари орқали қўрқитиш, бир неча кун сувсиз ва оч қолдириш, яшаш оғир бўлган хона ва ертўлаларда сақлаш, ёлғон кўрсатма беришга мажбурлаш ва ҳоказо) мажбурий равишда айблаш ҳолатларининг бўлганлиги далиллар асосида исботланган.
Қатағон сиёсатини амалга татбиқ этиш жараёнида вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларига асосий эътибор қаратилганлиги, колхоз, совхоз раҳбарларидан тортиб, мазкур жараён билан боғлиқ бўлган барча ташкилотлар раҳбарлари ҳатто оддий ишчиларнинг сохта айбловлар асосида жиноий жавобгарликка тортилганлиги, мол-мулкларининг мусодара этилганлиги, боқувчисиз қолиб кетган оилаларнинг ночор турмуш кечириши, маънавий тазйиқ ва азобларга дучор қилиниши жараёнлари илмий жиҳатдан исботланган.
Пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг таълим тизимига таъсири, ўрта махсус, олий ўқув юртлари ҳаттоки мактаб ўқувчиларининг пахта йиғим-терим ишларига жалб қилинганлиги, пахта қўшиб ёзиш билан боғлиқ ҳолатларда ўқитувчиларнинг ноҳақ айбланиши, турли соҳаларда меҳнат қилаётган аёлларнинг “Пахта иши” қатағони бўйича тергов жараёнларига жалб этилганлиги, уларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ҳолатлари аниқ мисоллар асосида тавсифланган;
ХХ асрнинг 80-йиллари охирида “Пахта иши” асосан бўҳтондан иборат уйдирма бўлганлиги, тергов гуруҳларининг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг “Пахта иши” бўйича комиссиясининг фаолият юритиши билан ноҳақ айбланган қашқадарёлик қатағон қурбонларини реабилитация қилиниши ва уларнинг кейинги тақдирлари ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда “Пахта иши” қатағони сиёсати ва унинг оқибатлари (Қашқадарё вилояти мисолида) мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
“Пахта иши” қатағони бўйича Қашқадарё вилояти энг кўп жабр чеккан ҳудудлардан бири бўлганлиги, раҳбар ходимларни терговга тортиш жараёнида айбланувчиларга нисбатан ғайриқонуний усулларнинг қўлланганлиги ҳамда ғайритабиий тергов воситалари билан мажбурий равишда айблаш ҳолатларининг содир этилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс кўрсатува” ссенарийсини шакллантириш ва кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомранияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 23-майдаги 06-48-994-сонли маʼлумотномаси). Натижада СССР Прокуратураси тергов гуруҳининг ХХ асрнинг 80-йилларида Қашқадарё вилоятида “Пахта иши” компанияси даврида олиб борган ноқонуний фаолияти ва унинг фожеавий оқибатлари ҳақида телетомошабинларга тўлароқ маълумот олиш имконини берди.
Қатағон сиёсатини амалга татбиқ этиш жараёнида вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларига асосий эътибор қаратилганлиги, колхоз, совхоз раҳбарларидан тортиб, мазкур жараён билан боғлиқ бўлган барча ташкилотлар раҳбарлари ҳатто оддий ишчиларнинг сохта айбловлар асосида жиноий жавобгарликка тортилганлиги, мол-мулкларининг мусодара этилганлиги бўйича оғзаки тарих услублари асосида суҳбатлар амалга оширилганлиги, суратлар, видео ёки аудио ёзувларнинг тўпланганлиги, уларнинг кейинг тақдирлари, даврнинг фожиали асоратлари ҳақидаги маълумотлардан Қарши давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспонатларини бойитишда хизмат қилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2023 йил 1 июндаги №144 сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижаларнинг амалиётга қўлланилиши, жамоатчилик онгида “Пахта иши” туфайли қатағон қилиниб, ноҳақ жабр чеккан инсонларнинг кейинги тақдири, унинг фожиали асоратлари ҳақидаги қарашларни шакллантиришга хизмат қилади.
Пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг таълим тизимига таъсири, ўрта махсус, олий ўқув юртлари, ҳаттоки мактаб ўқувчиларининг пахта-йиғим терим ишларига жалб қилинганлиги, таълим соҳасидаги зиёлиларнинг ва шунингдек, турли соҳаларда меҳнат қилаётган аёлларнинг, “пахта иши” доирасида тергов жараёнларига тортилганлиги, уларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ҳолатларига оид еканлиги далилланган янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомраниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатуви ссенарийсини шакллантириш ва кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомранияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 23-майдаги 06-48-994-сонли маʼлумотномаси). Натижада кўрсатув фактик маʼлумотларга бой бўлиб, телетомошабинларнинг вилоятнинг “Пахта иши” қатағонлиги билан богʻлиқ тарихини шуқурроқ тушунишларига имкон берган.
ХХ асрнинг 80-йиллари охирида совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсати оқибатлари, “пахта иши”, “ўзбеклар иши” қатағонлигининг Қашқадарё вилоятида амалга оширилиши жараёнлари унинг оқибатлари, Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг “пахта иши” бўйича комиссиясининг фаолият юритиши билан ноҳақ айбланган қашқадарёлик қатағон қурбонларини реабилитация қилиниши ва уларнинг кейинги тақдирлари ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” кўрсатувининг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 27 майдаги №06-28-671 сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларга ХХ асрнинг 80-йилларида Қашқадарё вилоятида “Пахта иши” қатағонлигининг амалга оширилиши жараёнлари унинг салбий оқибатлари ва ўзига хос жиҳатлари хусусида кенгроқ маълумот олиш имконини яратди.