Суннатилло Аллабердиевич Ҳамраевнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасидаги элчилик муносабатлари тарихшунослиги”. 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2024.3.PhD/Tar1170
Илмий раҳбар: Дилором Агзамовна Алимова, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Эргашев, тарих фанлари доктори, профессор;
Воҳид Холов тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасидаги дипломатик муносабатлар тарихи билан боғлиқ Россия империяси, совет ва МДҲ давалатларида амалга оширилган манба ва адабиётларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва бугунги кунгача етарлича тадқиқ этилмаган жиҳатларини аниқлаш, тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амирлиги ва Россия империясининг ўзаро элчилик муносабатлари доирасида амирлик томонидан асосан иқтисодий хусусиятдаги талаблар илгари сурилганлиги, империя томонидан эса асирларни озод қилиш ва Бухорода консуллик очиш масалаларида музокаралар олиб борилганлиги, бу борада ХИХ аср ўрталарига қадар расмий ҳужжатларни тузилмаганлиги сабаби сифатида Бухоро амирлигидаги иш юритишга оид анъаналарнинг кўрсатилиши бир ёқлама ёндашув бўлиб, аслида бу давлатлар ўртасида келишувга эришилмагани билан боғлиқлиги далилланган;
Бухоро–Россия ўртасида протекторат шартномасидан сўнг Бухоро амирлиги мустақиллигини сақлаб қолишга уринган бўлса, империя унинг ички ишларига, хусусан, пул бирлигини ўзгартириш (империя рублини жорий қилиш), сув ресурсларидан фойдаланиш (Зарафшон дарёси сувларидан фойдаланишга чеклов ўрнатиш), валиаҳдни белгилаш (валиаҳд белгилашда император розилигини олиш) каби жараёнларга аралашиш сиёсатини юритишга интилганлиги далилланган;
Бухоро амирлигига юборилган элчилар (А.Ф. Негри, К.Ф. Бутенев) фаолияти дипломатик жиҳатдан муваффақиятли бўлганлиги ҳақидаги хулосалар тарихий ҳақиқатга мос келмаслиги ва миссиялар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги, уларнинг талабларига амирлик томонидан кескин рад жавоблари берилганлиги аниқланган;
Бухоро-Россия элчилик муносабаларида дўстлик ва маданий алоқаларга мисол сифатида талқин қилинувчи Бухорода бунёд этилган Эрназар элчи мадрасаси Россия императори Екатерина ИИ маблағлари ҳисобидан қурилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосга эга эмаслиги ва вақф ҳужжатига кўра мадраса элчининг шахсий маблағларидан қурилгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасидаги элчилик муносабатлари тарихшунослиги мавзусига оид илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Бухоро амирлиги ва Россия империясининг ўзаро элчилик муносабатлари доирасида амирлик томонидан асосан иқтисодий хусусиятдаги талаблар илгари сурилганлиги, империя томонидан эса асирларни озод қилиш ва Бухорода консуллик очиш масалаларида музокаралар олиб борилганлиги, бу борада ХИХ аср ўрталарига қадар расмий ҳужжатларни тузилмаганлиги сабаби сифатида Бухоро амирлигидаги иш юритишга оид анъаналарнинг кўрсатилиши бир ёқлама ёндашув бўлиб, аслида бу давлатлар ўртасида келишувга эришилмагани билан боғлиқлигига доир маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Элчилик тарихи” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 10-июлдаги 06-31-838-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши Бухоро-Россия муносабатларида шартомалар имзоланмаслигидаги қарашларни тузатишга хизмат қилган.
Бухоро–Россия ўртасида протекторат шартномасидан сўнг Бухоро амирлиги мустақиллигини сақлаб қолишга уринган бўлса, империя унинг ички ишларига, хусусан, пул бирлигини ўзгартириш (империя рублини жорий қилиш), сув ресурсларидан фойдаланиш (Зарафшон дарёси сувларидан фойдаланишга чеклов ўрнатиш), валиаҳдни белгилаш (валиаҳд белгилашда император розилигини олиш) каби жараёнларга аралашиш сиёсатини юритишга интилганлиги ҳақидаги маълумотлар ЎзР ФА Тарих институти томонидан бажарилган ОТ-Ф1-132-сонли “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тарихшунослиги: назарияси ва шаклланишининг тарихий босқичлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЎзР ФА Тарих институти 2024-йил 28-октябрдаги 3-1255-2391-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасидаги элчилик муносабатларида тарафларнинг мақсадларини очиб беришга хизмат қилган.
Бухоро амирлигига юборилган элчилар (А.Ф. Негри, К.Ф. Бутенев) фаолияти дипломатик жиҳатдан муваффақиятли бўлганлиги ҳақидаги хулосалар тарихий ҳақиқатга мос келмаслиги ва миссиялар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги, уларнинг талабларига амирлик томонидан кескин рад жавоблари берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Элчилик тарихи” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 10-июлдаги 06-31-838-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари дипломатик муносабатлар давомидаги айрим элчиликларнинг аҳамияти бузиб талқин этилганлигини очиб беришга хизмат қилган.
Бухоро-Россия элчилик муносабаларида дўстлик ва маданий алоқаларга мисол сифатида талқин қилинувчи Бухорода бунёд этилган Эрназар элчи мадрасаси Россия императори Екатерина ИИ маблағлари ҳисобидан қурилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосга эга эмаслиги ва вақф ҳужжатига кўра мадраса элчининг шахсий маблағларидан қурилганига оид маълумотлар ЎзР ФА Тарих институти томонидан бажарилган ОТ-Ф1-132-сонли “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тарихшунослиги: назарияси ва шаклланишининг тарихий босқичлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЎзР ФА Тарих институти 2024-йил 28-октябрдаги 3-1255-2391-сонли маълумотномаси). Ўзаро муносабатларда дўстлик ва маданий алоқаларнинг мисоли сифатида кўрсатиалган мадраса қурилишига доир шаклланган қарашлар хато эканлигини очиб беришга хизмат қилган.