Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарахметова Умида Шаакбаровнанинг 
юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳимоя қилишни такомиллаштириш”.12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.2.DSc/Yu317
Илмий маслаҳатчи: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидаҳрарович, юридик фанлар доктори, профессор; Қулдашев Нуриддин Абдугʻаниевич, юридик фанлар доктори, профессор; Бобоқулов Зафар Қурбонназарович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишни такомиллаштиришга оид устувор йўналишлар бўйича илмий асослар, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши асослаб берилди;
ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги, давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантириши асослантирилди;
фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятилиги, оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши асослантирилди;
ота-она ва бола алоҳида-алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлилиги асослаб берилди;
ота-онанинг боланинг фарзандликка олинишига розилиги нотариал тасдиқланган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола жойлашган муассаса раҳбари томонидан ёки фарзандликка олиш амалга оширилаётган жойдаги ёхуд ота-она доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланган аризада баён этилган бўлиши керак, шунингдек фарзандликка олиш тўғрисида иш юритилаётганда бевосита судда баён этилиши мумкинлиги асослантирилди;
етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан И гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр)  суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги асослантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган: 
оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 
2023-йил 1-майдаги ЎРҚ–837-сон “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 1-моддасига асосан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасини тайёрлашда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 30-октябрдаги 04/2-10-2533-сонли  далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши никоҳнинг оилавий қадриятларга таяниши, ихтиёрий никоҳ тамойилининг яратилишига имкон берди;
ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги, давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантириши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 1-майдаги ЎРҚ–837-сон “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 1-моддасига асосан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасини тайёрлашда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 30- октябрдаги 04/2-10-2533-сонли  далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши вояга етмаганларга ғамхўрлик қилишнинг принциплари яратилишига имкон берди;
фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятилиги, оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 1-майдаги ЎРҚ–837-сон “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 1-моддасига асосан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасини тайёрлашда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 30- октябрдаги 04/2-10-2533-сонли  далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши умуминсоний қадриятларга таяниш, тенг ҳуқуқлилик тамойилининг яратилишига имкон берди;
ота-она ва бола алоҳида-алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлилиги Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 10-мартдаги ЎРҚ-608-сон қонунига асосан Оила кодекси 96-моддаси тўртинчи қисмини тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 24-октябрдаги 27/2-304-24-сонли  далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши боланинг таъминоти учун даъво қилиш ҳуқуқини кафолатлашга имкон берди;
Ота-онанинг боланинг фарзандликка олинишига розилиги нотариал тасдиқланган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола жойлашган муассаса раҳбари томонидан ёки фарзандликка олиш амалга оширилаётган жойдаги ёхуд ота-она доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланган аризада баён этилган бўлиши керак, шунингдек фарзандликка олиш тўғрисида иш юритилаётганда бевосита судда баён этилиши мумкинлиги Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 14-мартдаги ЎРҚ-759-сон Қонуни билан Оила кодексининг 159-моддаси учинчи қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 24-октябрдаги 27/2-304-24-сонли  далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши бола ҳуқуқларини амалга оширилишига имкон берди;
етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан И гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр)  суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 17- майдаги ЎРҚ–770-сон қонуни билан Оила кодексининг 118-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 24-октябрдаги 27/2-304-24-сонли  далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши алимент ундиришни суд тартибида ундиришни кафолатлашга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish