Ҳамроева Орзигул Жалоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ХХ аср бошлари ўзбек матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни», 10.00.10–Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil167.
Илмий раҳбар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филолгия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.27.06.2017.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор; Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: XX аср бошлари ўзбек матншунослиги ва манбашунослигида Фитратнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Фитратнинг «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасига киритилган мумтоз адабиёт намуналарининг манбалари аниқланиб, олимнинг манба танлаш ва матн устида ишлаш тамойиллари очиб берилган;
Фитрат эълон қилган тошбитиклар матни мавжуд нашрларга қиёсланган ҳолда уларнинг эркин насрий баён эканлиги, «Чистони(й) элиг бегининг ҳикояси» асари Фитрат томонидан илмга тақдим қилингани асосланган;
«Энг эски турк адабиёти намуналари» мажмуасини тадқиқ қилиш орқали Фитратнинг «Девону луғотит турк» асари асосида «фиҳрист – луғат» тузгани аниқланган;
«Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасида муаллифи кўрсатилмаган «Мифтоҳ ул-адл» асарининг Хожага тегишли экани, қўлёзма нусхаларидан бирини Фитрат фанга тақдим қилгани исботланган;
«Ўзбек адабиёти намуналари»даги Алишер Навоий ва Бобур асарларидан олинган намуналар илмий-танқидий матнлар билан қиёсий ўрганилган ҳолда уларнинг манбаси аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Абдурауф Фитрат ижодий фаолияти ва адабий қарашларидан, диссертациянинг «Темурийлар даври адабиёти намуналарининг мажмуада акс этиши», «Навоийдан кейинги давр адабиётининг матний тадқиқи» каби илмий хулосаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2007–2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-151 рақамли «Адабиёт энциклопедияси» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 сентябрдаги 89-03-3384-сон маълумотномаси). Натижада «Адабиёт энсклопедияси» фундаментал лойиҳасининг 1-жилдидаги мавзуга оид материаллар мажмуаларнинг юзага келиш эҳтиёжи тадқиқи асосида бойитилган;
«Алпомиш» ва «Қўрқуд ота китоби» достонларининг қўлёзма ва мавжуд нусхаларига оид фактик материаллардан, «Алпомиш» достони матни «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасида келтирилган матнга доир илмий хулосалардан 1922 йил ҳамда 1928 йилда ёзиб олинган вариантларининг қиёсан тадқиқи келтирилган маълумотлардан ФА–А1–Г031 рақамли «Ўзбек фольклоршунослиги тарихи» илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 2 октябрдаги 3/1255-2599-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар татбиғи достонларнинг қўлёзма, тошбосма ва мавжуд нашрларининг қиёсий текстологик тадқиқот қонуниятларини ойдинлаштиришга хизмат қилган;
Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг қўлёзма ва тошбосма нусхалари, Атоий, Лутфий, Ҳусайний лирик мероси, манбалари, матний тафовутлар, матн ва мазмуни мутаносиблиги каби масалаларга оид илмий хулосалардан «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Бугуннинг гапи», «Бир байт шарҳи», «Одоблар хазинаси» каби кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 01-16/444-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.