Куйлиев Бобур Тулкиновичнингнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал ахборот маконида жамоатчилик фикрини манипуляция қилишнинг маънавий-сиёсий технологиялари” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.1.PhD/Фал1266
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, ДСc.03/08.05.2024.Ф.135/01
Расмий оппонентлар: Норқулов Сухроб Дустмуродович, фалсафа фанлари доктори (DSc) профессор; Каршиев Бахтиёр Эгамкулович сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобал ахборот макони шароитида интернет ижтимоий тармоқларидан фойдаланган ҳолда жамоатчилик фикрини манипуляциялашда қўлланиладиган сиёсий технологиялар хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интернетда қўлланиладиган сиёсий манипулятив технологияларнинг намоён бўлиш хусусиятига кўра вектор (стратегик бошқарув ва ахборот таъсири), илдизсимон (яширин тарғибот) ҳамда конвергент (медиа синхронизация) шакллари мавжуд эканлиги илмий асосланган;
интернет интерфаоллик (тескари алоқа), аноним (яширин таъсир) қолиш имконияти ҳамда муқобил, жозибадор ва эмоционал таъсирга эга ахборотларни тақдим этиш функсиялари туфайли сиёсий фаолликни намоён қилишнинг сиёсий коммуникатив воситаси эканлиги илмий асосланган;
интернет сиёсий коммуникация воситаси сифатида ахборот танқислигини конпенсиялаш (мавжуд ахборот ўрнини тўлдириш), кўп вариантлилик, кўп талқинлилик, хусусиятлари туфайли нафақат очиқлик ва шаффофликни балки сиёсий манипуляцияларни фаол қўллаш учун хизмат қилувчи глобал ахборот макони эканлиги илмий асосланган;
замонавий фолклёр шакли саналувчи интернет мемлар (маданий код ва рамзий хабар) вируслилик, иҳчамлик, эмоционал-юмористик таъсир, ўз манбаининг номаълумлиги, содда схаматиклик, долзарблик, кенг омма учун очиқлик, доимий янгилинаб бориш каби хусусиятлари туфайли сиёсий манипуляция технологиялари сифатида фойдаланилиши мумкинлиги эксперт сўрови методи асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
интернет сиёсий коммуникасия воситаси сифатида ахборот танқислигини консепсиялаш, кўп вапиантлилик, кўп талқинлилик, хусусиятлари туфайли нафақат ошиқлик ва шаффофликни балки сиёсий манипуляцияларни фаол қўллаш ушун хизмат қилувчи глобал ахборот макони эканлиги илмий ошиб берилганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ИТ соҳасида ўқиш истагидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан чора-тадбирларни амалга ошириш режасининг 1. Ўқув курсларини ташкил этиш: ёшларнинг ИТ соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш учун махсус ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш каби тарғибот тадбирларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 18-мартдаги 2-13-21-1084-сон маълумотномаси). Натижада диссертасияда келтирилган таклиф ва тавсиялар мамлакатимиз ёшларининг онгида медиа саводхонлик маданиятини ошиши, билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган тарғибот тадбирлари самарадоплигини ошишига хизмат қилган;
замонавий фолклёр шакли саналувши интернет мемлар вируслилик, иҳчамлик, эмосионал-юмористик таъсир, ўз манбаининг номаълумлиги, содда схаматиклик, долзарблик, кенг омма ушун ошиқлик, доимий янгилинаб бориш каби хусусиятлари туфайли сиёсий манипуляция технологиялари сифатида фойдаланилиши мумкинлиги эксперт сўрови методи асосида ошиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг интернетдаги саҳифаларини юритишда шунингдек ижодий кешаларни уюштириш ҳусусан “Серқирра олим ёди” номли хотира кечаси ижросига оид тарғибот ишларини ташкил этишда мазкур диссертасия иши материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 3-мартдаги №01-03/322-сон далолатномаси). Натижада илмий хулосалар, амалий таклифлар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
интернет интерфаоллик, аноним қолиш имконияти ҳамда муқобил, жозибадор ва эмосионал таъсирга эга ахборотларни тақдим этиш функсиялари туфайли сиёсий фаолликни намоён қилишнинг сиёсий коммуникатив воситаси эканлиги тўғрисидаги мулоҳазалардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатшилик фикрини ўрганиш Маркази социологик тадқиқотларида ҳусусан “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари: баҳолар, фикрлар ва муносабатлар” мавзусидаги социологик тадқиқотнинг 2.2 “фуқароларнинг интернет саводхонлиги даражаси” қисмида фойдаланилди. (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатшилик фикрини ўрганиш Марказининг 2023-йил 23-ноябрдаги 01-16/227-сон далолатномаси). Натижада “Ижтимоий фикр” Республика жамоатшилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўтказилаётган айни мавзудаги социологик тадқиқотлар дастурининг методологик базасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
интернетда қўлланиладиган сиёсий манипулятив технологияларнинг намоён бўлиш хусусиятига кўра вектор, илдизсимон ҳамда конвергент шакллари мавжуд эканлиги борасидаги илмий янгиликдан Ўзбекистон Халқ демократик паптияси (ХДП) нинг мақсад ва вазифаларига мос бўлган ҳолис ахборот тарқатиш, ахборий психологик таҳдидларга қарши курашиш усулларини такомиллаштириш, шахсга доир маълумотларнинг сир сақланиши, ёшларни дезинформасия таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш каби долзарб масалаларни ешишда, ҳусусан партия (ХДП) нинг IV. Ёшлар таълими миллат келажаги ва юртимиз рақобатбардошлигининг гарови қисмидаги ИТ бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш борасида диссертасия материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) нинг 2024-йил 20-мартдаги 01-130-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) нинг иш режасига киритилган тегишли тадбирларни амалга оширишда қўлланилган ҳамда мазкур янгиликлар партия ўқув-семинарлари дастури мазмунининг назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.