Sayt test rejimida ishlamoqda

Каниязова Жупаргул Оринбаевнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ, ўзбек, қирғиз насрида сюжет ва образлар типологияси (Ш.Сейтов, Ш.Холмирзаев, Ч.Айтматовлар насри мисолида)», 10.00.06. - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.DSc/Fil576.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жаримбетов Курбанбай Кудайназарович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Акматалиев Абдилдажан Амантурович, филология фанлари доктори, академик; Курамбоева Гуландам Каримбаевна, филология фанлари доктори, доцент; Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ, ўзбек ва қирғиз насрида сюжет ва образлар мутаносиблиги ва ўзига хосликларни қиёсий-типологик аспектда асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
ХХ асрда шўролар даври ижтимоий мафкураси асосида шаклланган ва ривожланган қорақалпоқ, ўзбек ва қирғиз адабиятидаги муштарак жиҳатлар адабий типологик ҳодиса эканлиги далилланиб, Ш.Сейтов, Ш.Холмирзаев, Ч.Айтматовлар ижодидаги муштарак жиҳатларнинг юзага келиш омиллари аниқланган;
Ш.Сейтов, Ш.Холмирзаев, Ч.Айтматов асарларида болалик мотиви, болалар ва кексалар образи бадиий талқинидаги муштараклик ва ўзига хосликлар муаллифлар позицияси билан боғлиқлиги, бунда ижодкорлар нуқтай назарининг мутаносиблиги асосланган;
ўтган асрнинг иккинчи яримидаги ёшлар ҳаётини тасвирлаш тарғиб қилинган ижтимоий мафкура сабаб қорақалпоқ, ўзбек ва қирғиз адабиётидаги муштарак хусусиятлар, бадиий асарларда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳаёт мураккабликларини тасвирлаш борасида сюжет тузиш, композиция қуриш, қаҳрамон образини яратишдаги хосликлар ва ғоявий яқинлик касб этиши очиб берилган;
тарихий воқеалар ва муайян халқ миллий менталитетига хос хусусиятларнинг янгича бадиий талқини даврнинг ижтимоий-сиёсий вазияти билан боғлиқлиги, бу борада ҳар бир ижодкор позицияси, услубий маҳорати очиб берилган;
1980-йиллар охири – 1990-йиллар адабиётида авлодлар орасидаги кескин муносабатлар тасвири ва ўтиш даври асосий муаммога айлангани Ш.Сейтовнинг «Хавфли бўрилиш», Ш.Холмирзаевнинг «Олабўжи», Ч.Айтматовнинг «Қулаётган тоғлар» асарлари орқали далилланиб, бадиий адабиётнинг ижтимоий тафаккур ривожидаги аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ, ўзбек, қирғиз насри қиёсий-типологик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХХ асрда шўролар даври ижтимоий мафкураси асосида шаклланган ва ривожланган қорақалпоқ, ўзбек ва қирғиз адабиятидаги муштарак жиҳатлар адабий типологик ҳодиса эканлиги далилланиб, Ш.Сейтов, Ш.Холмирзаев, Ч.Айтматовлар ижодидаги муштарак жиҳатларнинг юзага келиш омиллари хусусидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 25-майдаги 227/1-сон маълумотномаси). Натижада, жанр ва шаклий хусусиятлари ҳамда уни бадиий асарни қиёсий-типологик таҳлил қилиш, ижодкорларнинг услубий изланишлари ўзига хослигини асослашда олинган илмий хулосалардан манба сифатида фойдаланилган;
Ш.Сейтов, Ш.Холмирзаев, Ч.Айтматов асарларида болалик мотиви, болалар ва кексалар образи бадиий талқинидаги муштараклик ва ўзига хосликлар муаллифлар позицияси билан боғлиқлиги, бунда ижодкорлар нуқтай назарининг мутаносиблиги бўйича илмий натижаларидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ ёзувчиси Ш.Сейтов, ўзбек адиби Ш.Холмирзаев ва қирғиз ижодкори Ч.Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқ кўргазмалар ҳамда музей экспонатларини бойитишда зарур манба сифатида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 2-03/365-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатилган ижодкорлар насрининг ўзига хос хусусиятлари, қаҳрамон руҳий олами тасвиридаги ижодий индивидуаллиги масалалари юзасидан материаллар шакллантирилган;
ўтган асрнинг иккинчи яримидаги ёшлар ҳаётини тасвирлаш тарғиб қилинган ижтимоий мафкура сабаб қорақалпоқ, ўзбек ва қирғиз адабиётидаги муштарак хусусиятлар, бадиий асарларда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳаёт мураккабликларини тасвирлаш борасида сюжет тузиш, композиция қуриш, қаҳрамон образини яратишдаги хосликлар ва ғоявий яқинлик касб этиши бўйича илмий натижаларидан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Ассалом Қорақалпоғистон”, “Адабиёт ва замон”, “Маънавият бўстони” эшиттиришлари орқали кенг оммага тарғиб этилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-майдаги 05-22/264-сон маълумотномаси). Натижада, қардош халқлар орасидаги дўстлик ва адабий алоқаларнинг узоқ тарихга эга эканлиги хусусидаги материллар билан кўрсатув ва эшиттиришлар илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойитилган;
тарихий воқеалар ва муайян халқ миллий менталитетига хос хусусиятларнинг янгича бадиий талқини даврнинг ижтимоий-сиёсий вазияти билан боғлиқлиги, бу борада ҳар бир ижодкор позицияси, услубий маҳорати хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маънавий-маърифий анжуманларида, китобхонлик тарғиботларида, Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида ўтган адабий кечалар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 2-февралдаги 01-03-163-сон маълумотномаси). Натижада, Ш.Холмирзаев, Ш.Сейтов ва Ч.Айтматов ижоди образлар тизими, таснифи, уларнинг миллий-маданий жиҳатлари, типологик муштараклиги ҳақидаги илмий тасаввур-тушунчаларнинг бойитилишига эришилган.
1980-йиллар охири – 1990-йиллар адабиётида авлодлар орасидаги кескин муносабатлар тасвири ва ўтиш даври асосий муаммога айлангани Ш.Сейтовнинг «Хавфли бўрилиш», Ш.Холмирзаевнинг «Олабўжи», Ч.Айтматовнинг «Қулаётган тоғлар» асарлари орқали далилланиб, бадиий адабиётнинг ижтимоий тафаккур ривожидаги аҳамиятига доир хулосалардан Artvin Çoruh Üniversitesiдаги “Абдулла Қаҳҳор – ҳикоянавис” фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Artvin Çoruh Üniversitesi Rektörlüğü. 2024-йил 28-мартдаги Э.2669-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа иши Ш.Сейтов, Ш.Холмирзаев ва Ч.Айтматов ижоди мисолида бадиий асарнинг ғоявий, тематик ўзига хослиги, сюжет ва композицион хусусиятлари юзасидан илмий-назарий таҳлиллар билан мустаҳкамланган.

         

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish