Хамроева Шаҳло Мирджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили муаллифлик корпусини тузишнинг лингвистик асослари”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil504.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.30.05.2018.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корпус, унинг ўзига хос хусусияти, ижтимоий, лексикологик, таълимий ва бошқа соҳалардаги аҳамияти, корпус лингвистикаси тарихи, корпус турлари, муаллифлик корпусининг лингвистик қимматини ўрганиш, ўзбек тили муаллифлик корпусини яратишнинг лингвистик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида корпус, унинг лингводидактика ва лингвистикада маълумотларни марказлаштириш, қайта ишлаш имконияти ҳамда корпусдан фойдаланиш аҳамияти очиб берилган;
корпус яратиш уч босқичда тараққий этганлиги, биринчи авлоди электрон кутубхона шаклидалиги, иккинчи авлоди матнни қайта ишлай олиши, янги даврда эса ҳажман катта, аммо содда тегли корпуслар яратилаётганлиги, рус ва инглиз тили лингвистик корпуслари тарихи, корпус лингвистикасининг бугунги ҳолати, замонавий рус, инглиз, турк, тожик тили корпусларининг жаҳон корпуслари орасидаги ўрни, уларнинг муштараклиги корпуснинг умумий талаблари даражасидалиги, фарқли томонлари эса сўз миқдори ва лингвистик таҳлил имкониятида эканлиги аниқланган;
корпусни лойиҳалаш ва тузиш технологик жараёнлари ўрганилган, тегнинг корпусда матнни қайта ишлашни белгилаб бериши, тег сўз шаклларнинг грамматик белгиларини кўрсатиши асосланган;
муаллифлик корпусининг илмий, амалий, таълимий мақсад ва вазифалари, миллий, параллел, таълимий, мультимодал корпуслардан фарқи, муаллифлик корпусининг тузилиши, таркиби, ҳосиласи, рус ва инглиз тилида мавжуд муаллифлик корпусларининг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари очиб берилган;
муаллифлик корпусини тузишнинг лойиҳалаш, теглаш ҳамда қидирув тизими (корпус менежери)ни танлаш тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тили муаллифлик корпусини тузишнинг лингвистик асослари, корпусни лойиҳалаш ва тузиш босқичининг технологик жараёни, тегнинг корпус тузишдаги аҳамияти ва лингвистик восита эканлиги, корпус менежерининг қидирув, саралаш, фильтрлаш хусусияти; унинг турлари тавсифи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек тилшунослигида корпус, унинг лингводидактика ва лингвистикада маълумотларни марказлаштириш, қайта ишлай олиш хусусияти, назарий асослари, тил корпусининг лингвистик, амалий ва таълимий аҳамияти ҳақидаги назарий маълумотлар; корпус лингвистикасининг бугунги ҳолати, замонавий рус, инглиз, турк, тожик тили корпусларининг жаҳон корпуслари орасидаги аҳамияти, уларнинг муштарак ва фарқли томонлари қиёсланиши натижаларидан “Корпус лингвистика атамаларининг қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 89-03-3647-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида корпус лингвистикаси атамалари сираси мукаммаллашишига эришилган;
диссертациясида сўз шаклларнинг теглаштириш, уларнинг лингвистик моделларини тузиш, лингвистик корпусда ясама сўзни таҳлил қилиш тамойиллари борасидаги таҳлил ва хулосалари натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2008–2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 89-03-3647-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш деривация ҳодисаларини изоҳлашда хизмат қилган;
корпусни лойиҳалаш ва тузиш технологик жараёнлари, тегнинг корпусда матнни қайта ишлашни белгилаб бериши, тег сўз шаклларнинг грамматик белгисини кўрсатиши; корпус менежерининг қидирув, саралаш, фильтрлаш вазифаси, унинг BONITO, XAIRA, SARA, SQR, DDS турлари тавсифи; муаллифлик корпусининг электрон луғат, электрон кутубхонадан фарқли жиҳатлари қиёси; муаллифлик корпусини тузишнинг лойиҳалаш, теглаш, корпус менежери танлаш тамойилларини белгилаш натижаларидан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давлат илмий-техника дастури доирасида 2014–2016 йилларда бажарилган ЁА1-ФҚ-0-07289 рақамли “Миллий амалий ва тасвирий санъат атамаларининг қисқача ўзбекча, русча, инглизча изоҳли луғати” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 89-03-3647-сон маълумотномаси). Натижада амалий ва тасвирий санъат атамаларининг қисқача изоҳли луғати илмий-оммабоплиги таъминланган ва янги манбалар билан бойиган;
Абдулла Қаҳҳор корпуси интерфейси лойиҳалаштирилган; Абдулла Қаҳҳор асарлари теглари лингвистик моделидан Абдулла Қаҳҳор асарлари муаллифлик корпусининг off-line варианти фрагментини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 89-03-3647-сон маълумотномаси). Натижада “Абдулла Қаҳҳор асарлари корпуси” off-line варианти фрагменти яратилган.