Анарматов Жасурбек Жандарбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар қишлоқ хоʻжалиги ихтисослашувини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)” 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” ва 08.00.04 – “Қишлоқ хоʻжалиги иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.PhD/Iqt2478
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Умаров Абдувахоб Турсунович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Назаров Шарофиддин Хакимович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Умаров Сухроб Рустамович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оʼзбекистон ҳудудлари қишлоқ хоʼжалигида ихтисослаштиришни такомиллаштириш боʼйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилоятининг Пискент, Паркент, Бўстонлиқ ва Тошкент туманларининг мева-сабзавотчиликка ихтисослашувини чуқурлаштиришга ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга “Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли йиллик 2 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоғи соҳалари ўртасидаги ихтисослашув самарадорлигини оширишга Бекобод, Қуйи ва Ўрта Чирчиқ туманларини шоличилик, Янгийўл, Зангиота, Қибрай туманларини сабзавотчилик ва боғдорчилик, Оҳангарон, Оққўрғон, Бўка, Юқори Чирчиқ туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш орқали эришиш таклифи асосланган;
Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманларини сабзавотчилик ва картошкачиликка ихтисослаштиришга ўша ҳудудлардаги сув танқислиги, шўрланиш ва тупроқ деградациясининг олдини олишда “МРВ” (Monitoring, Reporting, Verification)” тизимини қўллаган тадбиркорлик субъектларининг ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда уларни реконструксия қилиш билан боғлиқ харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартибини жорий қилиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Тошкент вилояти ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида, минтақа қишлоқ хўжалигига ихтисослашув самарадорлигининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган пессимистик, базавий ва оптимистик сценарий лари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент вилоятининг Пискент, Паркент, Бўстонлиқ ва Тошкент туманларининг мева-сабзавотчиликка ихтисослашувини чуқурлаштиришга ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга “Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли йиллик 2 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги ПҚ-387-сонли «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2024 йил 11 октябрдаги 05/03-04-498-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи қишлоқ хўжалик корхоналарини узлюксиз ишлаши ва фойдасини оширишга хизмат қилади;
Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоғи соҳалари ўртасидаги ихтисослашув самарадорлигини оширишга Бекобод, Қуйи ва Ўрта Чирчиқ туманларини шоличилик, Янгийўл, Зангиота, Қибрай туманларини сабзавотчилик ва боғдорчилик, Оҳангарон, Оққўрғон, Бўка, Юқори Чирчиқ туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 декабрдаги ПҚ-435 сонли “Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2024 йил 11 октябрдаги 05/03-04-498-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш имконияти ортади;
Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманларини сабзавотчилик ва картошкачиликка ихтисослаштиришга ўша ҳудудлардаги сув танқислиги, шўрланиш ва тупроқ деградациясининг олдини олишда “МРВ” (Monitoring, Reporting, Verification)” тизимини қўллаган тадбиркорлик субъектларининг ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда уларни реконструксия қилиш билан боғлиқ харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартибини жорий қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 июндаги ПҚ-233-сонли «Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроекотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини 1-иловасини 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2024 йил 11 октябрдаги 05/03-04-498-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудларда фаолият юритаётган фермерлар, агрокластерлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ер, сув, ўрмон хўжалиги ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади;
Тошкент вилояти ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида, минтақа қишлоқ хўжалигига ихтисослашув самарадорлигининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган пессимистик, базавий ва оптимистик сценарий ларидан Тошкент вилоятини 2024-2028-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2024 йил 11 октябрдаги 05/03-04-498-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент вилоятини пессимистик сценарий бўйича 4,0 фоизга, базавий сценарий бўйича 22,7 фоизга, оптимистик сценарий бўйича 30,7 фоизга ошириш мумкинлиги аниқланган.