Sayt test rejimida ishlamoqda

Кахарова Мунира Махамаджановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳуқуқ фалсафасининг илмий-методологик жиҳатлари», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари (ҳуқуқ фалсафаси) (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fаl80.

Илмий раҳбар: Джавакова Каринэ Владимировна, фалсафа фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Нурматова Мукаррам Аҳмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳуқуқ фалсафасининг илмий ва назарий-методологик масалаларини таҳлил этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳуқуқ фалсафасининг объекти, предмети, мақсади, вазифалари, методлари таҳлил этилиб, ижтимоий-гуманитар фанлар классификациясидаги ўрни асосланган;

Шарқ ва Ғарбда олиб борилган ҳуқуқ фалсафасини шакллантиришга оид изланишларнинг илмий-методологик жиҳатлари очиб берилган;

ҳуқуқ фалсафаси парадигмаларининг маънавий-ахлоқий императивлар билан боғлиқлиги асосланган;

ҳуқуқ фалсафасига оид илмий-назарий концепциялар, уларнинг илмий-методологик аҳамияти, ижтимоий ҳуқуқий борлиқни такомиллаштиришга позитив таъсири асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳуқуқ фалсафасининг илмий-методологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ҳуқуқ фалсафасининг объекти, предмети, мақсади, вазифалари, методлари таҳлилга ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар классификациясидаги ўрнига оид хулосалардан 1-071 рақамли «Мураккаб ва таҳликали замоннинг маънавий таҳдидларига қарши мафкуравий кураш воситалари комплексини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш» мавзусидаги гранти, И-2016-1-33 рақамли «Миллий тарбия ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш» ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва чоп этиш мавзусидаги инновацион грант лойиҳа ижроси юзасидан «Дунёнинг мафкуравий манзараси», «Миллий тарбия ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш» номли ўқув қўлланма ва монографияни тайёрлашда ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастуридаги «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзусида қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил 26 декабрдаги 1324-сон маълумотномаси). Илмий хулоса чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни сифатли бажарилишига ҳамда ўқув қўлланма ва монографияни назарий-методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган;

Шарқ ва Ғарбда олиб борилган ҳуқуқ фалсафасини шакллантириш бўйича изланишларнинг илмий-методологик жиҳатларига оид хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2018 йил 30 мартдаги «Олий таълим муассасаларида тадбирларни ташкил этиш шакллари ва уларнинг мазмунини бойитиш йўналишидаги услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 281-сон буйруғига асосан тайёрланган «Талабаларнинг ҳуқуқий билим, ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича услубий тавсиялар» қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 апрелдаги 87-03-1378-сон маълумотномаси) Ушбу хулосалар қўлланмани сифатли таёрлашда ҳамда талабаларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ижобий таъсир кўрсатган;

ҳуқуқ фалсафаси парадигмаларининг маънавий-ахлоқий императивлар билан боғлиқлигига оид хулосалардан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кешгашининг 2017 йил 22 февралдаги 28-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури»нинг 3/14-банди: «Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш» ҳамда «Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолияти тўғрисида»ги намунавий низом лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фуқаро-ларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кешгашининг 2018 йил 2 мартдаги 02-03/145-сон маълумотномаси). Бу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга оид ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш имконини берган;

ҳуқуқ фалсафасига оид илмий-назарий концепциялар, уларнинг илмий-методологик аҳамияти, ижтимоий ҳуқуқий борлиқни такомиллаштиришига оид таклифлардан 2017 йил давомида ЎзМТРК тизимидаги телеканаллардаги айрим кўрсатув сценариялари ва уни ташкил этишда ҳамда маҳаллаларида истиқомат қилаётган оилалар иштирокида ташкиллаштирилган тадбирлар натижадорлигига эришишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 12 февралдаги 05-15/616-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 16 февралдаги 965-сон, Имом Бухорий халқаро марказининг 2018 йил 22 февралдаги 01-03/13-сон маълумотномалари). Натижада мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти янада юксалишига, қонунларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга, олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish