Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиримбетова Гулмира Рамбергеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак физика ўқитувчиларининг ахборот–коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Молекуляр физика фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.1.PhD/Ped4118
Илмий раҳбар: Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззақ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак физика ўқитувчиларининг ахборот–коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси молекуляр физика фанини ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида молекуляр физика фанини ўқитишда бўлажак физика ўқитувчиларининг ахборот–коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг замонавий технологияларини интеграциялаш жароёнига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий фаолиятида назарий билим, амалий кўникма, малака ва компетенсияларини ривожлантиришда ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиш модели асосида ташқи ва ички ўзаро таъсирларни ўз ишига оладиган янги технологик ёндашувлар такомиллаштилган;    
олий таълим муассасаларида молекуляр физика фанини ўқитишда интерактив платформаларнинг (онлине симуляциялар, визуализация дастурлари, виртуал лабораториялар) самарали таълим жараёни   такомиллаштирилган;
молекуляр физика фанини ўқитиш жараёнида физика фанидаги абстракт масалаларни визуал ва амалий тарзда тушиниш,  билимларни ўзлаштириш сифатини ошириш,  рақамли ресурслар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш, ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш ва билим даражасини динамик тарзда баҳолашга ёрдам берадиган замонавий таълим  методлари (масалан, Wеб-Кwест технологияси) асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак физика ўқитувчиларининг ахборот–коммуникатив компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида молекуляр физика фанини ўқитишда бўлажак физика ўқитувчиларининг ахборот–коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг замонавий технологияларини интеграциялаш жароёнига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Молекуляр физика ҳáм термодинамика” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 831477 рақамли гувоҳнома). Натижада мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг молекуляр физикаси мавзуларига оид умумий компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий фаолиятида назарий билим, амалий кўникма, малака ва компетенсияларини ривожлантиришда ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиш модели асосида ташқи ва ички ўзаро таъсирларни ўз ишига оладиган янги технологик ёндашувлар такомиллаштирилишга доир таклиф ва тавсиялардан Нукус давлат педагогика институтида ЁА-5-ХТ-1-31884 рақамли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 5-сентябрдаги 11-05-4603/04–сон маълумотномаси). Натижада, молекуляр физика фанидан такомиллаштирилган модел ишлаб чиқилган; 
    олий таълим муассасаларида молекуляр физика фанини ўқитишда интерактив платформалар (онлине симуляциялар, визуализация дастурлари, виртуал лабораториялар) ёрдамида таълим жараёни   такомиллаштирилишга доир таклиф ва тавсиялардан “Молекуляр физика ҳáм термодинамика” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 831477 рақамли гувоҳнома).  Натижада, бўлажак физика ўқитувчиларининг ахборот–коммуникатив компетентлигини ривожлантириш учун электрон–ўқув қўлланма ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish