Sayt test rejimida ishlamoqda

Терентьева Екатерина Олеговнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тетрагидроизохинолин қаторига мансуб бирикмаларнинг цитотоксик фаоллигини ўрганиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/B130.

Илмий раҳбар: Азимова Шахноз Садыковна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Саитмуратова Угилжан Худайбергеновна, биология фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятгамолик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: синтетик алкалоидлар ва 1,2,3,4-тетрагидроизохинолин ҳосилалари орасидан саратон ҳужайралари ўсиниши тўхтадиган ва соғлом ҳужайраларга нисбатан кам заҳарли бўлган, шунингдек микробга қарши фаолликка эга бирикмаларни аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор моно- ва бимолекуляр 1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг in vitro шароитида цитотоксик, антибактериал, замбуруғга қарши фаолликлари аниқланган;

бирикмаларнинг цитотоксик фаоллиги намоён бўлиши учун тегишли функционал-аҳамиятли гуруҳлар аниқланган;

бирикмаларнинг ҳужайра ҳажмининг регулятор камайиши кинетикасига таъсири  аниқланган;

1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг цитотоксик фаоллиги апоптоз оксидланишли стресс ва ҳужайра мембрана бутунлигининг бузилиши билан эмас, балки ҳужайрани апоптоз йўли орқали нобуд қилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг цитотоксик фаоллиги бўйича олинган илмий  натижалар   асосида:

селектив цитотоксик фаолликка эга булган 1,11-бис-(6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин-1-ил) ундекан учун  Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05683, 2018 й.). Натижада ушбу бирикманинг тиббиётда ўсмага қарши восита сифатида фойдаланиш имконияти яратилган.

селектив цитотоксик фаолликка эга булган 1-(3’,4’-метилендиоксифенил)-2-метил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05664, 2018 й.). Натижада мазкур бирикмалардан тиббиётда ўсмага қарши восита сифатида фойдаланиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish