Эргашев Омонбой Тургунбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини такомиллаштириш технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (санъатшунослик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4226.
Илмий раҳбар: Маматқосимов Жаҳонгир Абирқулович, педагогика фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шодиев Болтабой Авазович, санъатшунослик фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини такомиллаштириш технологиялари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини ривожлантириш методикасининг дидактик имкониятлари арт педагогик вазифаларни шахсий ва касбий фаолият маданиятига пропорсионал боғлиқлигини таълимий-ривожлантирувчи мақсадларга кўра бадиий уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини ривожлантиришнинг модели консептуал, когнитив, операционал ва баҳоловчи-натижавий компонентларни дилетант ва профессионал ижро сифатларининг интеллектуал ривожланиш даражаси билан дифференциал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг бадиий тафаккурини ривожлантириш самарадорлиги индивидуал тайёргарлик даражасини баҳолашга йўналтирилган табақалаштирилган мезонларни индивидуал-касбий ривожлантиришга кўра мақсадли белгилаш асосида оширилган;
талабаларнинг бадиий тафаккурини такомиллаштиришнинг тизимли-жараёнли, аксиологик ва рефлексив, шахсий фаолиятга йўналтирилган механизмлари интерактив викторина, гамификация, подкаст, влог, рақамли коллекция усулларининг ички интеграциясини адекват фаоллаштириши сабабли уларда дивергент фикрлаш кўникмаларини уйғунлаштириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини такомиллаштириш технологиялари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини ривожлантиришнинг модели консептуал, когнитив, операционал ва баҳоловчи-натижавий компонентларни дилетант ва профессионал ижро сифатларининг интеллектуал ривожланиш даражаси билан ўзаро дифференциал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Сценарийнавислик ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш” ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-июндаги 218-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг бадиий тафаккурини ривожлантириш самарадорлиги индивидуал тайёргарлик даражасини баҳолашга йўналтирилган табақалаштирилган мезонларни индивидуал-касбий ривожлантиришга кўра мақсадли белгилаш асосида оширилган хулоса ва таклифлардан “Сценарийнавислик ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш” ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-июндаги 218-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини такомиллаштиришнинг мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда эмпирик баҳолаш самарадорлиги аниқланган;
талабаларнинг бадиий тафаккурини такомиллаштиришнинг тизимли-жараёнли, аксиологик ва рефлексив, шахсий фаолиятга йўналтирилган механизмлари интерактив викторина, гамификация, подкаст, влог, рақамли коллекция усулларининг ички интеграциясини адекват фаоллаштириши сабабли уларда дивергент фикрлаш кўникмаларини уйғунлаштириши асосланишига оид хулоса ва таклифлардан “Сценарийнавислик ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш” ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-июндаги 218-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини такомиллаштиришни “Арт интеллект” технологияси асосида тизимли амалга ошириш имконияти яратилган;
маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини ривожлантириш методикасининг дидактик имкониятлари арт педагогик вазифаларни шахсий ва касбий фаолият маданиятига пропорсионал боғлиқлигини таълимий-ривожлантирувчи мақсадларга кўра бадиий уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилганга оид хулоса ва таклифлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида кенг татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 21-августдаги 344/1-сон маълумотномаси). Натижада, маданий тадбирлар контекстида талабаларнинг бадиий тафаккурини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.