Sayt test rejimida ishlamoqda

Кахорова Комола Азаматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқсил-пептид табиатли биологик фаол моддаларни тавсифлашда ҳужайра культураси моделларининг қўлланилиши», 02.00.10–Биоорганик кимё (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/В83  .

Илмий раҳбар: Хашимова Зайнат Саттаровна, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик  кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Хушбактова Зайнап Абдурахмановна, биология фанлари доктори, профессор; Левицкая Юлия Владимировна, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятгамолик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Cuscuta europeae ўсимлигидан лектинсимон гликопротеидларни ажратиш, тавсифлаш ва Акат, В-16, КМЛ, Hela, C127, U937 ҳужайра культураси моделларида цитотоксик фаоллигини аниқлашдан иборат. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

янги сичқон ингичка ичак аденокарциномаси Акат ҳужайра культураси олинган ва ӯсиш факторлари аниқланган;

билогик фаол моддаларни кенг доирада скрининг қилиш учун янги  Акат линияси асосида эффектив тест-тизим яратилган;

илк бор Alhagi L ўсимлигида паразитлик қиладиган Cuscuta europeae ўсимлигидан лектинсимон оқсиллар ажратилган ва тавсифланган;

илк бор ажратилган оқсилларнинг биологик фаоллиги, жумладан цитотоксиклиги, мембрана фаоллиги ва антиоксидантлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Акат линиясини олиш, культивирлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

сичқон ингичка ичак раки, культивирланадиган ҳужайра штамми, Акат Е7 клонига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05428, 2017 й.). Натижада Акат линияси асосида яртилган тест-система биологик фаол моддаларни скрининг қилиш имконини берган;

Акат  ва Сасо-2 ҳужайра линияларидан Т.4-16 рақамли «Бактериоцин ишлаб чиқарувчи микроорганизмларни ажратиш ва уларни озиқ-овқат саноатида ишлатиш имкониятларини баҳолаш» илмий лойиҳасида Акат Е7 клонидан in vitro шароитида лактобацилларнинг ичакда адгезиясини баҳолашда фойдаланилган (Ӯзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 24-июлдаги 4/1255-1946-сон маълумотномаси). Натижада лактобациллаларни озиқ-овқат саноатида қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish