Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Исмоилжон Алишер ўғлининг 
фан доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4540.
Илмий маслаҳатчи: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академяси, DSc.40./29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой  Шаропович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Ражабов Фуркат Туракулович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик ва психологик хусусиятлари алтруистик- кооператив хулқ-атвор мотивларини шакллантириш, ўз-ўзига ва бошқаларга муносабат бўйича хавф ва таҳдидларни англаш, бошқа инсонларнинг соматик томонини кўра олиш каби эмпирик жиҳатларнинг тарбиявий фаолият билан коррелясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришнинг методик тузилмаси экологик, эмоционал-хулқ-атвор, вербал, маданиятшунослик каби жиҳатларни ўзида ифода этадиган саломатликни сақлашга доир муҳитнинг ўқувчиларнинг валеологик, ўқитувчиларнинг валеологик-педагогик ва бошқарувга доир билимлари билан интеграцион даражаси продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
 бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлигини шакллантириаҳ модели кичик мактаб ёшидаги болаларда продуктив фикрлашни шакллантириш, индивидуал-типологик ўзига хосликларни ҳисобга олиш, этнопедагогик материаллар асосида ўқув-билув мотивациясини жадаллаштириш, қўрқувни енгишнинг психологик-педагогик механизмларига мувофиқ “Тарбия” фанини ўқитишнинг прагматик жиҳатини кучайтириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларни ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантириш методикаси педагогнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, “Тарбия” фанини ўқитишда интеграцион ўқитиш технологияларидан фойдаланиш, болалардаги интеллектуал ташаббусларни қўллаб-қувватлашга доир фасилитацион муҳитнинг детерминантлигини таъминлашга доир шарт-шароитларнинг яхлитлигига эришиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик ва психологик хусусиятларини алтруистик- кооператив хулқ-атвор мотивларини шакллантириш, ўз-ўзига ва бошқаларга муносабат бўйича хавф ва таҳдидларни англаш, бошқа инсонларнинг соматик томонини кўра олиш каби эмпирик жиҳатларнинг тарбиявий фаолият билан коррелясига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фанини ўқитиш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 21-октябрдаги 01/11-10-839-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришнинг методик тузилмасини экологик, эмоционал-хулқ-атвор, вербал, маданиятшунослик каби жиҳатларни ўзида ифода этадиган саломатликни сақлашга доир муҳитнинг ўқувчиларнинг валеологик, ўқитувчиларнинг валеологик-педагогик ва бошқарувга доир билимлари билан интеграцион даражаси продуктивлигини таъминлаш асосида,  бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлигини шакллантириаҳ моделини кичик мактаб ёшидаги болаларда продуктив фикрлашни шакллантириш, индивидуал-типологик ўзига хосликларни ҳисобга олиш, этнопедагогик материаллар асосида ўқув-билув мотивациясини жадаллаштириш, қўрқувни енгишнинг психологик-педагогик механизмларига мувофиқ “Тарбия” фанини ўқитишнинг прагматик жиҳатини кучайтириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Хавфсизлигинг ўз қўлингда” ёʼриқномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 21-октябрдаги 01/11-10-839-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришга доир ўқув материалларини лойиҳалаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларни ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантириш методикасини педагогнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, “Тарбия” фанини ўқитишда интеграцион ўқитиш технологияларидан фойдаланиш, болалардаги интеллектуал ташаббусларни қўллаб-қувватлашга доир фасилитацион муҳитнинг детерминантлигини таъминлашга доир шарт-шароитларнинг яхлитлигига эришиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 2022-2023 йилларда бажарилган КА107/2022-2023 рақамли Эрасмус+ мобилитй програм лойиҳаси доирасида хавфсиз таълимий муҳитни лойиҳалашнинг амалий-технологик тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 21-октябрдаги 01/11-10-839-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришнинг методк тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish