Маликова Гулҳаё Турдали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистон республикаси тижорат банклари инвестицион фаолиятни ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3264
Илмий раҳбар: Жураев Исроил Иброҳимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандистлик технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Бердияров Баҳриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари инвестицион фаолиятини ривожлантириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпоратив мижозларнинг аниқ йоъл ҳаритали инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ошириш асосида банк активлари таркибида инвестициялар улушини мустаҳкамлаш ҳамда банк инвестицион портфелини 30 фоизга оширишга асосланган;
тижорат банкларида корпоратив мижозларни инвестицион скоринг қилиш тизимини жорий қилиш асосида тижорат банкларида инвестицион лойиҳаларни самарали баҳолашга, ҳамда юзага келиши мумкин бўладига муаммоли инвестицион кредитлар ҳажмини 50 фозигача бартараф этишга эришиш таклиф этилган;
банк тизимида амалга оширилайотган ислоҳотларни самарадорлигини ошириш, банкларнинг бозор тамойиллари асосида ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга таъсир этувчи банк рентабеллиги ва фоиз сиёсати каби омилларни манзилли бошқариш йўллари таклиф этилган;
бозор конюктурасидаги ўзгаришлар таъсири билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида тижорат банкларида инвестисион лойиҳаларни молиялаштиришнинг 2028-йилга қадар истиқболли прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари инвестицион фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корпоратив мижозларнинг аниқ йоъл ҳаритали инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ошириш асосида банк активлари таркибида инвестициялар улушини мустаҳкамлаш ҳамда банк инвестицион портфелини 30 фоизга оширишга доир таклифи АТ Алоқабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Алоқабанк 2024 йил 6 декабрдаги 29-04/4678-сон маълумотномаси). Натижада, АТ Алоқабанк 2024 йилда 32,5 фоиз коъпроқ инвестицион лойиҳаларни молиялаштирди ҳамда умумий банк активлари таркибида инвестисион портфелининг улуши 2023 йилда 886 млрд соъмдан 2024 йил 1,9 трлн. соъм боълишига эришилган;
тижорат банкларида корпоратив мижозларни инвестицион скоринг қилиш тизимини жорий қилиш асосида тижорат банкларида инвестицион лойиҳаларни самарали баҳолашга, ҳамда юзага келиши мумкин бўладига муаммоли инвестицион кредитлар ҳажмини 50 фозигача бартараф этишга доир таклифи АТ Алоқабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Алоқабанк 2024 йил 6 декабрдаги 29-04/4678-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларида инвестицион лойиҳаларни баҳолаш асосида ажратилган кредитларнинг қанчалик миқдорда банкка фойда келтирганлигини йоки муаммога айланишини коъриб, таҳлил қилиниши имконини берган;
банк тизимида амалга оширилайотган ислоҳотларни самарадорлигини ошириш, банкларнинг бозор тамойиллари асосида ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга таъсир этувчи банк рентабеллиги ва фоиз сиёсати каби омилларни манзилли бошқаришга доир таклифи АТ Алоқабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Алоқабанк 2024 йил 6 декабрдаги 29-04/4678-сон маълумотномаси). Натижада, банкда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга таъсир этувчи омилларни баҳолашга, хусусан банк cапитал рентабеллигининг бир фоизга ошиши инвестицион лойиҳаларнинг молиялаштиришни 0,29 фоизга ортиши, ҳамда банк депозит фоизларининг бир фоизга ортиши эса инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини 1,93 фоизга ортишига эконометрик коъп омиллли чизиқли регрессион (ЛС) модел орқали аниқланган ва асослаб берилган;
бозор конюктурасидаги ўзгаришлар таъсири билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида тижорат банкларида инвестисион лойиҳаларни молиялаштиришнинг 2028-йилга қадар истиқболли прогноз ссенарийларига доир таклиф АТ Алоқабанк фаолиятига жорий этилган (АТ Алоқабанк 2024 йил 6 декабрдаги 29-04/4678-сон маълумотномаси). Натижада, тасодифий омилларини ҳисобга олмаган ҳолда АРИМА (0,1,1) модели асосида тижорат банклари томонидан инвестицион лойиҳаларининг молиялаштириш кўрсаткичи 2028 йилда 557,120 трлн.соъмни ташкил этиши прогноз қилинган.