Джурабаев Джалол Тургунбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрувчан полимерлар асосида гел композициялар олиш технологияси ва жароҳат битказувчи «Тимогель» ҳамда ультратовуш ташхиси учун «Полижель Ультра» дори воситаларини ишлаб чиқиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Т543.
Илмий раҳбар: Тураев Аббасхан Сабирханович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Гаппар Рахмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Садиков Алимджан Зоирович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яра битирувчи ва тўқималар тикланишини тезлатувчи фаолликка эга «Тимогель» комбинацияланган асл препарати ҳамда макромолекуляр акрил гидрогели асосида ултратовуш ташхиси учун контакт муҳити «Полижель Ультра» гелини ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
макромолекуляр гел (карбопол) асосида таркибида антисептик хлоргексидин, антибактериал метронидазол ва иммуномдулловчи тимоптин препаратлари тутувчи яра битирувчи, тўқмаларни қайта тикланишини тезлаштирувчи «Тимогель» асл препарати ва ультратовуш диагностикаси учун контакт муҳитнинг оригинал таркиби танланган ҳамда уларни ишлаб чиқиш технологияси яратилган;
«Тимогель» препарати таркибидаги Тимоптин – иммуномодулятори ҳисобига тўқималарнинг репаратив жараёнларини жадаллаштириши ва жароҳатларни битишини тезлаштириши исботланган;
нейтралловчи агентлар антисептик ва антибактериал препаратнинг динамик қовушқоқликка таъсири кўрилган ва антисептик препарат концентрациясининг ортиши билан гелдаги макромолекулалар орасидаги боғларнинг узилиши ҳисобига унинг шакли барқарорлигини йўқолишига олиб келиши исботланган;
«Тимогель» препаратининг дертмототроп фаоллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яра битказувчи препарат ваультратовуш ташхисиучун гелни ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тимогель» препаратига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси» томонидан тиббиёт амалиётда қўлланилиши учун рухсат берилган (№05-11, шаҳодатнома) ҳамда ушбу препарат рўйхатга олинган (№DV/M/01574/06/17) ва препаратнинг вақтинчалик фармакопея мақоласи тасдиқланган (ВФС 42 Ўз 1488-2011). Натижада тўқималарни қайта тикловчи, яра битказувчи фаолликларга эга бўлган самарали маҳаллий препарат олиш имконини берган;
«Полижель Ультра» гелининг саноат ишлаб чиқариш регламенти ишлаб чиқилган (ПР 42 Уз-03873-939386-2010) ва «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (O’z DSt 2793:2013). Натижада «Полижель Ультра» гелини саноат миқёсида ишлаб чиқариш ва республикамизнинг ультратовуш ташхиси учун контакт муҳитга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини берган;
«Полижель Ультра» ва «Тимогель» препаратларини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси» томонидан гувоҳнома олинган (ТВ/М/0086/09/16-сон гувоҳнома). Натижада «Полижель Ультра» ва «Тимогель» препаратларини «Torimed Pharm» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқариш имконини берган.