Мустанов Жавохир Абдусамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё иқлим шароитининг зооноз тери лейшманиози эпидемик жараёнига таъсири, унинг профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.30 – Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2312.
Илмий раҳбар: Неъматов Аминжон Сабдарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Иброҳим Хамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мадреимов Амет Мадреимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё иқлим шароитининг зооноз тери лейшманиози эпидемик жараёнига таъсири, унинг профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударё дарёси соҳиллари ҳамда Пайғамбар орол қўриқхонаси ҳудудида янги аниқланган фаол табиий ўчоқли ҳудудлар ҳисобига зонооз тери лейшманиози касаллиги бўйича эпизоотик ва эпидемик жараёнлар давомийлиги асосланган;
зонооз тери лейшманиозининг асосий манбаси бўлган катта қум сичқонларнинг эпизоотологик аҳамияти йўқолганлиги ва эпизоотик жараён қизил думли қум сичқонларнинг ҳисобига ривожланиши исботланган;
зонооз тери лейшманиози касаллиги ташувчиси Ph.Papatasi ва бошқа турдаги искабтопарларнинг уч маротаба генерацияга учраши, ҳудуддаги зонооз тери лейшманиози касаллиги бўйича эпизоотик ва эпидемик жараёнларни таъминловчи асосий омил эканлиги исботланган;
илк бор жанубий худудларидаги зонооз тери лейшманиози касаллиги бўйича эпизоотик ва эпидемик жараёнларнинг, Афғонистон худудидаги табиий ўчоқли ҳудудлар билан узвий боғлиқлиги борлиги ва Афғон шамолининг вилоят жанубий худудлардаги эпизоотологик ва эпидемиологик вазиятга салбий таъсири мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё иқлим шароитининг зооноз тери лейшманиози эпидемик жараёнига таъсири, унинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Амударё дарёси соҳиллари ҳамда Пайғамбар орол қўриқхонаси ҳудудида янги аниқланган фаол табиий ўчоқли ҳудудлар ҳисобига зонооз тери лейшманиози касаллиги бўйича эпизоотологик ва эпидемик жараёнлар давомийлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 09 июндаги 8н-р/608-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида зооноз тери лейшманиози касаллигига қарши курашиш ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича» номли услубий тавсияномада кўрсатилган. Мазкур таклифлар Сурхондарё вилояти тери таносил диспансери бўйича 10.11.2022 йилдаги 58-Т-сон ва санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 16.11.2022 йилдаги 107-1Т-сон ва Республика ўлат профилактика марказининг Сурхондарё вилояти бўлими бўйича 20.11.2022 йилдаги 52-сон, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бўйича 27.12.2022 йилдаги 78-3-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 27 июлдаги 04/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Сурхондарё вилояти ҳудудида зооноз тери лейшманиози касаллигининг келиб чиқиши ва тарқалишида табиий иқлим шароитларининг таъсирида касалланиш даражаси, тарқалиш хавфи юқори бўлган ҳудудлар ва олдини олиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш орқали ушбу касалликни олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни тизимли тартибини ишлаб чиқиш натижасида касалликнинг самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: жанубий ҳудудларда йиллар давомида зонооз тери лейшманиозини Амударё дарёси соҳиллари ва Пайғамбар орол қўриқхонаси ҳудудида фаол табиий ўчоқли худудлар мавжудлиги ҳисобига эпизоотологик ва эпидемик жараёнларнинг юзага келишига шароит яратганлигини асослаш мақсадида тери таносил диспасерида бир беморга дори дормон ва тиббий буюм, лабаратор таҳлиллар учун ўртача 105557 сўм бўлиб, 15 кунга 1583355 сўмни, физиотерапия бўлими харажатлари учун лазер СО2 аппарати хизматларига 660 минг сўмни жами бир курс 2543335 сўмни бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: зонооз тери лейшманиозининг асосий манбаси бўлган катта қум сичқонларнинг эпизоотологик аҳамияти йўқолганлиги ва эпизоотологик жараён қизил думли қум сичқонларнинг ҳисобига ривожланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 09 июндаги 8н-р/608-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида зооноз тери лейшманиози касаллигига қарши курашиш ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича» номли услубий тавсияномада кўрсатилган. Мазкур таклифлар Сурхондарё виялоти тери таносил диспансери бўйича 10.11.2022 йилдаги 58-Т-сон ва Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 16.11.2022 йилдаги 107-1Т-сон ва Республика ўлат, профилактика марказининг Сурхондарё вилояти бўлими бўйича 20.11.2022 йилдаги 52-сон, санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бўйича 27.12.2022 йилдаги 78-3-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 27 июлдаги 04/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: зонооз тери лейшманиозининг асосий манбаси бўлган катта қум сичқонларнинг эпизоотологик аҳамияти йўқолганлиги ва жанубий ҳудудида асосан қизил думли қум сичқонлар эпизоотологик ҳусусиятини ривожланганлигини ҳисобига ушбу сичқонларнинг эпизоотологик хусусиятлари касалликнинг ривожланишига асос бўлиши беморларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг функционал ҳолатини издан чиқишдаги ўрни илмий асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: зонооз тери лейшманиозининг асосий манбаси бўлган катта қум сичқонларнинг эпизоотологик аҳамияти йўқолганлиги, шунингдек жанубий ҳудудида асосан қизил думли қум сичқонлар эпизоотологик хусусиятини ҳисобига тери таносил диспасерида бир беморга дори дормон, тиббий буюм ҳамда лабаратор таҳлиллар учун ўртача 105557 сўмни, 15 кунга 1583355 сўмни, физиотерапия бўлими харажатлари учун лазер СО2 аппарати хизматларига 660 минг сўм, умумий бир курс учун эса 2543335 сўмни бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: зонооз тери лейшманиози касаллиги ташувчиси Ph.Papatasi ва бошқа турдаги искабтопарларнинг биологияси ўзгарганлиги, искабтопарларнинг уч маротаба генерацияга учраши, ҳудуддаги зонооз тери лейшманиози касаллиги бўйича эпизоотологик ва эпидемик жараёнларни таъминловчи асосий омил эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 09 июндаги 8н-р/608-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида зооноз тери лейшманиози касаллигига қарши курашиш ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича» номли услубий тавсияномада кўрсатилга. Мазкур таклифлар Сурхондарё вилояти тери таносил диспансери бўйича 10.11.2022 йилдаги 58-Т-сон ва санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 16.11.2022 йилдаги 107-1Т-сон ва Республика ўлат, профилактика марказининг Сурхондарё вилояти бўлими бўйича 20.11.2022 йилдаги 52-сон, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бўйича 27.12.2022 йилдаги 78-3-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 27 июлдаги 04/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жанубий ҳудудлардаги мавжуд таббий иқлим шароитлари таъсирида зонооз тери лейшманиозининг ташувчиси Ph.Papatasi ва бошқа турдаги искабтопарларнинг биологияси, генерацияга учраши вақти, давомийлигини ўзгарганлиги, искабтопарлар бошқа ҳудудлардагидек икки марта эмас, уч маротаба генерацияга учраши, ҳудуддаги касалликнинг эпизоотик ва эпидемик жараёнларни таъминловчи асосий омил эканлиги, ушбу омил эпидемиолгик суриштиришда инобатга олиниши ҳамда илмий жиҳатдан ўрнини кўрсатиб ўтилганлиги, касалликни ташхислаш ва даволашда аҳамият бериш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Иқтисодий самарадорлиги: жанубий ҳудудлардаги мавжуд таббий иқлим шароитлари таъсирида зонооз тери лейшманиозининг ташувчиси Ph.Papatasi ва бошқа турдаги искабтопарларнинг биологияси, генерацияга учраши вақти, давомийлиги ўзгарганлиги, искабтопарлар бошқа ҳудудлардагидек икки марта эмас, уч маротаба генерацияга учраши, ҳудуддаги касалликнинг эпизоотик ва эпидемик жараёнларни таъминловчи асосий омил эканлиги ҳамда касалликни даволашда тери таносил диспасерида бир беморга дори-дормон, тиббий буюм ҳамда лабаратор таҳлиллар учун ўртача 105557 сўмни, 15 кунга 1583355 сўмни, физиотерапия бўлими харажатлари учун лазер СО2 аппарати хизматлари учун 66000 минг сўм, умумий бир курс учун эса 2543335 сўмни бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: илк маротаба жанубий худудларидаги ЗТЛ касаллиги бўйича эпизоотологик ва эпидемиологик жараёнларнинг, Афғонистон худудидаги табиий ўчоқли ҳудудлар билан узвий боғлиқлиги борлиги ва Афғон шамолининг вилоят жанубий худудлардаги эпизоотологик ва эпидемиологик вазиятга салбий таъсири борлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 09 июндаги 8н-р/608-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида зооноз тери лейшманиози касаллигига қарши курашиш ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича» номли услубий тавсияноманинг мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Сурхондарё виялоти тери таносил диспансери бўйича 10.11.2022 йилдаги 58-Т-сон ва Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 16.11.2022 йилдаги 107-1Т-сон ва Республика ўлат, профилактика марказининг Сурхондарё вилояти бўлими бўйича 20.11.2022 йилдаги 52-сон, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бўйича 27.12.2022 йилдаги 78-3-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 27 июлдаги 04/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: илк маротаба Афғонистон Республикасидаги мавжуд зонооз тери лейшманиозининг табиий ўчоқли ҳудудлари авфғон шамоли ҳисобига қўшни Амударё соҳиллари ва Пайғамбар ороли қўриқхонаси орқали, Сурхондарё вилоятнинг жанубий туманлари орқали Тожикистон Республикасига кетадиган кучли Афғон шамоли билан ушбу ҳудудлардаги касаллик қўзғатувчилари билан зарарланган ташувчилар бўлган искабтопарлар ўзининг йўналишида жойлашган вилоятнинг жанубий ҳудудларга олиб келиши натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини издан чиқиши ва касаллик тарқалишига асос бўлиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: илк маротаба Афғонистон Республикасидаги мавжуд зооноз тери лейшманиозининг табиий ўчоқли ҳудудлари, Амударё соҳиллари ва Пайғамбар ороли қўриқхонаси, вилоятнинг жанубий туманлари орқали Тожикистон Республикасига кетадиган кучли Афғон шамоли билан ушбу ҳудудлардаги касаллик қўзғатувчилари билан зарарланган ташувчилар бўлган искабтопарлар ўзининг йўналишида жойлашган вилоятнинг жанубий ҳудудларга олиб келиши натижасида ривожланган касалликни исботлаш натижасида тери таносил диспасерида бир беморга дори-дормон ва тиббий буюмлар ҳамда лабаратор таҳлиллар учун ўртача 105557 сўм бўлиб, 15 кунга 1583355 сўмни, физитерапия бўлими харажатлари учун лазер СО2 аппарати хизматларига 660 минг сўм, умумий бир курс 2543335 сўмни бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.