Абдисаломов Мирзо Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чигит чиқариш қувуридаги тешиклар ва ҳаракат узатиш тизими параметрларини асослаш 05.02.03-Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/2656
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлар Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” DSc.30/30.11.2021.Т.141.01
Расмий оппонентлар: “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти”дан техника фанлари доктори, профессор Росулов Рузимурад Хасанович, “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” дан техника фанлари бўйича фалсафа доктори Райимқулов Жаҳонгир Қултўраевич.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани дастлабки қайта ишлаш технологияси талабларига жавоб берувчи ресурстежамкор янги технологиялар асосида такомиллашган аррали тола ажратгичнинг чигит чиқариш қувуридаги тешиклар ва ҳаракат узатиш тизими параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тақсимланган параметрларга асосланган аррали тола ажратгич тешикли қувурнинг критик қувват сарфи, бурчак тезланиши, тезлиги ва буралишлари А.Э.Левин ва М.М.Соколовлар тавсия этган характеристикаларидан фойдаланиб аниқланган;
коʻчиш ко'ринишидаги чекли элементлар усули (ФЕМ) ёрдамида тешикли қувур ва шнекнинг мустаҳкамлик параметрлари ва критик айланиш тезликлари ҳисобланган ҳамда эгилиш моментлари, ко'ндаланг кучлар, ко'ндаланг силжиш эпюралари қурилиб, ҳавфли кесимлари аниқланган;
тешикли қувур қурилмасининг ҳаракат узатиш тизими реверс схемали планетар редуктор билан жиҳозланиши узатма габарит ўлчамларини 30% га, оғирлигини 25% га камайтириб, тишларнинг мустаҳкамлик шарти – 2,96 марта захира билан таъминланиши аниқланган;
хом ашё валигининг зичлиги 286 кг/м3, қувурнинг айланиш тезлиги 350 мин-1 ва қувур юзасидаги тешикларнинг бурчаги 62 да чигит чиқариш қувурининг иш унумдорлиги 332,15 кг/соат, чигитнинг механик шикастланиши 1,2% ва қувват сарфи 1,44 кВт ни ташкил этиши кўп омилли регрессион моделларини таҳлиллари асосида аниқланган;
чигитдан толани ажратиш жараёнида иш унумдорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш имкониятини берувчи такомиллаштирилган аррали тола ажратгич машинаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани дастлабки қайта ишлаш технологияси талабларига жавоб берувчи ресурстежамкор аррали тола ажратгич тешикли қувур ва шнекни ишлаб чиқиш мақсадида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
90 аррали тола ажратгичнинг такомиллаштирилган конструксияси Тошкент вилояти Бўка тумани «АПК Бўка» МЧЖ га қарашли «Бўка пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03/22-1009-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган 90 аррали тола ажратгич татбиқ этилиши ҳисобига иш унумдорликни 7,5% оширишга ва энергия сарфини 8,02% камайтиришга эришилган.