Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиев Неъматжон Валижон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антиаритмин ва дигидроатизин гидрохлориди дори воситалари субстанцияларини ишлаб чиқариш технологиялари», 02.00.10–Биоорганик кимё (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Т495.

Илмий раҳбар: Сагдуллаев Шамансур Шаҳсаидович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Мавлянов Саидмухтор Максудович, кимё фанлари доктори, профессор; Исматов Дилмурат Нуруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: антиаритмин ва дигидроатизин гидрохлориди дори воситалари субстанцияларини ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аллапинин саноатининг иккиламчи маҳсулотлар утилизацияси масаласини ҳал этиш орқали антиаритмин дори воситаси субстанциясини ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган;

Aconitum zeravschanicum ўсимлиги ер устки қисмидан дигидроатизин гидрохлориди субстанциясини ишлаб чиқаришнинг технологияси яратилган;

антиаритмин ва дигидроатизин гидрохлориди дори воситалари субстанцияларининг сифат ва миқдорий таҳлил усуллари ишлаб чиқилган ва якуний маҳсулотлар стандартланган;

антиаритмин ва дигидроатизин гидрохлориди субстанцияларини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич назорат қилиш усулари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Антиаритмин ва дигидроатизин гидрохлориди субстанциялари технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

антиаретмик таъсирга эга бўлган N-дезацетиллаппаконитин гидробромидни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP.04858, 2014 й.). Натижада «Аллапинин» субстанциясини ишлаб чиқаришнинг иккиламчи маҳсулоти «Антиаритмин» субстанциясини олишда манба сифатида фойдаланиш имконини берган;

«Антиаритмин» дори воситаси субстанцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси» томонидан рўйхатга олинган (№DV/M/01559/06/17). Натижада юрак аритмияси ҳуружларини тез бартараф этувчи аритмияга қарши янги дори воситасини ишлаб чиқиш имконини берган;

«Дигидроатиазин гидрохлорид» дори воситаси субстанцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси» томонидан рўйхатга олинган (№DV/M/01563/06/17). Натижада бир вақтнинг ўзида I ва IV синфлар хоссаларини намоён этувчи аритмияга қарши янги дори воситасини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish