Sayt test rejimida ishlamoqda

Нушаров Бобир Болбековичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари (Дастгоҳли рангтасвир фани мисолида),  13.00.02 – Таълим ва тарбия назаряси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped1565.
Илмий раҳбар: Нуртаев Уринбай Нишонбекович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.   
Расмий оппонентлар: Камолов Ифтихор Бахтиёрович, педагогика фанлари доктори, профессор; Асқарова Зилола Абдумавлоновна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дастгоҳли рангтасвир орқали бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари касбий компетентлигини ривожлантириш технологияларининг дидактик параметрлари ҳамда ташкилий-технологик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари дастгоҳли рангтасвир фанининг специфик хусусияти билан боғлиқ педагогик детерминантларни витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига эргономик талабларга мувофиқ интерфаол таълим методлари орқали ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларни ривожлантириш технологияси горизонтал ва вертикал модуллаштирилган методик тизимни таълим технологиясининг ташкилий шакллари ҳамда дидактик имкониятларига кўра лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели технологик компонентнинг йўналтирувчи, ахборотли, амалий коррексион босқичларини адаптив мослашувчанлик ва рефлексив таҳлилга кўра таҳлилий-натижавий компонентларда динамик баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
дастгоҳли рангтасвир фанидан бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси анъанавий ва ноанъанавий методларни замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқ сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг дастгоҳли рангтасвир орқали касбий компетентлигини ривожлантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари дастгоҳли рангтасвир фанининг специфик хусусияти билан боғлиқ педагогик детерминантларни витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига эргономик талабларга мувофиқ интерфаол таълим методлари орқали ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан Гулистон давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасининг ИТД-1-148 “Касбий таълим мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” (2019-2021-йиллар) мавзусидаги тадқиқот ишини бажаришда фойдаланилган ҳамда “Чизматасвир” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-декабрдаги 193-сонли маълумотномаси; Гулистон давлат университетининг 2023-йил 30-мартдаги 39-сонли буйруғига асосан берилган 39-01 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг билим даражасини ошириш, уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижодий билим олиш кўникмаларини ривожлантириш ва келажакда муваффақиятли касбий фаолият юритишлари учун мустаҳкам пойдевор яратган;
талабаларнинг касбий компетенсияларни ривожлантириш технологияси таълим технологиясининг ташкилий шакллари ҳамда дидактик имкониятлари горизонтал ва вертикал модуллаштирилган методик тизимни лойиҳалаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 8-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, дидактик ва методик таъминотдан фойдаланиш талабаларнинг фанни чуқур ва ҳар томонлама ўзлаштиришларига, уларнинг ижодий салоҳиятини тўлиқ намоён этишларига эришилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг технологик модели технологик компонентнинг йўналтирувчи, ахборотли, амалий коррексион босқичларини адаптив мослашувчанлик ва рефлексив таҳлили универсаллик ва нормативлик тамойили асосида таҳлилий-натижавий компонентларда динамик баҳолаш орқали такомиллаштиришга оид тавсияларидан “Чизматасвир” номли ўқув қўлланма мазмунида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 28-октябрдаги 02-07-4832/04-сон маълумотномаси, Гулистон давлат университетининг 2023-йил 30-мартдаги 39-сон буйруғига асосан берилган 39-01 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур модел асосида таълим олган талабалар келажакда касбий фаолиятларида муваффақиятга эришиш, доимий равишда ўз билим ва малакаларини ошириб бориш, замонавий талабларга жавоб берадиган мутахассис бўлиб етишиш учун мустаҳкам заминга эга бўлган;
дастгоҳли рангтасвир фанидан бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси анъанавий ва ноанъанавий методларни креативлик тамойилларига замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқ сингдириш асосида ишлаб чиқилган ва унда мавжуд амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда радиоешиттиришлар таҳририяти “Маҳалла” телеканалининг “Репортёр” информацион дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланган (“Маҳалла” телерадиоканалининг 2023-йил 19-сентябрдаги 02-14-977-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ўқув жараёнининг фаол иштирокчисига айланадилар, ўз таълим траекторияларини ўзлари белгилаш, ўз-ўзини бошқариш ва ривожлантириш имкониятига эга бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish