Уришев Бобораимнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайта тикланувчи манбалар энергиясидан фойдаланиш ва гидравлик аккумуляциялаш самарадорлигини ошириш», 05.05.06–Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Т228.
Илмий маслаҳатчи: Мухаммадиев Мурадулла, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Физика-техника институти DSc.30.05.2018.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Елистратов Виктор Васильевич, техника фанлари доктори, профессор; Клычев Шавкат Исакович, техника фанлари доктори; Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекэнерго» илмий-техник маркази.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гидроаккумуляция электр станциялари самарадорлигини оширишга йўналтирилган энергетик қурилмаларнинг иш режимларини оптималлаштириш ва фойдаланиш бўйича янги технологик ҳамда техник ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст напорли гидроаккумуляция электр станцияларига хос бўлган напор ўзгарувчанлигини энергетик кўрсаткичларни аниқлашда ҳисобга олиш тартиби билан фарқ қиладиган гидроаккумуляция электр станцияларининг параметрларини ҳисоблаш ва асослаш услуби такомиллаштирилган;
қайта тикланадиган энергия ресурсларидан оқилона эҳтиёжга кўра фойдаланишни таъминлайдиган гидроэнергетик, шамол энергетик ва фотоэлектрик қурилмалардан мақсадли фойдаланиш асосида электр энергиясини ишлаб чиқариш технологик жараёнини бошқаришнинг янги тизими ишлаб чиқилган;
гидроаккумуляция электр станциясининг янги конструкцияси ишлаб чиқилган ва мазкур конструкциянинг тажрибавий тадқиқотлари асосида гидроаккумуляция электр станцияси насос иш режимида электр энергияси сарфини камайтириш имконияти асосланган;
илк бор гидроаккумуляция электр станциясининг насос режимида қўлланиладиган гидравлик таран қурилмасининг напор ва сув сарфи кўрсаткичларини ифода этадиган эмпирик тенглама аниқланган;
иссиқлик электр станциялари ва гидроаккумуляция электр станциялари орасидаги энергия юкламаларининг энг мақбул тақсимотини, қуйи ҳавзадан юқори ҳавзага сув етказиб берувчи насос қурилмасининг сув бериш унумдорлиги ва қувватини тақсимлашни, унинг напор ва сув сарфи параметрларини оптималлаштиришнинг янги усуллари ишлаб чиқилган;
кичик қувватли гидроэнергетик қурилмаларда сув оқимининг гидравлик энергиясидан самарали фойдаланиш имконини берадиган янги техник ечимлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қайта тикланувчи манбалар энергиясидан фойдаланиш ва гидравлик аккумуляциялаш самарадорлигини ошириш асосида:
кичик қувватли энергетик қурилмаларни самарали бошқариш бўйича «Кичик қувватли энергетик қурилмаларни бошқариш тузилмаси»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (№IAP 04454, 2011 й.) олинган. Натижада шамол, қуёш ва гидроэнергетик қурилмалардан иборат мажмуани энергия истеъмолига мос равишда автоматик бошқариш ҳисобига электр энергиясини 6–7 % гача тежаш имконини берган;
гидроаккумуляция электр станциясида энергия истеъмолини камайтириш бўйича «Гидроаккумуляция электр станцияси»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти (№FAP 01018, 2015 й.) олинган. Натижада гидроаккумуляция электр станциясининг янги конструкцияси насос иш режимидаги истеъмол электр энергияси миқдорини 15–30 % гача камайтириш имконини берган;
гидроэлектростанциялар қурилиш харажатларини камайтириш бўйича «Эркин оқимли микрогидроэлектростанция»га Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ихтирога (№IAP 03639, 2008 й) патенти ҳамда «Гидроэлектростанцияли сув чиқариш иншооти»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога (№IAP 05378, 2017 й.) патенти олинган. Натижада мазкур конструкцияларнинг қўлланиши гидроэлектр станцияси қурилишига сарф бўладиган капитал харажатларни 20–30%га камайтириш имконини берган;
гидроаккумуляция электр станцияларнинг параметрларини аниқлаш ва техник асослаш услуби «Гидролойиҳа» акциядорлик жамияти томонидан элетростанцияларни лойиҳалаш жараёнига жорий этилган («Гидролойиҳа» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 27 сентябрдаги 01-08/1106-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши гидроаккумуляция электр станцияларининг оптимал параметрларини танлаш ва уларнинг қурилишига сарф бўладиган энг кам харажатларни аниқлаш имконини берган.