Sayt test rejimida ishlamoqda

Ризаева Мунисхон Махкамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларини лойиҳалаш ва методик таъминотини   такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6888
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна  п.ф.д. (DSc), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Таджибаева Ҳилола Маҳмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Назирова Гўзал Маликовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари ривожланиш марказларида фаолиятларини лойиҳалашнинг методик таъминотини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларидаги фаолиятларни лойиҳалаш ва методик таъминлаш услуби (Муҳит учинчи педагог, кўп функсиялилик, вариативлик, қулайлик, экологик хавфсизлик) асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларидаги фаолиятларни лойиҳалаш ва методик таъминлашни такомиллаштириш индивидуал таълим траекторияларини қуриш, бошланғич, оралиқ, якуний натижадорликни баҳолаш компонентларини лойиҳалаштириш босқичлари (тайёрлов, технологик, якуний) асосида такомиллаштирилган;
хорижий давлатлар тажрибаси асосида ривожлантирувчи муҳитни яратишнинг асосий негизлари ва вариатив жараёнлар асосида ривожлантирувчи предметли-фазовий муҳитни фаоллаштириш консепсияси ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган педагоглар, ота-оналарни таълимга жалб этишда “Ижодкор тарбиячи” платформа материаллари доирасида назарий ва амалий жараёнларда, шахсга йўналтирилган таълим методи асосида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг мактабга тайёргарлигини, тарбияланувчиларининг шахсий қобилиятлари, қизиқишлари, ривожланиш динамикаси ва хусусиятларини аниқлаган ҳолда муқобил кетма-кетликда такомиллаштирилган.    
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларидаги фаолиятларни лойиҳалашнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
мактабгача таълимнинг муқобил шакллари (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари) ташкилотларида ривожланиш марказларидаги фаолиятларни лойиҳалаш ва методик таъминлашни услуби (Муҳит учинчи педагог, кўп функсиялилик, вариативлик, қулайлик, экологик хавфсизлик)  асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Ривожланиш марказларини лойиҳалаш”, “Алтернатив гуруҳларда ривожланиш марказларини лойиҳалаш ва методик таъминлаш”  ўқув қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил  4-мартдаги 03-03/1-269-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларини лойиҳалашга ва методик таъминлашга эришилган;
хорижий давлатлар тажрибаси асосида ривожлантирувчи муҳитни яратишнинг асосий тамойиллари ва вариатив ёндашувлар асосида ривожлантирувчи предметли-фазовий муҳитни фаоллаштириш консепсиясида берилган хулоса ва таклифлардан ПЗ-20170927124-рақамли “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим , Фан ва Инновациялар Вазирлигнинг 2024-йил 9-январдаги 4/17-4/1-1111-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратилган;
мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларидаги фаолиятларни лойиҳалаш ва методик таъминлашни такомиллаштириш индивидуал таълим траекторияларини қуриш, бошланғич, оралиқ, якуний натижадорликни баҳолаш компонентларини лойиҳалаштириш босқичлари (тайёрлов, технологик, якуний) асосида берилган хулоса ва таклифлардан ПЗ-20170927124-рақамли “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлигнинг 2024-йил  9-январдаги 4/17-4/1-1111-сон маълумотномаси).Натижада, таълим ва тарбия жараёнини инновацион ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш, тарбиячининг медиа компетентлигини оширишга эришилган;
мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган педагогларни шахсга йўналтирилган таълим тизими асосида тарбияланувчиларининг мактабга тайёргарлигини, шахсий қобилиятлари, қизиқишлари, ривожланиш динамикаси ва хусусиятларини аниқлаган ҳолда муқобил кетма-кетликда такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Сюжетди-ролли ва саҳналаштириш ривожланиш марказида таълимий фаолиятни такомиллаштириш” ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил  27-июлдаги 03-03/1-269-сон маълумотномаси). Натижада, ривожланиш марказларида таълимий фаолиятларни  самарали ташкил этишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish