Sayt test rejimida ishlamoqda

Халимов Шахбоз Халимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Рақамли иқтисодиёт шароитида қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари (Самарқанд вилояти мисолида)», 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2915
Илмий раҳбар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Бахромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Рақамли иқтисодиёт шароитида қишлоқ жойларида хизматлар кўцатиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқот ишида услубий ёндашувга кўра рақамли иқтисодиёт шароитида “қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қишлоқ аҳолисига турли хил хизматларни тақдим этишга қаратилган иқтисодий ва ташкилий фаолиятнинг рақамли технологиялар, интернет тармоғи ва замонавий ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда самарали ва инновацион йўналишда амалга оширилиши жиҳатидан такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида рақамли иқтисодиёт талабларига мувофиқ самарали фаолият юритиш имкониятини яратувчи “қишлоқ ҳудудий кластери”нинг ташкилий тузилмаси таклиф қилинган;
қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш субектларини рақамлаштиришда “Ақлли қишлоқ хизмати” модели ишлаб чиқилган ҳудудларда сунʼий интеллект (АИ = 0,45-0,5), буюмлар интернети (ИоТ = 0,35-0,4), булутли технология (CC = 0,1-0,2) рақамли технологияларини жорий этиш ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш орқали хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон ҳудудларидаги қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра, рақамли иқтисодиёт шароитида “қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қишлоқ аҳолисига турли хил хизматларни тақдим этишга қаратилган иқтисодий ва ташкилий фаолиятнинг рақамли технологиялар, интернет тармоғи ва замонавий ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда самарали ва инновацион йўналишда амалга оширилиши жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 284 сонли буйруғи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2023 йил 10 ноябрдаги 4-сонли қарори). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда рақамли технологиялар, интернет тармоғи ва замонавий ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда самарали ва инновацион йўналишда амалга оширилиши жиҳатидан такомиллаштирилган “қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш” тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Самарқанд вилоятида рақамли иқтисодиёт талабларига мувофиқ самарали фаолият юритиш имкониятини яратувчи “қишлоқ ҳудудий кластери”нинг ташкилий тузилмасидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-январдаги 06-41-1167-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш субектлари интеграциялашуви, ҳамкорлик алоқаларини юксалиши, хизмат кўрсатиш сифати ва миқдорини ортишига олиб келган;
қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш субектларини рақамлаштиришда “Ақлли қишлоқ хизмати” модели ишлаб чиқилган ҳудудларда сунʼий интеллект (АИ = 0,45-0,5), буюмлар интернети (ИоТ = 0,35-0,4), булутли технология (CC = 0,1-0,2) рақамли технологияларини жорий этиш ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш орқали хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-январдаги 06-41-1167-сонли маълумотномаси). Ушбу моделдан фойдаланиш натижасида қишлоқ жойларида хизмат кўрсатишни рақамлаштириш асосида унинг самарадорлигини 45 % ошириши ва хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш имконини берган;
Ўзбекистон ҳудудларидаги қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-январдаги 06-41-1167-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрдан фойдаланиш натижасида қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш тизими субектлари фаолиятини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш субектлари сони 40,0 %га, асосий капиталга киритилган инвестицияларда хизмат кўрсатишнинг улушини 60,0 %га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish