Sayt test rejimida ishlamoqda

Карабаев Нодир Абдуҳамидовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашни такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt108.

Илмий раҳбар: Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султонбоева Мунира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашни такомиллаштириш юзасидан илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби соф барқарор молиялаштириш меъёрини киритиш орқали такомиллаштирилган;

тижорат банклари рейтинги ўзгариши эҳтимоллигини аниқлаш ва прогнозлаш амалиёти банклар капиталлашув даражасини оширишнинг муқобил мезонлари асосида такомиллаштирилган;

тижорат банкларининг мажбуриятлар бўйича ренкингини оширишда банк маркетинг бўлими фаолиятини кенгайтириш орқали аҳоли учун қулай манфаатли омонат турларини жалб этишнинг «маркетинг-аҳоли-омонат» механизми асосланган;

тижорат банкларининг капитал бўйича ренкингини оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида янги интерактив банк хизматларини жорий этиш тартиби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

 Тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинг илмий натижалар асосида:

тижорат банки рейтингини тўғри баҳолашда соф барқарор молиялаштириш меъёрини киритиш бўйича таклифи «Алоқабанк» АТБ амалиётига жорий этилган («Алоқабанк» АТБнинг 2018 йил 29 октябрдаги 19-12/4789-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида тижорат банкининг 2018 йилда миллий валютадаги депозитлари – B1/NP, хорижий валютадаги депозитлари – B2/NP  кўрсаткичлари бўйича рейтинг прогнози Мoody’s халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Барқарор» прогнози берилган;

Халқаро Early Warning Systems (EWS) моделига асосланган ҳолда тижорат банклари рейтингини ўзгариши эҳтимоллигини аниқлаш ва прогнозлаш бўйича таклифи «Алоқабанк» АТБ амалиётига жорий этилган («Алоқабанк» АТБнинг 2018 йил 29 октябрдаги 19-12/4789-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши асосида банк рейтинг кўрсаткичларининг эҳтимолий ўзгариши мониторинги натижасида «Ахбор-Рейтинг» миллий рейтинг компанияси томонидан АТ «Алоқабанк»нинг 2017 йилдаги “UzA+”(юқори) кредитга лаёқатлилик рейтинги 2018 йилда ҳам қайта тасдиқланишга эришилган;

тижорат банки мажбуриятлар бўйича ренкингини оширишда аҳоли бўш пул маблағларини омонатларга жалб этиш ҳамда аҳоли учун қулай манфаатли омонат турларини «Манфаат», «Ифтихор 2017», «Агролюкс» ва «СПК муддатли» жалб этиш бўйича таклифи «Агробанк» АТБ амалиётига жорий этилган («Агробанк» АТБнинг 2018 йил 20 апрелдаги 21-03/120-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида аҳолининг муддатли ва жамғарма омонатлари қолдиғи 2017 йил бошига нисбатан 106,3 млрд. сўм ёки 119 фоизга ошган, мажбуриятлар бўйича банк ренкинги 2016 йилга нисбатан 1 поғонага, банк секторидаги улуши (2,9%) 3,8% га ошган;

тижорат банкида интерактив банк хизматлари, жумладан «Agrobankmobile» инновацион хизмат турига бюджет ва мактабгача таълим муассасаларига тўловларни киритиш орқали капитал бўйича ренкингини ошириш таклифи «Агробанк» АТБ амалиётига жорий этилган («Агробанк» АТБнинг 2018 йил 20 апрелдаги 21-03/120-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида «Agrobankmobile» инновацион хизмат тури бўйича мижозлар сони 32,2 минг нафар кишини ташкил этиб, 140 га яқин тўловларни амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish