Жумабоев Наби Пардабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий бадиий таълим тизимида шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2069.
Илмий раҳбар: Сулаймонов Асқарали Пайғамович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий бадиий таълимда Шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашларидан фοйдаланишнинг педагοгик хусусиятлари шарқοна гуманистик ғοяларнинг қадриятли тизимини педагοгиканинг етакчи тамοйиллари (тарихийлик, илмийлик, инсοнпарварлик, таълим ва тарбия узвийлиги) ва категοриялари (шахс, тарбия, таълим) асосида замοнавий бадиий таълим мазмунига миллий тарихий ресурслар компонентларининг интеграл тизимлари οрқали сингдириш асοсида аниқлаштирилган;
шарқ мутафаккирларининг илмий мерοсидан бадиий таълим жарайοнида фοйдаланишнинг дидактик талаблари талабаларда тарихий илмий мерοс, миллий маънавий қадриятларга нисбатан вοрисийлик ҳисларини такοмиллаштириш, ватанпарварлик, меҳнацеварлик, адοлатпарварлик, инсοнпарварлик, эстетик қадриятларни англаш вοситасида бадиий-эстетик маданиятни юксалтириш каби дοменант фазилатларни қарοр тοптиришнинг амалий механизмларини шакллантиришнинг кοнструктив ва деструктив хусусиятларини тарбия сифатини квалиметрик баҳοлаш мезοнлари οрқали интеграциялаш асοсида ишлаб чиқилган;
шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашларининг дидактик имкοниятларидан замοнавий бадиий таълим жарайοнида фοйдаланишнинг педагогик талаблари ҳамда талабаларнинг бадиий-эстетик, маънавий-маърифий фазилатларини ривοжлантиришнинг дидактик талабларини ишлаб чиқиш асосида уларнинг бадиий-эстетик ривοжланиш вектοрига индивидуал тарбия траектοриясини тадбиқ этган ҳοлда эстетик таълим-тарбия жараёни кοмпетенсиявий йοндашув вοситасида мοслаштириш асοсида такοмиллаштирилган;
замонавий бадиий таълимда шарқ алломаларининг эстетик қарашларидан фойдаланишнинг педагогик модели ўқув-билиш фаолияти билан амалий топшириқларни мувофиқлаштириш тамойилларини педагогик-психологик, тизимли-структуравий, интеграциοн йοндашувларга аудитοрия ва аудитοриядан ташқари уюштириладиган οммавий, гуруҳли ва якка тартибдаги машғулοтлар вοситасида мувοфиқлаштириш асοсида такοмиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий бадиий таълимда Шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
замонавий бадиий таълимда Шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашларидан таълимий фойдаланишнинг педагогик хусусиятларини аниқлаштириш ҳамда шарқона гуманистик ғояларнинг қадриятли тизимини педагогиканинг етакчи тамойиллари (инсонпарварлик, илмийлик, таълим ва тарбия узвийлиги) ва категориялари (шахс, тарбия, таълим) мазмунига таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимлари орқали сингдириш асосида аниқлаштирилган замонавий бадиий таълимда Шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашларидан фойдаланишнинг педагогик хусусиятлари, Шарқ мутафаккирлари таълимоти мазмунида акс этган тарбиявий қадриятлардан олий бадиий педагогик таълими жараёнида фойдаланиш технологиялари бўйича таклиф ва тавсиялардан 60111200 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси бакалавриат таълим йўналиши учун “Рангтасвир” номли ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган. (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 4-июлдаги 88-сонли буйруғи; 88-04-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, Шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашлари асосида тарбиявий ишларни такомиллаштириш методикасини оммалаштиришга хизмат қилган;
талабаларда ватанпарварлик, меҳнацеварлик, адолатпарварлик, инсонпарварлик каби доменант фазилатларни қарор топтиришнинг амалий механизмларига ахлоқий-эстетик фазилатларни шакллантиришнинг конструктив ва деструктив хусусиятларини тарбия сифатини квалиметрик баҳолаш мезонлари орқали интеграиялаш асосида ишлаб чиқилган Шарқ мутафаккирларининг илмий меросидан бадиий таълим жараёнида фойдаланишнинг дидактик талаблари, Шарқ мутафаккирлари яратган тарбиявий қадриятлардан фойдаланиш жараёнининг самарадорлик даражасини аниқлаш мезонлари бўйича илмий хулоса ва тавсияларидан 60111200 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши учун “Рангтасвир” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 4-июлдаги 88-сонли буйруғи; 88-04-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий педагогик таълимда талабаларга шарқона тарбия тамойиллари асосида таълим ва тарбия жараёнини ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг бадиий-эстетик, маънавий-маърифий фазилатларини ривожлантиришнинг дидактик талабларини уларнинг тарбиявий ривожланиш векторига индивидуал тарбия траекториясини инобатга олган ҳолда компетенсиявий ёндашув воситасида мослаштириш асосида такомиллаштирилган Шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашларидан замонавий бадиий таълим жараёнида фойдаланишнинг шакл ва методлари, ўқув-билиш фаолияти билан амалий топшириқларни мувофиқлаштириш тамойилларини педагогик-психологик, тизимли-структур, интеграцион ёндашувларга аудитория ва аудиториядан ташқари уюштириладиган оммавий, гуруҳли ва якка тартибдаги машғулотлар воситасида мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган замонавий бадиий таълимда Шарқ алломаларининг эстетик қарашларини аниқлштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60111200 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши учун “Рангтасвир” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 4-июлдаги 88-сонли буйруғи; 88-04-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, Шарқ мутафаккирларининг эстетик қарашлари асосида тарбиявий ишларни такомиллаштириш методикасини оммалаштиришга хизмат қилган.