Sayt test rejimida ishlamoqda

Адизова Нигора Бахтиёровнанинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Ped438.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Ширинбой Шаропович Олимов;  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Собирова Маҳбуба Юсупджановна; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Ҳамроев Ғофур Ҳасанович.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштиришнинг назарий аспектлари ва амалий тенденсиялари адаптив уйғунлигини таъминлашга эришиш ҳамда таълим субектлари фаолиятининг оʻзаро интеграл даражасининг ташкилий-дидактик ва индуктив-репродуктив мувофиқлигини мақсадли таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштириш мезонларини қиёсий даражалар, халқаро дастурлар контекстларига манзилли мувофиқлаштириш ҳамда илмий тадқиқотчилик коʻникмаларининг ташкилий-услубий яхлитлиги аниқлаштиририлган;
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технологиялар асосида ривожлантириш парадигмалари илмий саводхонлик даражасини динамик ошириш, танқидий фикрлаш ва қарор қабул қилиш мобиллигини ошириш дидактик тамойилларга мақбул мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштиришга хизмат қилувчи педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасига қаратилган ижодий-креатив фаолият, танқидий-мантиқий фикрлаш коʻникмаларнинг таълим траекториясига детерминациялашганлиги аниқлаштирилган;
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технологиялар алгоритмик жараёнларга ташкилий-услубий жиҳатдан устуворлик бериш ҳамда тоʻпланган маълумотларни қайта ишлаш ва тақдим қилишга йўналтирилган услубий талабларининг рефлексив жиҳатларига бирламчи устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштириш методикаси боʻйича оʻтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштиришнинг назарий аспектлари ва амалий тенденсиялари адаптив уйғунлигини таъминлашга эришиш ҳамда таълим субектлари фаолиятининг оʻзаро интеграл даражасининг ташкилий-дидактик ва индуктив-репродуктив мувофиқлигини таъминлашга доир таклифлар 60110500-бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Она тили ўқитиш методикаси” дарслик мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи. Гувоҳнома №232-259). Натижада, талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология фойдаланишнинг оʻқув-методик мазмунини такомиллаштириш имкониятини кенгайтиришга эришилган;
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштириш мезонларини қиёсий даражалар, халқаро дастурлар контекстларига манзилли мувофиқлаштириш ҳамда илмий тадқиқотчилик коʻникмаларининг ташкилий-услубий яхлитлигига доир таклифлар 60110500-бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Ўқиш дарсларини ташкил этиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи. Гувоҳнома №194-421). Натижада, талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технологиялар асосида ривожлантириш парадигмалари илмий саводхонлик даражасини динамик ошириш, танқидий фикрлаш ва қарор қабул қилиш мобиллигини ошириш дидактик тамойилларга мақбул мослаштиришга доир хулосалардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг “А1-ХТ-0-92997-рақамли Ёшларни умуминсоний миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини “Талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштиришнинг методик таъминоти” қисмини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 24-октябрдаги 423-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технология асосида такомиллаштиришга эришилган.
талабаларда дивергент тафаккурни муаммоли таълим технологиялар алгоритмик жараёнларга ташкилий-услубий жиҳатдан устуворлик бериш ҳамда тоʻпланган маълумотларни қайта ишлаш ва тақдим қилишга йўналтирилган услубий талабларининг рефлексив жиҳатларига бирламчи устуворлик беришга оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувларини тайёрлашда, телевидение жамоасининг соҳавий ишларида, хусусан, маданий, долзарб ҳамда илмий йўналишдаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг  2024-йил 29-ноябрдаги 01-09-166-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда дивергент тафаккурини ривожлантиришнинг амалий кўникмалари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish