Султанова Гулчехра Озодовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасидаги амалий санъат асарларини музейлаштириш масалалари”, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/San155.
Илмий раҳбар: Қурбонова Дилафруз Абдирашидовна, тарих фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат санъат музейи, PhD.08/09.07.2020.San.118.01.
Расмий оппонентлар: Курязова Дармон Тураевна, тарих фанлари доктори, доцент; Сения Байбосинова Сарсенбаевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасидаги амалий санъат асарларининг музейлаштирилиши жараёнларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасидаги амалий санъат ашёлари Хоразм амалий-безак санъатининг маиший турмуш билан боғлиқ: кулолчилик, кандакорлик, заргарлик, гиламдўзлик, кийим-кечак тайёрлаш; меъморий безаклар билан боғлиқ: кошинпазлик, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги турлари ривожланганлигини, амалий-безак санъати ривожига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, савдо-сотиқ, устоз-шогирд, қўшничилик муносабатлари, хусусан Эрон, Бухоро, туркман-қорақалпоқ анъаналари таъсир ўтказганлиги асосланган;
музейда Хоразм тарихи, маданияти, урф-одатлари, санъати, ҳунармандчилиги ва адабиётини акс эттиривчи экспозициялар яратишда – кулолчилик ва кошинпазлик, мис кандакорлиги, заргарлик, қурол-аслаҳалар, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги буюмлари, чинни буюмлар, гиламлар, чолғу асбоблари, либослар, тўқимачилик буюмларининг муҳим аҳамияти далилланган;
шахсий коллекцияларда, хусусан О.Султонов, А. Умаров, Ш.Шоёқубов, Р.Султонов каби коллекционерларда сақланаётган бадиий қийматга эга бўлган музейларда учрамайдиган, таниқли усталар ижодига тааллуқли Хоразм амалий санъати намуналаридан кандакорлик, кулолчилик, ёғоч, ганч, тош ўймакорлиги санъати намуналари ва воҳа усталари ижоди, фаолиятига доир маълумотлар илк бора илмий муомалага киритилган;
музейларда замонавий экспозициялар, кўргазмалар ташкил этиш бугунги куннинг талаби эканлиги, замонавий технологиялар жорий этиш орқали сайёҳлар учун хизматлар сифатини ошириш лозимлиги, шу мақсадда “Ичан-қал'а” давлат музей- қўриқхонасидаги амалий санъат асарларининг музейлаштиришга оид ҳужжатларини рақамлаштириш, илмий паспортларини мутахассислар ёрдамида тўлиқ шакллантириш, амалий санъат асарларини сақлаш ҳамда оммалаштириш ва тарғиб қилиш масалалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасидаги амалий санъат асарларини музейлаштириш масалалари мавзуда олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида амалий санъат асарларининг тадқиқи Хоразмда амалий-безак санъатининг маиший турмуш билан боғлиқ: кулолчилик, кандакорлик, заргарлик, гиламдўзлик, кийим-кечак тайёрлаш; меъморий безаклар билан боғлиқ: кошинпазлик, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги турлари ривожланганлигини, амалий-безак санъати ривожига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, савдо-сотиқ, устоз-шогирд, қўшничилик муносабатлари, хусусан Эрон, Бухоро, туркман-қорақалпоқ анъаналари таъсир ўтказганлиги каби маълумотларидан замонавий музейлаштириш тамойиллари асосида янги экспозиция ва кўргазмалар ташкил этишда фойдаланилган. Хоразм амалий санъати тарихи, анъаналари, мактаблари, ўзига хос хусусиятлари, усталар ижоди, амалий санъат асарлари тахлили материалларидан, музей экспозицияларини такомиллаштиришга доир тадқиқотларидан “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида қўлланилган. Тадқиқот натижалари материалларидан “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасининг Амалий санъат бўлимини бойитишда, музей-қўриқхона илмий ходимлари томонидан мактабларда очиқ дарслар, экскурсиялар ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 22-октябрдаги 02-05/3970-сон маълумотномаси). Натижада ташрифчилар ва кенг аҳолида, айниқса ёшларда маданий меросга ҳурматни шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб экспонатларнинг 3Д анимацияли виртуал галереясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида ҳам қўлланилган. Лойиҳада тадқиқот ишига доир музейда Хоразм тарихи, маданияти, санъати, ҳунармандчилиги ва адабиётини акс эттиривчи экспозициялар яратишда – қурол-аслаҳалар, кулолчилик ва кошинпазлик, мис кандакорлиги, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги буюмлари, заргарлик, чинни буюмлар, гиламлар, чолғу асбоблари, либослар, тўқимачилик буюмлари тўғрисидаги маълумотларидан фойдаланилган ҳамда лойиҳа самарадорлигига хизмат қилган. Ўзбекистон тарихи давлат музейи фаолиятида Хоразм амалий санъатининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўрни, мазкур ҳудудга хос бўлган миллий кийимлар, воҳа дўппилари, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, заргарлик, кандакорлик буюмларидаги бадиий безаклар таҳлили, миллий кийимлар тикувчи ҳунармандлар ва бугунги кунда ушбу санъат турларини давом эттириб келаётган усталар ҳамда уларнинг ижодий ишлари борасидаги маълумотлардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2024-йил 21-ноябрдаги 03-09/135-1664-сон маълумотномаси). Натижада олинган хулосалар мазкур лойиҳанинг илмий аҳамиятини ошишига хизмат қилган;
кейинги йилларда Ҳукуматимиз томонидан ҳунармандлар учун яратилаётган шароитлар, берилган имтиёзлар натижасида амалий-безак санъатининг юксалаётганлиги, уста-ҳунармандлар сонининг ортганлиги, буларнинг натижасида сайёҳлар сонининг кўпайиб бораётганлиги, санъат бозорининг ривожланганлиги халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, музей фондида сақланаётган ноёб экспонатлар хорижда ўтказилаётган кўргазмаларда намойиш қилиш, музейлаштирилган обектларда сайёҳликнинг такомиллаштириш мезонлари ҳамда тараққиёт омилларини аниқлаш маданий туризмни ривожланишига асос бўлиши ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Ибтидо” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телеканалининг 2024-йил 13-декабдаги 02-31-1291–сон маълумотномаси). Натижада маданий меросни, халқ амалий санъатини кенг тарғиб қилишга хизмат қилган;
шахсий коллекцияларда, хусусан О.Султонов, А. Умаров, Ш.Шоёқубов, Р.Султонов каби коллекционерларда сақланаётган Хоразм амалий санъати асарларига оид кандакорлик, кулолчилик, ёғоч, ганч, тош ўймакорлиги санъати намуналари ва воҳанинг таниқли усталари ижоди, фаолиятига доир маълумотлардан амалий санъат асарлари тарғиботида ҳамда Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг “Хоразмнома” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-майдаги 428-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчилик орасида илк бора шахсий коллекционерларда сақланаётган Хоразм амалий санъати намуналари ва усталари ижоди тоъғрисида янги илмий маълумотларни ёритишга хизмат қилган.