Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Гулҳаё Исмоилжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муддатидан олдин ва кам вазнли туғилган чақалоқларнинг эрта болалик давридаги клиник-неврологик хусусиятлари, терапевтик ёндашувни оптималлаштириш», 14.00.13-Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Тib2120.
Илмий раҳбар: Эргашева Наргиза Насриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Шухрат Ташмирович тиббиёт фанлари доктори, доцент; Фомина Мария Юрьевна тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта туғилган ва кам вазнли ёш болаларнинг клиник ва неврологик хусусиятларини ўрганиш, натижаларни олдиндан башорат қилиш ва терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш учун кенг қамровли диагностика дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатидан олдин туғилган болаларда туғилгандаги тана вазнига боғлиқ ҳолда неврологик касалликларни ривожланиш хавфини башоратловчи комплекс дифференциал ёндашув ишлаб чиқилган;
   муддатидан олдин туғилган чақалоқларда электроэнцефалография текширувида мия тузилмаларининг морфо-функционал етук эмаслиги ва нейросонографияда мия қоринчалари ичига қон қуйилиши 2 даражаси мавжудлигининг аниқланиши, эрта болалик даврида оғир ҳаракат тизими бузилишларининг ривожланишига олиб келиши ва ақлий, мотор ривожланиш индекслари ўртасида ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
муддатидан олдин туғилган чақалоқларда эрта болалик даврида ақлий, мотор ва хулқ-атвор ривожланишини ортда қолишининг аниқ чегараси, муддатига етиб туғилган тенгдошларига нисбатан аниқланган;
муддатидан олдин кам тана вазни билан туғилган чақалоқларда аниқланган диагностик ва эрта прогностик биомаркерлар асосида, олиб бориш тартиби ва такомиллаштирилган комплекc даво чора-тадбирлари мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Муддатидан аввал ва кам вазнли туғилган гўдакларни эрта болалик давридаги кенг қамровли, динамик кузатувлар ҳамда илмий текширувлар асосида:
биринчи илмий янгилик: муддатидан олдин туғилишнинг оғирлик даражаси ва эрта болалик давридаги неврологик касалликлар ўртасидаги боғлиқлиги Bayley II шкаласи бўйича аниқланиши, эрта аралашув ва даволаш келажакда неврологик асоратларнинг камайишига олиб келиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаши томонидан 2022 йил 30 май №8 н-р/564 - сон билан тасдиқланган « Муддатидан олдин ва кам тана вазни билан туғилган болаларда психомотор ва хулқ-атвор бузилишларини ташхислаш усули » номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳридаги 47-оилавий поликлиникада 02.05.2023 йил 97-сон буйруғи билан, Наманган вилояти Уйчи тумани тиббиёт бирлашмасида 30.05.2023 йилдаги 104-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 июль № 02/46-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: муддатидан аввал туғилган чақалоқларда чалаликнинг оғирлик даражаси ва Bayley II шкаласи бўйича эрта болалик даврида юзага келувчи неврологик касалликлар ўртасидаги боғлиқликни аниқланиши ва унга кўра эрта ташхислаш, бирламчи тиббий ёрдам бўғинидаги шифокорларига эрта болалик даврида хавф остида бўлган болаларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: эрта туғилган чақалоқларни амбулатор шароитида даволаш ҳар бир болага 518000 сўм (1 курс учун) ни ташкил қилади. Bayley II шкаласини қўллаш натижасида бу миқдор 356450 сўмга тенг бўлди: ЭEФ=Сссл-Сскол=518500-356450=162050 сўм. Шундай қилиб, иқтисодий самарадорлик 1 нафар эрта туғилган болага 1 даволаш курси учун 162050 сўмни ва 1 йил учун 648200 сўмни (4 даволаш курси) ташкил этди. 56 бемор учун бу миқдор 36299200 сўмни ташкил этди. Йиллик иқтисодий самарадорлик коэффициенти: КEФ=ЭEФ/Сскол =518500/356450=1,45. Хулоса: болалардаги Bayley II шкаласининг қўлланиши эрта туғилган чақалоқларда асаб касалликлари ривожланиш хавф гуруҳини аниқлашга, ҳар бир бемор учун 162050 сўм иқтисодий самарадорликка эришишга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: муддатидан олдин туғилган чақалоқларда мия тузилмаларининг морфо-функционал етук эмаслиги ва НСГда ҚИҚҚ 2 даражасининг мавжудлигини аниқлаш, асаб тизимининг турли хилдаги бузилишлари хавфини камайтириши, шунингдек эрта болалик даврида оғир ҳаракат тизими бузилишларининг ривожланишининг олдини олишга ёрдам бериши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаши томонидан 2022 йил 30 май №8 н-р/564-сон билан тасдиқланган « Муддатидан олдин ва кам тана вазни билан туғилган болаларда психомотор ва хулқ-атвор бузилишларини ташхислаш усули » номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳридаги 47-оилавий поликлиникада 02.05.2023 йил 97-сон буйруғи билан, Наманган вилояти Уйчи тумани тиббиёт бирлашмасида 30.05.2023 йилдаги 104-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 июль № 02/46-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нейровизуал ва нейрофизиологик текширувлари ёрдамида неврологик касалликларни эрта ташхислаш, оптимал даволашни самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: муддатидан олдин туғилган чақалоқларда миядаги патологик ўзгаришларни кўрсатадиган нейровизуал ва нейрофизиологик усулларидан фойдаланиш, эрта аралашув ва мақсадли оптимал даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Юқоридаги усуллардан фойдаланиш эрта ташхис қўйиш ва оптимал даволаш тактикасини таъминлайди ва 1 бола учун 312000 сўмни, иқтисодий самарадорлик Ээф = ССсл – Сскол = 518500 – 312000 = 206500 сўмни ташкил қилади. Хулоса: эрта туғилган чақалоқларда миянинг функционал ҳолатини аниқлаш учун нейровизуал ва нейрофизиологик усулларидан фойдаланиш 1 бемор учун 206500 сўмни тежайди.
учинчи илмий янгилик: Bayley II шкаласи бўйича муддатидан олдин туғилган чақалоқларда ривожланиш индекси ва ҳаракат тизими ривожланиш кечикиши, хулқ-атворни ривожлантириш индекси ва болаларда хулқ-атвор бузилиши ташхиси ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш, эрта туғилган чақалоқларда неврологик асоратларнинг ривожланишини башорат қилиниши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаши томонидан 2022 йил 30 май №8 н-р/564-сон билан тасдиқланган « Муддатидан олдин ва кам тана вазни билан туғилган болаларда психомотор ва хулқ-атвор бузилишларини ташхислаш усули » номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳридаги 47-оилавий поликлиникада 02.05.2023 йил 97-сон буйруқ билан, Наманган вилояти Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси 30.05.2023 йил 104-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 июль № 02/46-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Bayley II шкаласидан фойдаланиш неврологик асоратларни олдиндан аниқлашга ёрдам беради ва болаларнинг ўз тенгдошларидан қанча вақт орқада қолаётганлиги ҳақида аниқ тасаввур беради, бу эса эрта аралашув ва даволаш чораларини амалга оширишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ўз вақтида аралашув 1 нафар муддатидан олдин туғилган чақалоқни даволашнинг 1 курси учун иқтисодий самарадорликни 162050 сўмга, 1 йил учун (4 даволаш курси) — 648200 сўмга оширади. Йиллик тежаш қиймати: Ийил = Иу – Шум = 2074000-1457800=616200 сўм. Бу эрда Ийил-касалликнинг ўртача йиллик харажатлари, Иу ва Шум йил давомида асосий ва тавсия этилган вариантларда касалликни ташхислаш ва даволаш харажатлари. Хулоса: эрта туғилган чақалоқларда Bayley II шкаласидан фойдаланиш неврологик асоратларни башорат қилиш, салбий оқибатларнинг олдини олиш ва 1 нафар бемор ҳисобидан йилига 616200 сўмни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: эрта болалик даврида (3 ёшгача давр) неврологик шикастланиш 2,2 баравар камайди. Туғилгандаги вазни, неврологик синдром турлари, қоннинг биокимёвий таҳлили, нейрофизиологик, нейровизуал усуллари ва Bayley II шкаласи кўрсаткичлари асосида «Муддатидан олдин туғилган чақалоқларни кузатиш алгоритми» электрон дастури ишлаб чиқилган. Ушбу меъзондан фойдаланиш ногиронликни камайтириш ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келиши  бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаши томонидан 2022 йил 30 май №8 н-р/564-сон билан тасдиқланган «Муддатидан олдин ва кам тана вазни билан туғилган болаларда психомотор ва хулқ-атвор бузилишларини ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳридаги 47-оилавий поликлиникада 02.05.2023 йил 97-сон буйруғи билан, Наманган вилояти Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси 30.05.2023 йил 104-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 8 июль № 02/46-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алгоритм ва оптимал даволаш эрта туғилган чақалоқларда қўлланиши туфайли ногиронлик сони камайди ва уларнинг ҳаёт сифати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ташхис қўйиш ва оптимал даволаш чораларини қўллаш натижасида ногиронлик 2,2 баробар камайди, ҳар 1 ногирон болага 808000 сўм нафақа пули берилади. 18 ёшгача бўлган болалар орасида ногиронликнинг пасайиши давлат ҳисобидан 1 бола учун 14544000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Хулоса: ушбу кўрсатмаларда келтирилган неврологик ўзгаришлар функционал текширувнинг нейровизуал усуллари ёрдамида олинган маълумотларга кўра ақлий ва ҳаракат тизими соҳаларининг ривожланиш даражасини аниқлашга имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish