Қўзиев Отабек Жўрақуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек популяцияси шахслари дерматоглификасининг суд-тиббий жиҳатлари” 14.00.24 – Суд тиббиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib 574.
Илмий маслаҳатчи: Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/02.07.2024.Tib.122.02.
Расмий оппонентлар: Эшбаев Эркин Абдуҳалимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Жуманов Зиёдулла Эшмаматович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Юлдашев Бахром Собиржанович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тожикистон республикаси дипломдан кейинги тиббий – таълим институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек популяциясига мансуб шахсларда қўл бармоқлари дерматоглификасининг фенотипологияси асосида конституционал информатив белгиларини аниқлаш ҳамда суд-тиббий дерматоглифик усулларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суд-тиббиёти амалиётида ўзбек популяциясига мансуб шахсларнинг қўл бармоқлари дерматоглификасининг шахс идентификацияси билан боғлиқ жиҳатларини тизимлаштириш асосланган;
тирик шахсларда бармоқ андозаларини олишни бўёқли усули махсус қурилма орқали такомиллаштирилган, мурдаларда бармоқ андозаларини бўёқсиз усулда олиниши одатий сканер ёрдамида такомиллаштирилган;
ўзбек популяциясига мансуб шахсларнинг қўл бармоқ дистал фалангаларинидаги дерматоглифик аломатларни: нақшларнинг шакли, тури ва хилининг туғма ўзгармайдиган, ўзгарувчан ҳамда ортирилган белгиларини инобатга олган ҳолда дерматоглифик тасниф такомиллаштирилган;
қўл бармоқ дистал фалангаларини папиляр чизиқларидаги тожсимон қирраларнинг дактиллоскопик саноғини автоматлаштириш орқали 97% аниқликда гендэр хусусиятларини идентификациялаш исботланган;
бармоқларнинг дистал фалангалари дематоглифик аломатлари асосида ишлаб чиқилган мезонлар, суд тиббиёти соҳа вакилларини шахсни – аниқлаш бўйича ўтказиладиган экспертизаларида қўллаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек популяциясига мансуб шахсларда қўл бармоқлари дерматоглификасининг фенотипологияси асосида конституционал информатив белгиларини аниқлаш ҳамда суд-тиббий дерматоглифик усулларни такомиллаштириш мавзуси борасида эришилган илмий натижалар суд тиббиёти экспертизаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 сентябр, 2024 йилдаги 6-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси билан тасдиқланган), (Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг услубий тавсияномани амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги 27 июль 2022 йилдаги 18/AF/2022буйруғи билан тасдиқланган).
биринчи илмий янгилик: илк бор суд-тиббиёти амалиётида ўзбек популяциясига мансуб шахсларнинг қўл бармоқлари дерматоглификасининг шахс идентификацияси билан боғлиқ жиҳатларини тизимлаштириш асосланган. Тадқиқот натижалари суд тиббиёти амалиётига, (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 сентябр, 2024 йилдаги 6-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси) жумладан, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиали (25 ноябр 2022-йилдаги, 23-сонли буйруқ), Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Наманган филиали (05 декабр 2022-йилдаги, 34-сонли буйруқ), Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали (08 август 2022-йилдаги, 26-сонли буйруқ) ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сирдарё филиалларида (11 ноябр 2022-йилдаги, 24-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги:оммавий бахтсиз ҳалокатларда, шахси номаълум бурдаланган мурдаларни биометрик саралашда ҳамда шахс идентификациясида экспертиза сифати ва аниқлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: суд тиббиёти амалиётида шахс идентификацияси билан боғлиқ экспертизаларини ўтказиш жараёнида сарф қилинадиган хом-ашёни ҳамда суд-тиббий эксперт вақти ва маблағини тежалишига олиб келади. Хулоса: олинган натижалар бармоқ дерматоглифик андозаларини оптик рақамли техналогиялар ёрдамида олиниши шахси номаълум мурдалар идентификациясида эксперт хулосаларининг сифатини оширишга ёрдам берган;
иккинчи илмий янгилик: тирик шахсларда бармоқ андозаларини олишни бўёқли усули махсус қурилма орқали такомиллаштирилган, мурдаларда бармоқ андозаларини бўёқсиз усулда олиниши одатий сканер ёрдамида такомиллаштирилганлиги бўйича “Суд тиббиётида дактилоскопик идентификация самарадорлигини ошириш усули” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва суд тиббиёти амалиётига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 сентябр, 2024 йилдаги 6-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси),( Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг 25 ноябр 2022-йилдаги, 23-сонли буйруғи, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Наманган филиалининг 05 декабр 2022-йилдаги, 34-сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган тирик шахсларда қўл-бармоқ андозаларини бўёқли усулда олишга мослаштирилган қурилма ёрдамида олинган андозалар тасвири анъанавий усулда олинган тасвирлардан нақш майдонининг кенглиги, чизиқ деталларининг аниқлиги билан устун туриши исботланган., бу эса ўз навбатида шахси номаълум мурдаларни дерматоглифик идентификациясида эксперт хулосаларининг аниқлигини ва сифатини оширишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усуллар ёрдамида бармоқ нақшларини тўлақонли тасвирини олишга эришилган бўлиб, ўз навбатида тасвирларни миқдорий натижалари тўғрисида қисқа муддатда маълумот олиш имконини яртган. Мазкур жараёнда ананавий ҳамда ишлаб чиқилган усуллар ўртасидаги Keff тафовути 276,2 ташкил этиб, бир хил натижага эришиш учун кам харажатни талаб этилиши исботлаган. Хулоса: суд тиббиёти амлиётида такомиллаштирилган усуллар мазкур соҳа экспертизалари ташхисоти ҳамда хулосалари сифатини оширган.
учинчи илмий янгилик: ўзбек популяциясига мансуб шахсларнинг қўл бармоқ дистал фалангаларинидаги дерматоглифик аломатларни нақшларнинг шакли, тури ва хилининг туғма ўзгармайдиган ҳамд ортирилган белгиларини инобатга олган ҳолда суд–тиббий дерматоглифик тасниф такомиллаштирилган ва суд тиббиёти амалиётига (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 сентябр, 2024 йилдаги 6-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси), Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали (08 август 2022-йилдаги, 26-сонли буйруқ) ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сирдарё филиалларида (11 ноябр 2022-йилдаги, 24-сонли буйруқ) тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўзбек популяцияси шахслари дерматоглифик жиҳатларини тавсифловчи мукаммаллаштирилга тасниф, экспертиза хулосалари сифати ва холислигини таъминлашга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: мазкур дастурдан фойдаланиш орқали шахс идентификацияси билан боғлиқ ўтказиладиган экспертизаларда, эксперт вақти ҳамда хом-ашё сарфини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: ўзбек популяцияси шахслари дерматоглифик жиҳатларини тавсифловчи мукаммаллаштирилга тасниф, экспертиза хулосалари сифати ва холислигини таъминлашга ёрдам берган.
тўртинчи илмий янгилик: қўл бармоқ дистал фалангаларини папиляр чизиқларидаги тожсимон қирраларнинг дактиллоскопик саноғини автоматлаштириш борасида “Компютер технологиясидан фойдаланган ҳолда бармоқ изи тасвирини оптик шакллантириш жараёнида бармоқ ва кафт дерматоглификасини аниқлигини ошириш усули” услубий тавсиялар суд тиббий экспертиза амалиётига (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 сентябр, 2024 йилдаги 6-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси), Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали (08 август 2022-йилдаги, 26-сонли буйруқ) ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сирдарё филиалларида (11 ноябр 2022-йилдаги, 24-сонли буйруқ) тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган дерматоглифик аломатлар ҳисобини олишни автоматлаштирилган усулини қўллаш орқали 97% аниқлик билан ўзбек популяциясига мансуб шахси номаълум инсонларнинг қўл бармоқ дистал фалангаларинини папиляр чизиқларининг саноғини гендэр хусусиятларини инобатга олган ҳолда аниқлашга эришилган. Бармоқ андозалари тасвирларни сифатли олиш ҳамда ташхисий маълумотларни аниқ талқин қилиш натижалар орқали эксперт хулосалари сифатини оширишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликни аниқлаш мақсадида тасхисий тестни сарф қилинган самарадорликни ҳисоблаш усулидан фойдаланилган (Жефферсон Т., 2003): Keff = Соst/Eff, Cost – сарф йиғиндиси, Eff – самарадорлик (ташхисий аниқлик, %). “Дельта” дастурини қўллаган ҳолда- Keff = 479,5 сарф-харажат йиғиндиси 46800 сўм ва самарадорлик 97,6%. Ушбу ҳолатда ананавий усул ҳамда ишлаб чиқилган усул орасидаги Keff тафовути 358,9 ташкил этган. Ишлаб чиқилган усул билан бир хил натижага эришиш сарф харажатни камайишига олиб келган. Хулоса: тадқиқот натижалари экспертиза хулосалари сифати ва холислигини таъминлашга ёрдам берган.
бешинчи илмий янгилик: бармоқларнинг дистал фалангалари дематоглифик аломатлари асосида ишлаб чиқилган мезонлар, суд тиббиёти соҳа вакилларини шахсни – аниқлаш бўйича ўтказиладиган экспертизаларида қўллаш асосланган. Ўзбек популяцияси шахслари дерматоглифик белгилари асосида номаълум шахсни бўй ўлчами, жинси ва ёшга доир параметрларни ўз ичига олган мезонлар ишлаб чиқилиб (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 сентябр, 2024 йилдаги 6-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси), Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиали (25 ноябр 2022-йилдаги, 23-сонли буйруқ), Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Наманган филиали (05 декабр 2022-йилдаги, 34-сонли буйруқ), Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали (08 август 2022-йилдаги, 26-сонли буйруқ) ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сирдарё филиалларида (11 ноябр 2022-йилдаги, 24-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қўл бармоқлари дистал фалангалари папиляр чизиқларининг идэнтификацион мажмуи оммавий бахтиз ҳалокатларда мурдаларни биометрик саралашда, бурдаланган мурдаларни шахсини аниқлашда суд-тиббий, криминалистик ва дерматоглифик текширувларда шахс идентификациясига боғлиқ масалаларини эчимида фойдаланилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Шахс идентификатияси билан бўлиқ экспертизаларда, текширув вақти ҳамда сарф-харажатни камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб, бу ўз навбатида эксперт хулосалари сифати ва холислигини таъминлашга ёрдам берган. Ишлаб чиқилган мезонлар орқали сарфланган сарф-харажат йиғиндиси 46800 сўм ва самарадорлик 97,6%.ташкил қилди. Хулоса: тадқиқот натижалари шахс идентификатияси билан бўлиқ экспертизаларда, текширув вақти ҳамда сарф-харажатни камайтириш орқали эксперт хулосалари сифати ва холислигини таъминлашга ёрдам берган.