Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботирова Адиба Эркиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилида сўз туркумларининг бирламчи ва иккиламчи вазифасининг функционал-синтактик таҳлили», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil 474.

Илмий раҳбар: Элтазаров Жулибой Данабоевич, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.30.05.2018.Fil.70.01.

Расмий оппонентлар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор; Мадраҳимов Илхом Собирович, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети . 

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили сўз туркумлари бирламчи ва иккиламчи вазифасининг функционал-синтактик таҳлилини амалга оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий  янгилиги:

тил тараққиётида сўз туркумлари парадигмасининг ўзгариши, сўз туркумларидаги синтактик вазифа, семантика ва морфологик шаклнинг ўзаро муносабати, туркий тиллардаги сўз туркумлари парадигмасига хос функционал-семантик хусусиятлар атрофлича асослаб берилган;

оламнинг лисоний тасвири ва сўзларнинг функционал ихтисослашуви, лисоний бирликда юз берган функционал-семантик ўзгаришлар, сўз туркумларининг бирламчи ва иккиламчи вазифалари аниқлаштирилган;

сўзга мантиқий ва грамматик муносабат: фарқлилик ва мужассамлашув омиллари, сўз туркумларида тушунча ва сўз муносабатининг намоён бўлиши очиб берилган;

ўзбек тилидаги сўз туркумларининг бирламчи ва иккиламчи вазифалашувида мантиқий ва лингвистик, деривацион ва шакл ясалиши омилларининг ўрни ва роли масалалари ёритиб берилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Лисоний бирликнинг функционал ўзгаришлари, сўз туркумларининг бирламчи ва иккиламчи вазифалари, ўзбек тилида сўз туркумлари парадигмаси жиҳатлари, полифункционаллиги, гап бўлакларига муносабатининг функционал-синтагматик табиатини тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:

ясама сўз ва ясалган сўзни фарқлаш, сўз туркумлари моҳиятини ойдинлаштириш, деривацион ва шакл ясалиши омиллари масалалари ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» (2007–2011) номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 28 августдаги 89-04-1211-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш ҳар бир сўз ясаш қолипи ҳосиласининг қандай ўрин эгаллашини аниқ белгилаб беришни фарқловчи омилни аниқлашга олиб келган;

халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари асарларида қўланилган сўзларнинг сермаънолигини аниқлаш ва бирламчи ҳамда иккиламчи маъноларни фарқлаш масалалари ХТ-Ф-2-004 рақамли «Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари» (2008–2010) номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим 2018 йил 28 августдаги 89-04-1211-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида ўқитувчилар касбийнинг нотиқлик маҳоратини оширишга хизмат қилган;

сўзларнинг бирламчи ва иккиламчи вазифаси билан боғлиқ маънолардан амалий ва тасвирий санъат атамаларини шакллантириш масалалари ЁА1-ФҚ-0-07289 рақамли «Миллий амалий ва тасвирий санъат атамаларининг қисқача ўзбекча, русча, инглизча изоҳли луғати» (2014–2016) номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 28 августдаги 89-04-1211-сон маълумотномаси). Ишда олинган амалий натижаларнинг қўлланилиши амалий ва тасвирий санъат атамаларини тўғри шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish