Sayt test rejimida ishlamoqda

Джолдасов Расул Фархадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларни эстетик тарбиялашнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш (юқори синф ўқувчилари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7327.
Илмий раҳбар: Утепбергенова Амангелди Қутлимуратович, биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори, профессор в.б..
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларини эстетик тарбиялашнинг дидактик имкониятларини оширишнинг мазмуни ва методларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг жисмоний тарбия фани билан боғлиқ эстетик онг ва маданиятини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи таянч (этетик завқ, эстетик тасаввур, эстетик эҳтиёж, эстетик қизиқиш, эстетик фаолият, эстетик идрок) компетенсиялар тизими аниқлаштириштирилган;
юқори синф ўқувчиларининг эстетик тарбияланганлик даражасини ривожлантиришга йўналтирилган жисмоний машқлар ва турли спорт ўйинларини танлаб олишни ҳамда дарснинг мазмуни ва методига мослигини таъминловчи дидактик талаблар (эстетик мазмунни англашга йўналтириш, ёш ва гендер хусусиятлари, табақалаштирилган тарзда ёндашиш) такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларини эстетик тарбиялаш жараёнини илмий-педагогик ёндашувларга асосланган ҳолда замонавий дидактик воситаларни (анъанавий, ноанъанавий, мусобақа, кўргазмали, муаммоли ўқитиш) қўллаш механизмлари такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларининг эстетик тарбиясини шакллантиришга доир назарий билим ҳамда амалий малакалар тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълимнинг жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларини эстетик тарбиялаш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ҳамда амалий таклифлар асосида диссертациянинг асосий натижалари:
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг жисмоний тарбия фани билан боғлиқ эстетик онг ва маданиятини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи таянч (эстетик завқ, эстетик тасаввур, эстетик эҳтиёж, эстетик қизиқиш, эстетик фаолият, эстетик идрок) компетенсиялар тизимини ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсияларга суянган ҳолда “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сон буйруғи, 232-187-рақамли нашр гувоҳнома). Натижада, жисмоний тарбия ўқувчиларида естетик завқ уйғотиш, уларда гоъзалликни идрок қилиш ва оъзига сингдиришни, нафосат, маънодорлик, қадду қомат ҳамда либослар  бежиримлиги илғаш ва йаратиш туйғусини шакллантириш ва тайёрлашга асосланган ўқув жараёнида лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
Юқори синф ўқувчиларининг эстетик тарбияланганлик даражасини ривожлантиришга йўналтирилган жисмоний машқлар ва турли спорт ўйинларини танлаб олишни ҳамда дарснинг мазмуни ва методига мослигини таъминловчи дидактик талаблар (эстетик мазмунни англашга йўналтириш, ёш ва гендер хусусиятлари, табақалаштирилган тарзда ёндашиш) такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистонда  бажарилган 297-И/Ч рақамли “Кўриш имконияти чекланган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида спортчиларнинг масофани ҳис қилиш кўникмаларини ривожлантирувчи инновацион тренажёрини яратиш” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси бажаришда  фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 11-сентябрдаги 11-05-4915/04-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг эстетик тарбияланганлик даражасини ривожлантиришга хизмат қилган;
Юқори синф ўқувчиларини эстетик тарбиялашда жисмоний машқ ва турли спорт ўйинларидан фойдаланишнинг мазмуни ва методлари ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этиш йўллари, дидактик имкониятлари компетенсиявий ёндашув асосида жисмоний тарбия фани бўйича “Миллий ўқув дастури”ни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли дарслигининг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29-майдаги 232-сон буйруғи, 232-187 рақамли нашр гувоҳнома).Натижада, жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларни эстетик тарбиялаш билан бирга ҳар бир ёш кесимида уларнинг физиологик ривожланиш даражасига қараб жисмоний ҳаракатлар меъёрлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish