Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарбаева Айгул Куанишбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг билимини сунъий интеллект асосида баҳолаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7419.
Илмий раҳбар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Файзиев Мирзаали Асфандиёрович,  педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект асосида олий таълим муассасалари талабаларининг билимини баҳолаш методикасини такомиллаштириш боʻйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба эгаллаган билим даражасини сунъий интеллект алгоритмлари асосида баҳолашнинг лингвистик ўзгарувчи қийматларини тавсифловчи тўпламларнинг аъзолик ва дисплей функсияларидан фойдаланган ҳолда мавзу шкаласини универсалга ўтказиш алгоритми аниқлаштирилган;
билимларни баҳолашда холислик, хар қадамда ижобий мотивацияни шакллантириш ва ўзлаштирилган билимларнинг самарадорлигини оширишни таъминловчи интеллектуаллаштирилган тест топшириқларини сунъий интеллектнинг Мачине леарнинг алгоритми асосида билимларни баҳолаш дастур архитектураси ва фойдаланиш механизми такомиллаштирилган;
тест саволларининг қийинчилик даражасига қараб мослашувчан кўп даражали ўлчовларни жорий қилиш, билимларни баҳолаш алгоритмларидан фойдаланиш механизми ва қатъиймас мантиқ алгоритмининг лингвистик ўзгарувчилар қийматларини тавсифловчи қатъиймас тўпламларнинг аъзолик функсиясига асосланган билимларни баҳолаш модели такомиллаштирилган;
турли даражадаги мураккаб вазифаларни бажарувчи кўп босқичли адаптив ўлчовларни соддалаштиришга йўналтирилган сунъий интеллектнинг пирамидали стратегиясига асосланган талабаларнинг билим даражасини баҳолашга мўлжалланган интеллектуаллаштирилган тестнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг билимини сунъий интеллект асосида баҳолаш методикасини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган тадқиқод ишлари доирасида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифларимиз асосида:
олий таълимда профессор-ўқитувчилар фаолиятининг самарадорлик даражасининг кредит модул тизимига асосланган стандарт диаграммаси ва талаба ёшларнинг билимларини баҳолашда қатъиймас математик моделлаштириш методлари асосида билимлар сифатини баҳолаш моделини ишлаб чиқишга қаратилган таклифларимиз “Пйтҳон программаластıрıw тили” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги        55-сон буйруғи, 199899-рақамли рухсатномаси). Натижада  талабалар билимини баҳолашни суъний интеллект алгортимларига асосланган тест топшириқларини ишлаб чиқишга шароит яратилган;
қатъиймас маълумотларнинг кўплиги шараётида  ОТМ талабаларнинг лекция, амалий ва семинар машғулотларидан ўзлаштириш кўрсаткичларини мониторинг қилиш, талабалар билимларини сунъий интеллект алгоритмлари асосида баҳолаш моделини, алгоритмларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятларидан, хорижий тажирийбаларга асосланган баҳолаш мезонлари ва технологияларидан ва суъний интеллект алгоритмларидан фойдаланган ҳолда тестлар тузиш асосида аниқликни кучайтириш дастурини лойиҳалаштиришга оид таклифлардан “Европа ҳам жамиятининг Эрасмус плус ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-101082242-рақамли “И2-ПЛЕДГЕ”” (2023-2024 йй.) мавзусидаги халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг    2024-йил 29-октябрдаги 11-05-6198/04-сон далолатномаси). Натийжада билимларни суъний интеллект асосида баҳолаш алгоритмларини такомиллаштириш  моделини ишлаб чиқиш самародорлиги оширилган ва олий таълим муассасалари талабаларининг билимини сунъий интеллект асосида баҳолаш алгоритмларини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
ОТМ талабаларининг билим даражаларининг самарадорлигини аниқлашга қаратилган, билимларни баҳолашга оид интеллектуаллаштирилган тестлар ва такомиллаштирилган алгоритмлар асосида дастурий, методик  мажмуалар ишлаб чиқишга оид таклифларимиз “Пйтҳон программаластıрıw тили” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 199899 рақамли рухсатномаси). Натийжада талабаларнинг билимини баҳолашга доир сунъий интеллект алгортмларига асосланган интеллектуаллаштирилган тест дастурини ишлаб чиқиш технологиясини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish