Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Иззат Икрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек этномаданиятида синкретизм: назария ва амалиёт”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/San200.
Илмий раҳбар: Алемасов Виктор Александрович, фалсафа фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тўйчиева Сайёра Суяркуловна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Абдурасулов Шоҳруҳ Абдунаимович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади синкретизмни назарий, феноменологик жиҳатдан очиб бериш орқали, ўзбек этномаданиятидаги синкретик имманентликни, этномаданий ҳодисалар уйғунлиги ва яхлитлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек этномаданиятида синкретизм этносоциал муносабатлар мураккаблашувида салбий ва ижобий ҳолатларни бир-биридан ажратиб туриши, бир-бирига зидлигини ифодалаши сабабли эклектикадан инсонийлашув, ижтимоийлашув ва маданийлашувга томон интилиши ва ҳаракатланиши билан фарқланиши ва қарама-қарши бўлиб келиши аниқланган;
ўзбек этномаданий синкретиклигида онг-амалиёт томонлама ахлоқийлик, эстетиклик, тарбиявийлик имманент хусусиятлари тарихийлик, оғзакилик, жамоавийлик, ижодкорлик, анъанавийлик бирлигидаги ички-генератив имманентликка мувофиқлашуви сабабли яхлитлиги ҳамда
иерархик-стихияли жиҳатдан инкултурация имманент хусусияти мавжудлиги исботланган;
шовинизм ва этносентризмларнинг радикаллашувига, кенг тарқалиб кетишига қарши туришда этномаданиятдаги соф гуманизм, толерантлик ҳамда халқчиллик ғоя ва қарашларининг этнослараро ва миллатлараро айирмачиликка, этнос ва миллатларга қарата нафрат уйғотиш ва менсимасликка зидлиги, қарама-қаршилиги сабабли моддий ва номоддий этноартефактларда ифодаланилиши, қабул қилиниши ва ривожлантирилиши далилланган;
ўзбек этномаданий синкретизмининг ички-генератив, онг-амалиёт ва иерархик-стихияли имманент хусусиятлари бир-бирига уйғунлашган ҳолда инсонийлашув ва халқона руҳият яхлитлигини ифода этиши сабабли унинг миллий ва умуминсоний маданият даражасида этноестетик, этногуманистик ва этноахлоқий намоён бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек этномаданиятида синкретизм: назария ва амалиёт масалалари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек этномаданиятида синкретизм этносоциал муносабатлар мураккаблашувида салбий ва ижобий ҳолатларни бир-биридан ажратиб туриши, бир-бирига зидлигини ифодалаши сабабли эклектикадан инсонийлашув, ижтимоийлашув ва маданийлашувга томон интилиши ва ҳаракатланиши билан фарқланиши ва қарама-қарши бўлиб келишини аниқлашга оид хулоса ва таклифлардан “Ўзбекистон номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш” мавзусидаги давлат ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғиботи марказининг 2023-йил 13-ноябрдаги МЛ 01/01-53-сон далолатномаси). Натижада, этномаданий ва номоддий маданий меросни муҳофаза этиш, сақлаб қолиш ва кенг миқёсда тарғиб қилишга манба бўлиб хизмат қилган;
ўзбек этномаданий синкретиклигида онг-амалиёт томонлама ахлоқийлик, эстетиклик, тарбиявийлик имманент хусусиятлари тарихийлик, оғзакилик, жамоавийлик, ижодкорлик, анъанавийлик бирлигидаги ички-генератив имманентликка мувофиқлашуви сабабли яхлитлиги ҳамда
иерархик-стихияли жиҳатдан инкултурация имманент хусусияти мавжудлигини аниқлашга оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-2024-йиллардаги маданий-маърифий ишлар самарадорлигини таъминлашга қаратилган фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 5-мартдаги 01-12-17-1278-сон далолатномаси). Натижада, янги Ўзбекистонда этномаданий муҳит, этноқадрият ва этноартефактларни сақлашга, ривожлантиришга қаратилган маданий тадбирлар, маданий-маърифий ҳамда маданий-таълимий жараёнлар кучайтирилиши, тўғри йўналтирилишида манба бўлиб хизмат қилган;
шовинизм ва этносентризмларнинг радикаллашувига, кенг тарқалиб кетишига қарши туришда этномаданиятдаги соф гуманизм, толерантлик ҳамда халқчиллик ғоя ва қарашларининг этнослараро ва миллатлараро айирмачиликка, этнос ва миллатларга қарата нафрат уйғотиш ва менсимасликка зидлиги, қарама-қаршилиги сабабли моддий ва номоддий этноартефактларда ифодаланилиши, қабул қилиниши ва ривожланишига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-2024-йиллардаги номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тарғиботига қаратилган фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 5-мартдаги 01-12-17-1278-сон далолатномаси). Натижада, халқ маданияти ва фолклорда соф гуманизм ғоялари маросим, урф-одат ва анъаналар уйғунлиги асосида ифодаланилишининг тарғиб қилиниши учун манба бўлиб хизмат қилган;
ўзбек этномаданий синкретизмининг ички-генератив, онг-амалиёт ва иерархик-стихияли имманент хусусиятлари бир-бирига уйғунлашган ҳолда инсонийлашув ва халқона руҳият яхлитлигини ифода этиши сабабли унинг миллий ва умуминсоний маданият даражасида этноестетик, этногуманистик ва этноахлоқий намоён бўлишига оида хулоса ва таклифлардан  Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2022-2024-йиллардаги маданий-маърифий ишлар тарғиботи фаолиятида кенг татбиқ этилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2024-йил 11-декабрдаги 01-04/80-214-сон маълумотнома). Натижада, халқона мусиқий куй-оҳангларни янгича фолклорий ижрочилик намуналарини ишлаб чиқишда этномаданиятдаги соф гуманизм ғояларининг этномусиқий куй-оҳанглар билан уйғунлашуви, бир-биридан ажралмаслиги тарғиб қилиниши учун манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish