Sayt test rejimida ishlamoqda

Исақова Мўниса Қахрамонжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
“Халқаро ҳуқуқий терминлар ва уларнинг миллий юридик тилга таъсири”, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2380
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий маслаҳатчи:Кучимов Шухрат Норқизилович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.FIl.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Азимов Иномжон , филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек қонунчилигида қўлланаётган халқаро ҳуқуқий терминларнинг ўзбек юридик тилига таъсирини ўрганиш, уларни ўзбек тилига ўзлаштиришнинг усул ва тамойилларини аниқлаш, шу талабдан келиб чиққан ҳолда, уларни тартибга солиш (унификациялаш ва стандартлаштириш) дан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослигида халқаро ҳуқуқий терминларга муносабат, юридик матнга юрислингвистик ёндашув, бу соҳада тилшунослик ва ҳуқуқшунослик фанлари интеграциясига асосланган тадқиқотларнинг пайдо бўлиши ҳамда жадал ривожланаётганлиги ёритилган;                                   
халқаро ҳуқуқий терминларнинг шаклланиши,  тараққиёти диахрон ва синхрон жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг ривожланиш механизми ва тенденциялари очиб берилган;                                                   
дунё тилларида халқаро ҳуқуқий терминлар тизими, ўзлаштириш усуллари, тузилиши ва семантикаси ўзбек тили билан қиёсий ўрганилиб, ўзбек юридик тилида халқаро ҳуқуқий терминларнинг лингвистик ҳуқуқий асослари, уларни ўзлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилган ва мисоллар ёрдамида далилланган;               
ўзбек тилида халқаро ҳуқуқий терминларнинг трансформацияси, уларни тилшунослик ва ҳуқуқшунослик фанлари интеграцияси, жаҳон тилшунослигининг илғор ютуқлари нуқтайи назаридан тартибга солиш (унификациялаш ва стандартлаштириш) мезонлари кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Халқаро ҳуқуқий терминларнинг миллий юридик тилга таъсири тадқиқи бўйича эришилган илмий натижалар асосида:  
ҳуқуқий терминологияни лингвистик нуқтайи назардан таснифлаш, халқаро терминларни она тилимизга ўзлаштириш учун ишлаб чиқилган тамойиллар ҳамда соҳавий терминологик электрон луғатлар яратиш юзасидан олинган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-Ф-3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 6-майдаги 04/1-1180-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот хулосалари асосида чиқарилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган натижалар лойиҳа доирасида электрон корпус, шунингдек, корпус лингвистикасининг ривожланишида муҳим манба вазифасини бажарган;               
туркий халқлар тилшунослигида ҳуқуқий терминология юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотлардан олинган назарий ва амалий кўникмалар, шунингдек, уларнинг  миллий юридик тил лексик тизимида мавжуд  муштарак жиҳатларнинг ўрганилиши натижасида олинган     хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда олиб борилган ПЗ2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 6-майдаги 04/1-1182-сон маълумотномаси). Натижада, туркий халқлар ҳуқуқий терминологиясининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари асосида келтирилган хулосалар электрон платформани шакллантиришда назарий жиҳатдан манба бўлиб хизмат қилган;
ҳуқуқий терминлар тезаурусини яратишнинг назарий масалалари, терминларнинг луғатларга киритилиш мезонлари, халқаро юридик терминларнинг миллий юридик тилда қўлланиши юзасидан чиқарилган назарий хулосалардан Тошкент давлат юридика университетида 2022–2023-йилларда бажарилган АЛ-21045591 рақамли “Юридик терминлар электрон тезауруси ва инновацион мултимедиа платформасини  яратиш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат юридика университетининг 2024-йил 16-майдаги 7/2166-7-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳуқуқий терминларнинг луғатларга киритилиши юзасидан белгиланган мезонлар электрон тезаурусини шакллантиришда назарий жиҳатдан лойиҳа мазмун-моҳиятини юксалтириш ва мисоллар билан бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish