Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Бекзод Халимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Прокурор-криминалистнинг жиноят-процессуал ва криминалистик фаолиятини такомиллаштириш”, 12.00.09 Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси ихтисослиги (юридик фанлар). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu1256.
Илмий раҳбар: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Муродов Бахтиёржон Баходирович юридик фанлар доктори, профессор; Мўминов Бехзод Абдувахабович - юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади прокурор-криминалистнинг жиноят-процессуал ва криминалистик фаолиятини комплекс ўрганиш асосида аниқланган муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: тергов сифати ва самарадорлигини янада оширишга салмоқли ҳисса қўшадиган, терговчилар ишини жиноят-процессуал ва криминалистик қоидаларга мос равишда малакали ташкил этишда кўмаклашувчи процессуал шахснинг мавжуд эмаслиги сабабли прокуратура органларининг белгиланган штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураси тизимида прокурор-криминалист лавозимини жорий этиш лозимлиги асослантирилган;
экспертиза тайинлаш ва ўтказишда ягона намунавий тартиб белгиланмаганлиги сабабли экспертиза тайинлашга ваколатли орган (шахс) томонидан тадқиқотларга суд экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим), тадқиқот обектлари ва иш материаллари, шунингдек, тадқиқотларни ўтказиш ва хулоса бериш учун суд экспертига зарур бўлган суд экспертиза предметига тааллуқли маълумотларга эга бўлган ҳужжатлар экспертиза ташкилотига тақдим этилиши кераклиги асослантирилган;
ашёвий далилларни тақдим этиш ва уни экспертиза тадқиқоти учун қабул қилишда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда экспертиза муассасаси ўртасида ўзаро номувофиқлик, тушунмовчилик ва низоларни олдини олишга қаратилган ягона тартиб белгиланмаганлиги сабабли экспертиза тадқиқотлар ўтказиш учун гиёҳванд воситалар, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, шунингдек, улардан тайёрланган буюмлар, қурол ва ўқ-дорилари, пул белгилари ва юқори қийматга эга бўлган бошқа обектлар тақдим этилган тақдирда, суд эксперти ушбу иш материалларини экспертиза ташкилотига етказиб берган шахс ҳамда экспертиза ташкилоти раҳбарларидан бирининг иштирокида идишни очиши, тарозида тортиб кўриши, тақдим этилган обектларни қайта санаб чиқиши, шунингдек, тақдим этилган тартиб рақамли ва бошқа обектларнинг суд экспертизасини тайинлаш тўғрисида қарор (ажрим), сўров ёхуд мурожаат матнига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиши шартлиги, уларнинг натижалари бўйича далолатнома тузилиши; далолатномани тадқиқот обектларини текширишда иштирок этган шахслар томонидан имзоланиши лозимлиги асослантирилган;
дастлабки терговда қийноққа солиш, тазйиқ ва ҳар қандай қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини қўллашни олдини олишга қаратилган қоидалар белгиланиши лозимлиги сабабли ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган тинтув ва олиб қўйиш каби процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шартлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Прокурор-криминалистнинг жиноят-процессуал ва криминалистик фаолиятини такомиллаштириш боʻйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
прокуратура органларининг белгиланган штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор-криминалист лавозимини жорий этиш лозимлигига оид таклифидан “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сонли Фармоннинг 10-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 24-октябрдаги 27/2-304-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф прокурор-криминалистнинг тергов ҳаракатларида иштирок этиши орқали терговнинг сифатли боʻлишига олиб келади деган хулосага асос боʻлиб хизмат қилади;
экспертиза тайинлашга ваколатли орган (шахс) томонидан тадқиқотларга суд экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим), тадқиқот обектлари ва иш материаллари, шунингдек, тадқиқотларни ўтказиш ва хулоса бериш учун суд экспертига зарур бўлган суд экспертиза предметига тааллуқли маълумотларга эга бўлган ҳужжатлар экспертиза ташкилотига тақдим этилиши кераклигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 21-февралдаги “Суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 73-сонли қарори 1-иловасининг 13-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2024-йил 8-октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф суд экспертизаси предметига тааллуқли маълумотларга эга бўлган ҳужжатларни экспертиза муассасасига юборишга оид ягона тартибни белгилашга хизмат қилади;
тадқиқотлар ўтказиш учун гиёҳванд воситалар, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, шунингдек, улардан тайёрланган буюмлар, қурол ва ўқ-дорилари, пул белгилари ва юқори қийматга эга бўлган бошқа обектлар тақдим этилган тақдирда, суд эксперти ушбу иш материалларини экспертиза ташкилотига етказиб берган шахс ҳамда экспертиза ташкилоти раҳбарларидан бирининг иштирокида идишни очиши, тарозида тортиб кўриши, тақдим этилган обектларни қайта санаб чиқиши, шунингдек, тақдим этилган тартиб рақамли ва бошқа обектларнинг суд экспертизасини тайинлаш тўғрисида қарор (ажрим), сўров ёхуд мурожаат матнига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиши шартлиги; Уларнинг натижалари бўйича далолатнома тузилиши; далолатномани тадқиқот обектларини текширишда иштирок этган шахслар томонидан имзоланиши лозимлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 21-февралдаги “Суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 73-сонли қарори 1-иловасининг 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2024-йил
8-октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф экспертиза обектлари бўйича экспертиза тайинловчи терговга қадар текширув органи мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор (ваколатли шахс) суд ва уни ўтказувчи экспертларнинг маъсулиятини бирдек оширишга хизмат қилади;
ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш; тинтув; кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш; тергов эксперименти; шахсни ушлаш; ҳимоячидан воз кечиш; шахсни ушлаш жараёнидан ўтказиладиган тинтув ва олиб қўйиш каби процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шартлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги
ЎРҚ-617-сонли Қонунининг 1-моддаси 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 21-октябрдаги 14-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф ўта оғир жиноятлар бўйича ўтказиладиган тергов сифатини таъминлаш, терговчининг далилларни қайд этишида қўшимча имконият бўлиши билан бирга тергов ҳаракатлари ўтказишдаги норозилик, шунингдек тўпланган далилларни ўзгартириб бўлмаслигини кафолатлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish