Sayt test rejimida ishlamoqda

Чачанидзе Инга Григорьевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Постковид даврда ренин-алдостерон тизимининг фаоллигини ҳисобга олган ҳолда гипертония касаллигининг клиник-диагностик хусусиятлари” 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3308.
Илмий раҳбар: Расулова Хуршидахон Абдубориевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори профессор; Базарова Сайёра Абдубаситовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимлариниг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қон плазмасидаги алдостерон ва ренин фаоллиги ва яллиғланиш белгиларига қараб турли оғирлик даражадаги ўтказилган COVID-19 дан кейин илк бор аниқланган гипертония касаллигининг хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 дан кейин илк бор қўйилган гипертония касаллиги ташхисининг клиник кечиши 2-даражали артериал гипертензия билан оғриган беморлар сонининг 2,1 баравар кўпайиши ва нишон аъзоларини шикастланишининг ривожланишини 1,7 баробар ортиши аниқланган;
гипертония касаллигида ренин ва альдостероннинг юқори даражалари ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллашишини кўрсатиши, шунингдек, унинг юқори фаоллиги COVID-19 инфекциясини ўтказган беморлар гуруҳида кузатилиши, касалликни оғирлик даражасига боғлиқлиги исботланган;
анамнезида COVID-19 ўтказган илк бор гипертония касаллиги ташхиси қўйилган беморларда ковиддан кейинги даврда SARS-CoV-2 инфекциясига яллиғланиш реакциясининг сақланиб қолиши, ўтказилган касалликни оғирлик даражаси билан корреляцион боғлиқликга эга бўлган C-реактив оқсил, фибриноген ва Д-димер  миқдорининг аҳамиятли ошиши билан боғлиқлиги асосланган;
ковиддан кейинги даврда ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллигини ҳисобга олган ҳолда гипертония касаллиги билан касалланган беморларни даволаш алгоритмини ишлаб чиқилиши, нишон аъзоларини зарарланишининг ривожланишини камайишига ҳамда ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ковиддан кейинги даврда артериал гипертензия билан оғриган беморларда ренин ва альдостерон тимизи фаоллигини баҳолаш буйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи  илмий янгилик: COVID-19 дан кейин илк бор қўйилган гипертония касаллиги ташхисининг клиник кечиши 2-даражали артериал гипертензия билан оғриган беморлар сонининг 2,1 баравар кўпайиши ва нишон аъзоларини шикастланишининг ривожланишини 1,7 баробар ортиши аниқланганлиги Сурхондарё вилоят тиббиёт маркази 24.02.2024 йилдаги 36-Т-сонли ҳамда Республика амалий тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали 08.04.2024 йилдаги 01/116-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 дан кейин гипертония касаллигини ривожаланишини башоратловчи клиник ва лаборатор кўрсаткичларни аниқлашга қаратилган тавсиялар даволаш чораларига шахсий ёндашувни ишлаб чиқиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 5 кунлик даволаш негизида аниқ антигипертензив натижа ҳар бир бемор учун 840000 сўмни ташкил этган даволаниш харажатларини камайтириш имконини беради. Хулоса: Гипертония касаллиги ва COVID-19 билан оғриган беморларни самарали олиб бориш учун кенг қамровли ташҳислаш, шу жумладан яллиғланиш кўрсаткичларини даражасини аниқлаш, шунингдек, юрак ҳолатини баҳолаш учун текширувлар ўтказиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: гипертония касаллигида ренин ва альдостероннинг юқори даражалари ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллашишини кўрсатиши, шунингдек, унинг юқори фаоллиги COVID-19 инфекциясини ўтказган беморлар гуруҳида кузатилиши, касалликни оғирлик даражасига боғлиқлиги исботланганлиги Сурхондарё вилоят тиббиёт маркази 24.02.2024 йилдаги 36-Т-сонли ҳамда Республика амалий тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали 08.04.2024 йилдаги 01/116-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда беморларда ренин ва альдостерон фаоллигини ҳисобга олган ҳолда гипертензияни даволаш учун тавсия этилган алгоритм нишон аъзолар шикастланишининг ривожланишини камайтиришга ва ковиддан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берган. ушбу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ўлим ва ногиронлик даражасини пасайтириш, шунингдек, шифохонада қолиш муддатини қисқартириш ва даволаниш харажатларини камайтиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиббий ёрдам сифати ва мақсадли даволаш тактикасини амалга ошириш билан касалхонада 1 курс даволаниш учун 370756 сўм маблағ тежаш имконини берган. Хулоса: клиник амалиётда COVID-19 инфекциясини ўтказган беморларда ренин ва альдостерон миқдорини текшириш беморларда самарали даволаш ва касалликнинг асоратларини олдини олиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: анамнезида COVID-19 ўтказган илк бор гипертония касаллиги ташхиси қўйилган беморларда ковиддан кейинги даврда SARS-CoV-2 инфекциясига яллиғланиш реакциясининг сақланиб қолиши, ўтказилган касалликни оғирлик даражаси билан корреляцион боғлиқликга эга бўлган, C-реактив оқсил, фибриноген ва Д-димер  миқдорининг аҳамиятли ошиши билан боғлиқлиги асосланганлиги Сурхондарё вилоят тиббиёт маркази 24.02.2024 йилдаги 36-Т-сонли ҳамда Республика амалий тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали 08.04.2024 йилдаги 01/116-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гипертония касаллиги ва COVID-19 билан оғриган беморларни самарали олиб бориш учун кенг қамровли ташҳислаш, шу жумладан яллиғланиш кўрсаткичларини даражасини аниқлаш беморлар кузатувини яхшилайди ва узоқ муддатли оқибатларни камайтиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: даволаш курси учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан ҳар бир беморга 480745 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: COVID-19 инфекциясини ўтказган беморларда яллиғланиш кўрсаткичларидан: C-реактив оқсил, фибриноген ва Д-димер  миқдорини аниқлаш ва клиник амалиётда тадқиқот натижаларини тадбиқ қилиниши ковиддан кейинги даврда гипертония касаллиги билан оғриган беморларда самарали даволаш ва асоратларини олдини олиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ковиддан кейинги даврда ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллигини ҳисобга олган ҳолда гипертония касаллиги билан касалланган беморларни даволаш алгоритмини ишлаб чиқилиши, нишон аъзоларини зарарланишининг ривожланишини камайишига ҳамда ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келиши асосланганлиги Сурхондарё вилоят тиббиёт маркази 24.02.2024 йилдаги 36-Т-сонли ҳамда Республика амалий тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали 08.04.2024 йилдаги 01/116-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/06-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда беморларда гипертония ташҳисоти ва даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган янги ёндашувлар нишон аъзоларининг шикастланишини камайтиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: даволаш курси учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан ҳар бир беморга 680324 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: ковиддан кейинги даврда ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллигини ҳисобга олган ҳолда ГК ни даволаш нишон аъзоларини зарарланишининг ривожланишини камайишига ҳамда ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish