Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиева Гулрух Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси хақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спинал анестезия фонида ҳомиладор аёлларда медикаментоз седацияни кесарча кесиш операцияларида такомиллаштириш», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2967.
Илмий раҳбар: Матлубов Мансур Муратович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт марказида, DSc.04/01.02.2022. Tib 147.01.
Расмий оппонентлар: Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Неъматжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.А.Асфандиёров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кесарча кесишда ҳомиладорларда спинал оғриқсизлантириш фонида дексмедетомидин билан медикаментоз седациянинг самарадорлигини ошириш ва уларнинг операциядан кейинги когнитив дисфункцияси (ОККД)га таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кесарча кесиш операцияси ўтказилаётган операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) хавфи юқори хомиладорларга медикаментоз седация учун дориларни танлашда анестезиологик тактика такомиллаштирилган;
операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) хавфи юқори ҳомиладорларда медикаментоз седация учун дексмедетомидинни интраоперацион қўллаш она ва  ҳомилада асоратларни камайтириши исботланган;
хомиладорларда спинал анестезия фонида дексмедетомидинни қўллаш оқибатида операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) 98% холатда кузатилмади, ушбу анестезиологик тактика операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) профилактикаси учун оптимал усул экани аниқланган;
дексмедетомидин кесарча кесиш жарроҳлигида енгил ва ўртача даражада седатив таъсир кўрсатиши оқибатида янги туғилган чақалоқларнинг ҳаётий муҳим аъзолар тизимига 86% депрессив таъсир этмаслиги, эрта неонатал давридаги мослашишига минимал таъсир этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалга ошириш тўғрисидаги 2024 йил 18 ноябрдаги 8-сонли хулосасига асосан:
биринчи илмий янгилик: кесарча кесиш операцияси ўтказилаётган операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) хавфи юқори хомиладорларга медикаментоз седация учун дориларни танлашда анестезиологик тактика такомиллаштирилганлиги Самарқанд шаҳар 3-сонли туғуруқ мажмуаси (2024 йил 31 июлдаги 45-У-сон буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали (129-сон буйруғи, 2024 йил 15 август)да жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги:  кесарча кесишда ҳомиладорларда медикаментоз седация мақсадида дори воситаларини танлашда анестезиологик тактикани такомиллаштиришдан иборат бўлиб, бу операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) ривожланишининг олдини олиш орқали, аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаган; иқтисодий самарадорлиги: дексмедетомидинни ҳомиладорларда кесарча кесишда медикаментоз седация сифатида қўллаш аёлларнинг туғуруқхонада қолиш муддатини пасайтирган. Аёлларнинг туғуруқхонада бўлишининг ўртача харажатлари бир бемор учун 463908 сўм бюджет маблағини ташкил этиши ҳисобга олинса, кунига 2 (33,3%) қисқартиришдан кутилаётган фойда ҳар бир бемор учун 927816 минг сўмни тежаган; Хулоса: Ушбу усул аёлларда операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД)ни эрта аниқлашда муҳим аҳамият касб этган, бу эса терапияни ўз вақтида бошлаш ва клиник натижаларни яхшилаш имконини бериб, аёллар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратган.
иккинчи илмий янгилик: операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) хавфи юқори ҳомиладорларда медикаментоз седация учун дексмедетомидинни интраоперацион қўллаш она ва  ҳомилада асоратларни камайтириши исботланганлиги Самарқанд шаҳар 3-сон туғуруқ мажмуаси (2024 йил 31 июлдаги 45-У-сон буйруғи) ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоятининг (2024 йил 15 августдаги 129-сон буйруғи) филиалига жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги: спинал оғриқсизлантириш фонида кесар кесиш жарроҳлиги амалиётида ҳомилага ва онага келиб чиқадиган асоратлар сонини камайтириш, шунингдек, операциядан кейинги даврда наркотик дори воситаларга заруратини бартараф этишдадир. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги даврда аёлларнинг реанимация бўлимида кузатув бўлимида наркотик оғриқсизлантирувчи дори воситалари билан 3 соат туриши ўртача 87420 минг сўмни ташкил этишини ҳисобга олиб, асосий гуруҳдаги 100 нафар беморга протокол такомиллаштирилиши наркотик оғриқсизлантирувчи дори воситаларига эҳтиёж бўлмаслиги сабаб 8 миллион 742 минг(100%) сўмни тежаш имконини берган; Хулоса: спинал оғриқсизлантириш фонида кесар кесиш жарроҳлиги амалиётида ҳомилада ва онада келиб чиқадиган асоратлар сонини камайтирган, шунингдек, операциядан кейинги даврда наркотик дори воситаларга бўлган эҳтиёжни (100%)камайтирган.
учинчи илмий янгилик: хомиладорларда спинал анестезия фонида дексмедетомидинни қўллаш оқибатида операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) 98% холатда кузатилмади, ушбу анестезиологик тактика операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) профилактикаси учун оптимал усул экани аниқланганлиги Самарқанд шаҳар 3-сон туғуруқ мажмуаси (2024 йил 31 июлдаги 45-У-сон буйруғи) ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали (15 август 2024 йилдаги 129-сон буйруғи)га операциядан кейинги когнитив дисфунксия (ОККД) профилактикаси учун спинал анестезия (СА) фонида дексмедетомидин билан медикаментоз седация кесар кесиш амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик шундан иборатки, операциядан олдинги даврда ММСЕ ва МоCА тест шкалаларидан фойдаланиш операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) ни эрта ташхислаш, кесарча кесишда оғриқсизлантиришдан кейин аёлларнинг ҳаёт сифатини (96%) яхшилаш ва тикланиш имкониятини оширишда муҳим аҳамият касб этган. Иқтисодий самарадорлиги эса, оғриқсизлантириш ва кесарча кесиш операцияларидан сўнг аёлларда операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД) ҳолатларини (98%) камайтириш орқали акушерлик хизматлари фаолияти учун давлат томонидан ажратиладиган маблағларни камайтиришга эришилган. Хулоса:кесар кесиш жарроҳлиги амалиётида спинал анестезия фонида медикаментоз седация сифатида дексмедетомидиндан фойдаланиш нейропротектив таъсири туфайли операциядан кейинги когнитив дисфункция (ОККД)ни пасайтириши аниқланган.
тўртинчи илмий янгилик: дексмедетомидин кесарча кесиш жарроҳлигида енгил ва ўртача даражада седатив таъсир кўрсатиши оқибатида янги туғилган чақалоқларнинг ҳаётий муҳим аъзолар тизимига 86% депрессив таъсир этмаслиги, эрта неонатал давридаги мослашишига минимал таъсир этиши аниқланганлиги Самарқанд шаҳар 3-сонли туғуруқ мажмуаси (2024 йил 31 июлдаги 45-У-сон буйруғи)да ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (2024 йил 15 августдаги 129-сон буйруғи) Навоий вилояти филиалида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик шундан иборатки, абдоминал туғуруқда аёлларда енгил ва ўртача даражадаги седация янги туғилган чақалоқларнинг асосий ҳаётий функцияларига депрессив таъсир кўрсатмаган, бу Апгар ва NACS шкалаларини қиёсий баҳолаш маълумотлари билан аниқ кўрсатилган, бунинг натижасида оналар ва янги туғилган чақалоқлар учун туғуруқхонада қолиш муддати қисқарган. Иқтисодий самарадорлик: оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг туғуруқхонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилган. Туғуруқхонада янги туғилган чақалоқлар билан бўлган аёлларнинг ўртача харажати бир бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан 463908 сўмни ташкил этиши ҳисобга олинса, 2 ётоқ кунини (33,3%) қисқартиришдан 927816 минг сўмни тежаш имконини берган; Хулоса: кесар кесиш жарроҳлиги амалиётида спинал анестезия фонида медикаментоз седация сифатида дексмедетомидиндан фойдаланиш янги туғилган чақалоқларнинг эрта неонатал даврига депрессив (86%) таъсир этмаслиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish