Мамарасулов Бахриддин Шакасимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий ғоянинг субстанционал ва институционал хусусиятлари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fal77.
Илмий раҳбар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий ғоянинг субстанционаллашуви ва институционаллашуви хусусиятларини ўрганишнинг жамият ҳаёти ва истиқболи учун муҳим аҳамиятини ижтимоий-фалсафий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«миллий ғоянинг субстанционал асоси» ва «миллий ғоянинг институционаллашуви» тушунчалари яккалик, хусусийлик ва умумийлик каби диалектик категориялар орқали очиб берилган;
миллий ғоянинг антисубстанционаллашув ва ноинституционаллашув жараёнлари асосида турли ҳудудлар ва соҳалар учун мафкуравий таҳдидлар харитаси тузиш зарурлиги асосланган;
глобаллашув шароитида миллий ғоянинг субстанционал асослари ижтимоий тараққиётда институционалашиши аниқланган;
миллий ғоянинг субстанционал ва институционал асосларининг фуқароларни турли “оммавий маданият” кўринишидаги мафкуравий таъсир ва тажовузлардан ҳимоялашнинг корреляцион алоқадорлигига таянадиган миқдор ва сифат ўзгаришлари динамикаси кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатимиз ҳаётида миллий ғоянинг субстанционал ва институционал хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
“Миллий ғоянинг субстанционаллашуви” ва “миллий ғоянинг институ-ционаллашуви” тушунчалари, таърифлари, уларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти, умумметодологик асослари ва ўзига хос хусусиятларининг очиб берилиши, мамлакатимизнинг ривожланиш концепцияси, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2017 йилнинг II ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг “Аниқ, мақсадли йўналишларда кадрлар тайёрлаш давр талаби” (23-банд); “Ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ҳамда миллий анъана ва қадриятларимизни улуғлашни тарғиб қилувчи ижтимоий видеороликларни яратиш ва уларнинг кенг намойишини ташкил қилиш” (106-банд) бандларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 22 январдаги 04-13/264-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистон ёшларининг ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ривожланишига имкон яратган;
ҳудудларнинг мафкуравий харитасини тузиш ва шу асосида у ерда миллий ғоянинг жамият тараққиёти учун субстанционал асос ва институционал механизм тарзида намоён бўлиши билан боғлиқ ижобий тажрибаларни умумлаштириш орқали унинг инсон ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш истиқболларини прогнозлаштиришга мутасадди институтлар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017 йилда амалга ошириладиган иш режасининг 1.4, 1.16-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 6 январдаги 02/07-19-18-сон маълумотномаси). Бу миллий ғоя ва мафкурани ривожлантириш ва тарғибот қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш йўллари ва имкониятларига оид илмий-назарий ғоялар ҳамда амалий тавсиялардан Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилда мўлжалланган иш режасини тузиш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 6 январдаги 01/05-684-сон маълумотномаси). Бу ҳалқимиз мафкуравий иммунитетни шакллантириш, динимизга ҳурматни янада ошириш, инсонпарварлик ва бағрикенглик моҳиятини кенг тушунишга ижобий таъсир қилган;
миллий ғоянинг субстанционал ва институционал асослари фуқароларни турли “оммавий маданият” кўринишидаги салбий мафкуравий таъсирлар ва тажовузлардан ҳамда ғоявий таҳдидлардан ҳимоялаш бўйича таклиф ва тавсиялар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 26 декабрда тасдиқланган “Вазирлик тасарруфидаги муассасаларда маънавият-маърифат йўналишида ва миллий ғоя тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича 2017 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси”нинг 10–11-бандларидаги “Ёшларда тиббиёт соҳасига оид миллий қадриятларимизга хос тамойилларни такомиллаштириш, кенг тарғиб қилиш (инсоф, диёнат, меҳр-мурувватлилик ва бошқалар)”, “Ёшларни ахлоқий жиҳатдан ўзгартириш, бузилишга олиб келувчи турли “оммавий маданият” кўринишларига қарши миллий урф-одат, қадриятларни мунтазам тарғиб қилишнинг оптимал вариантларни ишлаб чиқишга оид белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 январдаги 8-9-8/10-сон маълумотномаси). Бу фуқароларнинг аҳлоқий бузилишларининг олдини олиш ва қайта тарбиялаш сифатига самарали таъсир кўрсатишга имкон берган.