Sayt test rejimida ishlamoqda

Гиязова Малика Мухамадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронавирус инфекцияси касаллиги натижасида оғиз бўшлиғининг шикастланиш  хусусиятлари, нейростоматологик ва баъзи биокимёвий белгилар, уларни дори билан даволаш йўллари», 14.00.21 – Стоматология, 14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib.2862.
Илмий раҳбарлар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Саноева Матлюба Жаҳонкуловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSс.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Ширалиева Рена Казим кизи, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шомуродов Қаҳрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус инфекцияси (SARS-CoV-2) сабабли оғиз бўшлиғи зарарланиши, нейростоматологик белгиларнинг келиб чиқиши, қон ва сўлакдаги баъзи биокимёвий ўзгаришларни таҳлил этиш ҳамда уларни даволашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 оғиз бўшлиғининг турли даражадаги зарарланиши, у билан боғлиқ нейростоматологик синдромлар (тригеминал невралгия, юз нерви невропатияси ва глоссофарингеал невралгия) ва юздаги бошқа оғриқларнинг келиб чиқишига сабаб бўлганлиги асосланган;
COVID-19 ўтказган беморларда ЭЭГ таҳлили бўйича юз соҳасидаги оғриқ синдроми (невралгия) даврида спайк-тўлқин, биоэлектрик фаолликнинг кучайиши; бош мия МРТ таҳлили бўйича – майда томирлар эндотелий патологияси (маҳаллий мия гипоксияси, кичик энцефаломаляция ўчоқлари), яъни морфологик ўзгаришлар ривожланиши исботланган;
коронавирус фонида сўлакдаги лизоцим (муромидаза) миқдорининг пасайиши (<0,2 нг/мл) маҳаллий иммунитетга салбий таъсир этиб оғиз бўшлиғи зарарланиши ва нейростоматологик синдромларнинг  ривожланишига сабаб бўлиши аниқланган;
коронавирус ўтказган беморларга базис терапия асосида маҳаллий экзоген лизоцим ҳамда ностероид яллиғланишга қарши дори воситасини қўллаш стоматологик ва нейростоматологик зарарланишларни самарали тиклаш усули эканлиги асосланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Коронавирус инфекцияси касаллиги натижасида оғиз бўшлиғининг шикастланиш  хусусиятлари, нейростоматологик ва баъзи биокимёвий белгилар, уларни дори билан даволаш йўллари» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 26 августдаги 05/50-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик – COVID-19 оғиз бўшлиғининг турли даражадаги зарарланиши, у билан боғлиқ нейростоматологик синдромлар (тригеминал невралгия, юз нерви невропатияси, глоссофарингеал невралгия) ва юздаги бошқа оғриқларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 оғиз бўшлиғининг турли даражадаги зарарланиши, у билан боғлиқ нейростоматологик синдромларни аниқлаш орқали бемор ёшидан қатъий назар касаллик чўзилиши, оғриқларнинг сурункали даврга ўтиши, оғиз бўшлиғида оғир зарарланиш эҳтимоли ривожланишининг олдини олишга эришилган ҳамда беморларнинг меҳнатга лаёқати қайта тикланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 оғиз бўшлиғининг турли даражадаги зарарланиши, у билан боғлиқ нейростоматологик синдромларни ўз вақтида аниқлаш орқали стационар даво муддати қисқаришига имкон яратилган. Аниқланган стоматологик, неврологик зарарланишларни эрта аниқлаш орқали  ҳар бир беморда бюджет маблағлари ҳисобидан 192.934 сўм иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: Олинган натижаларга асосланиб анъанавий ёндашувдан ташқари COVID-19 оғиз бўшлиғининг турли даражадаги зарарланиши, у билан боғлиқ нейростоматологик синдромларни аниқлаш натижасида 10 кунлик стационар харажатлари, яъни 2.121.128 сўм дори-воситалари ҳисобидан ва 2.968.232 сум койка ҳисобидан (умумий 5.089.360 сўм) ҳар бир бемор учун иқтисодий самарага эришилган, касаллик оқибати ҳамда асорати ривожланишининг олди олинган, натижада ҳаёт сифати яхшиланган, ишга яроқлилик кўрсаткичи тикланган.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган беморларда ЭЭГ таҳлили бўйича юз соҳасидаги оғриқ синдроми (невралгия) даврида спайк-тўлқин, биоэлектрик фаолликнинг кучайиши; бош мия МРТ таҳлили бўйича – майда томирлар эндотелий патологияси (маҳаллий мия гипоксияси, кичик энцефаломаляция ўчоқлари), яъни морфологик ўзгаришлар ривожланиши исботланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 ўтказган беморларда ЭЭГ таҳлили, МРТ натижалари бош мияда морфологик ўзгаришлар пайдо бўлиши, кейинчалик нейропсихологик, энцефалопатия белгиларининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинлигини иботлаган ва терапевт, неврологлар учун ушбу текширув усуллари профилактик мезон сифатида, шунингдек, касаллик устидан назорат қилиш имконини яратиш учун хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 ўтказган беморларда стационар шароитда кетадиган барча маблағни иқтисод қилиб фақат амбулатор шароитида ЭЭГ ва МРТ текширув усулларидан фойдаланиш ҳамда ўз вақтида тўғри ташхис қўйиб касалликни даволаш, асоратларни профилактика қилиш орқали ҳар бир бемор учун бюджет харажатларидан 1.876.233 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: COVID-19 ўтказган беморларда ЭЭГ таҳлили, МРТ натижалари бош мияда морфологик ўзгаришлар пайдо бўлиши, кейинчалик нейропсихологик, энцефалопатия белгиларининг келиб чиқиш эҳтимолини тасдиқлаган ва оғир асоратлар профилактикасига замин яратган.
учинчи илмий янгилик: коронавирус фонида сўлакдаги лизоцим (муромидаза) миқдорининг пасайиши (<0,2 нг/мл) маҳаллий иммунитетга салбий таъсир этиб оғиз бўшлиғи зарарланиши ва нейростоматологик синдромларнинг  ривожланишига сабаб бўлиши аниқланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус фонида сўлакдаги лизоцим (муромидаза) миқдорининг пасайиши (<0,2 нг/мл) маҳаллий иммунитетга салбий таъсир этиб оғиз бўшлиғи зарарланиши ва нейростоматологик синдромларнинг  ривожланишига сабаб бўлишини эрта аниқлаш орқали мақсадли даволаш усулларини тўғри танлашга замин яратган ва бу билан оғиз бўшлиғи тузилмаси тўлиқ тикланган ҳамда нейростоматологик синдромлар белгилари тўхтатилган, шунингдек, касаллик устидан назорат қилиш имкони яратилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стационар давони инкор қилиб, амбулатор шароитида даволаниш имкони яратилган, шу билан стационар даволанишга бюджет харажатларидан кетадиган 1.876.233 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: COVID-19 ўтказган беморларда сўлакдаги лизоцим (муромидаза) миқдорининг пасайиши (<0,2 нг/мл) маҳаллий иммунитетга салбий таъсир этиб оғиз бўшлиғи зарарланиши ва нейростоматологик синдромларнинг  ривожланиши учун имкон яратиши исботланган ва оғир асоратлар профилактикасини ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эга бўлган.
тўртинчи илмий янгилик: коронавирус ўтказган беморларга базис терапия асосида маҳаллий экзоген лизоцим ҳамда ностероид яллиғланишга қарши дори воситасини қўллаш стоматологик ва нейростоматологик зарарланишларни самарали тиклаш усули эканлиги асосланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус ўтказган беморларга базис терапия асосида маҳаллий экзоген лизоцим ҳамда ностероид яллиғланишга қарши дори воситасини қўллаш орқали стоматологик ва нейростоматологик белгиларни самарали тиклаш имконини яратган, беморларнинг меҳнат фаолияти қайта тикланишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус ўтказган беморларга базис терапия асосида маҳаллий экзоген лизоцим ҳамда ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларини тавсия этиш орқали амбулатор шароитида тўлиқ даволаниш ва бюджет харажатлари ҳисобидан 2.968.232 сўм маблағ иқтисод қилиш мумкинлиги аниқланган. Хулоса: коронавирус ўтказган беморларга базис терапия асосида маҳаллий экзоген лизоцим ҳамда ностероид яллиғланишга қарши дори воситасини қўллаш стоматологик ва нейростоматологик зарарланишларни камайтирган, асоратларнинг профилактикаси учун аҳамиятли замин яратган, шу билан бирга шахсийлаштирилган даволаш усулига асос солинган ҳамда  беморларнинг умумий саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилаш  билан изоҳланган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish