Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахтиёров Ойбек Эгамберди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Турбай майдони магматик, метасоматик ҳосилалари ва уларнинг маъдандорлиги (Шарқий Букантов)», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Gm205.
Илмий раҳбар: Амиров Элмурод Мансуриддин ўғли, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.Gm.125.01.
Расмий оппонентлар: Мамарозиков Усмонжон Довронович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим; Каримова Феруза Бахтияровна, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Турбай майдонидаги гранитоид интрузиви ва у билан боғлиқ метасоматитлар ҳамда маъданлашувнинг моддий таркибини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
магматик ва метасоматик ҳосилаларнинг петрографик, минералогик-геокимёвий хусусиятлари аниқланган ва тадқиқот майдони учун биринчи марта магнезиал ва оҳакли скарн турлари ажратилган;
Турбай майдонида шаклланган метасоматик жинсларининг петрокимёвий хоссалари очиб берилган ва метасоматит турларининг ҳосил бўлиши бирламчи тоғ жинсларнинг кимёвий таркибига муҳим даражада боғлиқ эканлиги исботланган;
турли таркибли магматик ва метасоматик ҳосилаларни петрогеокимёвий тавсифлаш орқали интрузив фазаларининг асл- ва нодир металли маъданлашувларга боʻлган петрометаллогеник ихтисослашуви аниқланган, ҳамда асосий маъдан мужассам қилувчи метасоматит турлари ажратилган;
маъдан-метасоматик ҳосилаларнинг минералогик-геокимёвий хусусиятлари аниқланган ва улар асосида тадқиқот майдонида яширин олтин маъданларини қидириш учун илмий асосланган башорат-қидирувнинг петрометаллогеник мезонлари мажмуаси (магматик, метасоматик, минералогик, геокимёвий) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турбай майдонида магматик ва метасоматик ҳосилаларнинг петрологик-петрогеокимёвий, минералогик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Турбай майдонидаги магматик ҳосилалар ва улар билан боғлиқ бўлган метасоматитларнинг минералогик-петрографик, петрогеокимёвий хусусиятлари “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 10 октябрдаги 08-3828-сон маʼлумотномаси). Натижада, магматик ва метасоматик тоғ жинсларини тизимлаштириш ва ўзаро ёши бўйича кетма - кетлик муносабатларини аниқлашга имкон берган;
метасоматик ҳосилаларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ва минерал таркиби “Ўзбек геология қидирув” АЖ нинг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 10 октябрдаги 08-3828-сон маʼлумотномаси). Натижада, метасоматик ҳосилалар минерал ҳосил бўлишининг магматик ва постмагматик босқичларида ҳосил бўлганлигини тавсифлаш, маъдандорлигини аниқлаш имконини берган;
маъданларнинг минералогик-геокимёвий хусусиятлари “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 10 октябрдаги 08-3828-сон маʼлумотномаси). Натижада, кондаги олтин маъданларининг турли тоғ жинслари бўйлаб ривожланган метасоматик ўзгариш зоналарида, кварц томирларида тарқалганлигини аниқлашга ва улардан қидирув-башоратлаш мезонлари сифатида фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish