Sayt test rejimida ishlamoqda

Саипназаров Жонибек Мухаммадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Коссера муҳитидан иборат тўлқин ўтказгичларда гармоник тўлқинларни тарқалиш хусусиятлари(Особенности распространения гармонических волн в волноводах, состоящих из среды Коссеры)”, 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари). Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM676
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброхимович     физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Мардонов Ботир Мардонович физика-математика фанлари доктори, профессор; Мирзаев Ибрахим физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қовушқоқ-эластик Коссера муҳитидан иборат ярим текислик, қатлам ва икки қатламли тўлқин ўтказгичларда хос тўлқин тарқалиши ҳамда сўниши, муҳитнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати ва ҳосил бўладиган резонанс ҳолатини баҳолашга қаратилган ҳисоблаш методикаси ва дастурини ишлаб чиқиш, аналитик ва сонли ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта қовушқоқ-эластик Коссера муҳитидан иборат кўп қатламли тўлқин ўтказгичларда тўлқин тарқалишининг  интегро-дифференциал тенгламалари эластиклик назариясининг  Наве ва Ламе тенгламаларини чиқариш усулига асосланиб олинди ва тўлқин динамикаси назариясининг усуллари ёрдамида ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
қовушқоқ-эластик Коссера муҳитидан иборат ярим текислик сиртида Релей ва икки муҳит контактида Стоунли тўлқинларининг тарқалиш тезликлари ва сўнишини классик муҳитдан фарқли частотага боғлиқлиги, яъни, юқори частоталар учун кучайиб бориши самараси  топилган ва солиштирма баҳо берилган;
диссипатив бир жинсли бўлмаган икки қатламли қовушқоқ - эластик Коссера муҳитидан иборат узун тўлқин ўтказгичларда комплекс фаза тезлиги модаларини  тўлқин сонига нисбатан ўзгариши монотон бўлмаган функсиялар орқали ифодаланиши  сонли натижаларни таҳлили асосида топилган ва шунга кўра тўлқиннинг сўнишини  ифодаловчи параметрга баҳо берилган;
қовушқоқ-эластик Коссера муҳити зараларида таъсир этадиган ички кучланишлар ва моментларларни ҳисобга олиш, тўлқин тарқалишида классик эластик муҳитдан фарқли иккита дисперсион муносабат мавжуд бўлиши тўлқин назариясининг усуллари асосида топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Коссера муҳитидан иборат тўлқин ўтказгичларда гармоник тўлқинларни тарқалиш хусусиятлари тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалари асосида:
қобиқдаги зўриқиш моментларини ҳисоблаш методикаси ва алгоритмидан Урганч давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-04(05) “Материал ночизиқли эволюцион тенгламаларни ечишни спектрал усулини қўллаш. Юрак томир системаси биомеханикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида (Урганч давлат университетининг 2024 йил 26 сентябрдаги 04-04/01-11/4072-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, юпқа қовушқоқ эластик қон томирлардан суюқлик оқиши туфайли деворларда ҳосил бўладиган момент кучланишларини ҳисоблаш имкони яратилган;
қувур сиртида ва муҳитда ҳосил бўладиган хос (эркин) тўлқиннинг тарқалишида ҳосил бўладиган резонанс соҳаларини аниқлаш усулларидан Тошкент кимё-технология институтида 2016-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 рақамли “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал илмий-техникавий лойиҳада (Тошкент кимё-технология институтининг 2024 йил 14 сентябрдаги № 1/04-2380-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, кўп қатламли композит муҳитда тўлқин тарқалишида резонанс соҳаларини олдиндан аниқлаш ва баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish