Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназарова Хилола Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги парантезаларнинг лингвокултурологик - лингвопоетик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.3.PhD/Fil2003.
Илмий раҳбар: Жамолиддинова Дилноза Мирҳожиддиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Хошимов Музаффаржан Ғанижанович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз бадиий матнларидаги парантезаларнинг лингвокултурологик ва лингвопоетик хусусиятларини чоғиштириш орқали умумий ва ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон тилшунослигида, хусусан, инглиз ва ўзбек тилшунослигида парантезаларга доир назарий қарашлар тавсифланган, ўзбек ва инглиз тиллари доирасида илк бор бадиий матнда қўлланган парантезаларнинг айрим кўринишлари биргина гапга эмас, балки бутун бир контекстга тааллуқли эканлиги асосланган;
бадиий матнда парантезаларнинг коммуникатив жиҳатдан поетик актуаллашиши ҳамда лингвопоетик қонуниятлари ўзбек ва инглиз тилларида қиёсий аспектда таҳлил қилинган, клишеланган киришлардан фарқли ўлароқ, ёзувчи бадиий мақсадига мувофиқ ҳар бир қўлланишда янгидан  тузиладиган синтактик бирлик сифатида киритмаларнинг муҳим лингвопоетик имкониятга эга эканлиги ва бу имкониятлар ўзбек тилига нисбатан инглиз тилида кенгроқ намоён бўлиши, инглиз тилида икки коммуникатив йўналишли киритмалар бадиий матнда муайян воқеа-ҳодиса ёки қаҳрамонни турли нуқтайи назарлардан тавсифлашда, шунингдек, полифоник – кўп овозли тасвирни яратишда ўзига хос услубий-синтактик восита эканлиги далилланган;
бадиий нутқда қўлланган киритмалар киришларга нисбатан семантик ва структур жиҳатдан ранг-баранглиги боис, бадиий матнда кўпроқ поетик таъкид олиши исботланган, инглиз ва ўзбек тиллари бадиий дискурсида кириш қурилмаларнинг турли коммуникатив ва поетик мақсадларда қўлланиши асосланган;
ҳар икки тилда ҳам киритма ва асосий гап (ёки матн) ўртасидаги муносабатни интродуктив (“киритиш”) алоқа  эканлиги, гап шаклидаги киритмалар қатнашган гаплар синтактик жиҳатдан қўшма гап бўлса-да, лекин бундай қўшма гап қисмлари ўртасидаги муносабат одатий қўшма гаплардаги тенг ва тобе муносабатлардан фарқли ўлароқ, интродуктив муносабат ҳосил қилиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
бадиий матнда парантезаларнинг коммуникатив жиҳатдан поетик актуаллашиши ҳамда лингвопоетик қонуниятлари ўзбек ва инглиз тилларида қиёсий аспектда таҳлил қилинган, клишеланган киришлардан фарқли ўлароқ, ёзувчи бадиий мақсадига мувофиқ ҳар бир қўлланишда янгидан  тузиладиган синтактик бирлик сифатида киритмаларнинг муҳим лингвопоетик имкониятга эга эканлиги ва бу имкониятлар ўзбек тилига нисбатан инглиз тилида кенгроқ намоён бўлиши, инглиз тилида икки коммуникатив йўналишли киритмалар бадиий матнда муайян воқеа-ҳодиса ёки қаҳрамонни турли нуқтайи назарлардан тавсифлашда, шунингдек, полифоник – кўп овозли тасвирни яратишда ўзига хос услубий-синтактик восита эканлиги ҳақидаги хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067(П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccес Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (2024-йил 27-июлдаги 79-сонли маълумотномаси). Натижада келтирилган мисоллар, назарий фикр-мулоҳазалардан бадиий матнда қўлланган парантезаларнинг коммуникатив жиҳатдан поетик актуаллашиши ҳамда лингвопоетик қонуниятлари ўзбек ва инглиз тилларида қиёсий аспектда таҳлил қилинган;
бадиий нутқда қўлланган киритмалар киришларга нисбатан семантик ва структур жиҳатдан ранг-баранглиги боис, бадиий матнда кўпроқ поетик таъкид олиши исботланган, инглиз ва ўзбек тиллари бадиий дискурсида кириш қурилмаларнинг турли коммуникатив ва поетик мақсадларда қўлланиши юзасидан чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа доирасида чоп этилган материалларда самарали ва кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-июндаги 246/01-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий жиҳатдан бойитилиб, ундаги тил ва тафаккур, тил ва маданият муносабатларига доир назарий асослар такомиллаштирилган;
ҳар икки тилда ҳам киритма ва асосий гап (ёки матн) ўртасидаги муносабатни интродуктив (“киритиш”) алоқа  эканлиги, гап шаклидаги киритмалар қатнашган гаплар синтактик жиҳатдан қўшма гап бўлса-да, лекин бундай қўшма гап қисмлари ўртасидаги муносабат одатий қўшма гаплардаги тенг ва тобе муносабатлардан фарқли ўлароқ, интродуктив муносабат ҳосил қилишига доир чиқарилган хулосалардан тадқиқот натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийсида (2023-йил март ва сентябр ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 25-июлдаги 04-36-878-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллашган ва эшиттиришларда тақдим этилган мазкур илмий натижалар томошабинларнинг турли тизимга мансуб тилларга хос парантезалардан ўринли фойдаланишда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish