Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Сарвиноз Аббосжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз геортонимларининг қиёсий тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Fil3661.
Илмий раҳбар: Розикова Гулбахор Зайлобиддинова, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаҳмедович, филология фанлари доктори, профессор; Солиходжаева Хавасхон Закиржановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади геортонимларнинг назарий масалаларини ёритиш, уларнинг ономастик кўламдаги ўрнини белгилаш ва ўзбек ҳамда инглиз тилларидаги геортонимларнинг этимологик, лексик-семантик, лингвокултурологик хусусиятлари ҳамда ономастик бирликлар билан муносабатини қиёсий-типологик нуқтайи назардан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
    геортонимларнинг этимологик мотивлари ўзбек ва инглиз тилларидан олинган мисоллар асосида аниқланиб, апеллятив ва ономастик лексика асосида ҳосил қилинган геортонимлар  далилланган;
    ўзбек ва инглиз геортонимлари лексик-семантик жиҳатдан ташкилланиш мақсади, мавзу кўлами, мавсумий хусусияти, даврийлик хусусияти ва ареал жиҳатига кўра ажратилиши, геортонимларнинг ономастик структура жиҳатидан ҳар хил асосли ва бир хил асосли ҳамда таркибий тузилмасига кўра бир компонентли ва кўп компонентли синонимларга бўлиниши, мантиқийлик нуқтайи назаридан қарама-қарши геортонимик антонимларга ажратилиши далилланган;
    қиёсланаётган тилларда геортонимларнинг структур жиҳатдан содда ва қўшма номларга бўлиниши, ўз навбатида, содда геортонимларнинг ономастик конверсия ва трансонимизация асосида ҳосил бўлиши далилланган; қўшма геортонимларнинг икки асосли ва мураккаб турларининг ясалиши, геортология соҳасида геортонимик индикаторларнинг лингвистик вазифалари исботланган;
    ноқардош тилларда геортонимлар билан алоқадор шиорларнинг лисоний хусусиятлари таҳлил қилиниб, перифраза ва геортоним муносабати,  геортонимик фразеологизмлар таркибида турли лингвомаданий ҳодисаларнинг акс этиши, геортонимларнинг бошқа ономастик бирликлар билан муносабатга киришиб, дегеортонимизация ва трансонимизация ҳодисасини юзага келтириши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз геортонимларининг лисоний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геортонимларнинг этимологик мотивлари ўзбек ва инглиз тилларидан олинган мисоллар асосида аниқланиб, апеллятив ва ономастик лексика асосида ҳосил қилинган геортонимлар  далилланганлигига доир илмий натижа ва хулосалардан 2021-2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун  “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбек-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 8-июлдаги 1/04-108-сон маълумотномаси). Натижада геортонимларнинг миллий-маданий тадбир ва халқ рақслари, ушбу тадбирларда фойдаланиладиган буюмларни намоён қилиш хусусиятлари билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар ўқув қўлланма материалларининг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
қиёсланаётган тилларда геортонимларнинг структур жиҳатдан содда ва қўшма номларга бўлиниши, ўз навбатида, содда геортонимларнинг ономастик конверсия ва трансонимизация асосида ҳосил бўлиши; қўшма геортонимларнинг икки асосли ва мураккаб турдагиларнинг ясалиши, геортология соҳасида геортонимик индикаторларнинг лингвистик вазифалари исботланганлиги билан боғлиқ хулоса ҳамда тавсиялардан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан  2021-2023-йилларда амалга оширилган “Миндонобод Сателлите Аccесс Миcрошоларшип Програм” С-УЗ800-21-ГР-3126 халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона тумани халқ таълими бўлими 62-ўрта таълим мактабининг 2024-йил 14-июндаги 3-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари лойиҳа доирасида яратилган ўқув луғатларининг мисоллар билан бойишига хизмат қилган;
ноқардош тилларда геортонимлар билан алоқадор шиорларнинг лисоний хусусиятлари таҳлил қилиниб, перифраза ва геортоним муносабати,  геортонимик фразеологизмлар таркибида турли лингвомаданий ҳодисаларнинг акс этиши, геортонимларнинг бошқа ономастик бирликлар билан муносабатга киришиб, дегеортонимизация ва трансонимизация ҳодисасини юзага келтириши асосланганлигига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Хайрли кун”, “Ўзбегим”, “Дурдона” кўрсатувлари ссенарийларини тузишда (2022-2023) кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-июндаги 114-сон маълумотномаси). Натижада диссертация хулосалари баркамол шахсни тарбиялаш ва улар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш масалаларида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish