Sayt test rejimida ishlamoqda

Саманов Шермухаммад Абдурасуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг интрогрессив тизмаларини популяцион таҳлили асосида навлар яратиш”, 06.01.05- Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.DSc/Qx284
Илмий маслаҳатчи: Аманов Бахтияр Хушбакович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024.Qx.42.02.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Аброржон Ёркинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Алиқулов Сафар Менгликулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жураев Сирожиддин Турдиқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг интроГЭСсив тизмаларининг популяциясидаги биотипларини морфо-хўжалик ва сифат белгилари ўртасидаги мувозанатлик даражаси, коррелятив боғлиқлиги ҳамда кластер таҳлили асосида янги навлар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба интрогрессив тизмаларнинг географик популацияси таҳлили асосида ҳосилдор, эртапишар, тола чиқими ва сифати юқори бўлган биотиплар ажратиб олинган;
илк маротаба геномлараро интрогрессив тизмаларнинг географик популацияси таҳлили асосида ҳосилдор, эртапишар, тола чиқими ва сифати юқори бўлган биотиплар ажратиб олинган;
геномлараро интроГЭСсив Т-5, Т-8, Т-13, Т-14, Т-41, Т-24, Т-142, Т-138, Т-141 тизмаларининг биотипларини морфобиологик ва қимматли хўжалик кўрсаткичлари кўп тармоқли таҳлил қилинган;  
интрогрессив тизмалар ва ажратиб олинган популяциялардаги биотипларда қимматли хўжалик ва толанинг технологик сифат кўрсаткичларни  таҳлили натижасида 3 кластер гуруҳга ажралиши аниқланган;
интрогрессив тизмалардан ажратиб олинган Т-138/1, Т-24/1 ва Т-142/1 биотипларни кўсакларнинг очилиш суръати андоза С-6524 навига нисбатан 2-13 кунга (ўсув даври 108-110 кун) эртапишарлиги ҳамда ушбу биотипларнинг популяция таркибида тезпишарлик имкониятлари юқори эканлиги аниқланган;
геномлараро интроГЭСсив Т-138/1, Т-24/1, Т-142/1 тизмаларнинг морфо-хўжалик хусусиятларининг потенсиалиги барқарорлаштирилган;
интрогрессив тизмаларнинг географик популацияси таҳлили асосида ҳосилдор, эртапишар, толаси узун, тола чиқими ва сифати юқори бўлган биотипларни қиёсий баҳолаб янги ўрта толали «Генофонд-3 (Т-138/1)», «Шижоат (Т-24/1)» ва «Мерос (Т-142/1)» ғўза навлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг геномлараро интрогрессив тизмаларининг популяция ичида биотиплар бўйича қимматли хўжалик белгиларини баҳолаш асосида нав олиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
ғўзанинг кўп геномли турлари асосида тезпишарлик имкониятлари юқори, кўсакларнинг очилиш суръати андоза навга нисбатан 2-13 кунга тез бўлган Т-138/1, Т-24/1 ва Т-142/1 нтрогрессив тизмалари олинган ва  улардан ФА-Ф5-Т024 «Госсйпиум Л. туркумининг полиморф турларининг туричи ва турлараро биохилма-хилликларининг филогенетик қариндошлик даражаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 31 октябрдаги №4/255-2430-сонли маълумотномаси). Натижада, интрогрессив нав ва тизмаларнинг қимматли хўжалик белгилари ва толасининг сифат кўрсаткичлари юқори, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли ҳамда заракунандалардан оқ пашша, шира, ўргимчакканага ва вилт патогенига бардошлилик хусусиятига эга бўлган бошланғич манбалар яратиш имконини берган;
ғўзанинг геномлараро интрогрессив тизмалари «Ғўза генофонди» ноёб обектига киритилган ва генетика-селекция тадқиқотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024 йил 31 октябр №4/1255-2429-сонли маълумотномаси). Натижада, интрогрессив тизмалар ғўза коллекцияси фондини бойитиш, ғўзанинг ёввойи турларини баҳолаш, стресс омилларга мослаша оладиган ва генетик жиҳатдан бойитилган намуналар бўйича электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган;
Ғўзанинг янги “Шижоат” ва “Генофонд-3” навлари Сирдарё вилояти Боявут туманидаги “Хасанбой Хусанбой” фермер хўжалигида “Шижоат” нави 15 га, “Генофонд-3” нави 18 га, “Элибоев Азизбек” фермер хўжалигида “Шижоат” нави 20 га, “Генофонд-3” нави 21 га, “Сардорбек Элдорбек Буюк” кўп тармоқли фермер хўжалигида “Шижоат” нави 23 га, “Генофонд-3” нави 28 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 18 ноябрдаги №05/04-04-620-сонли маълумотномаси). Натижада, андоза навга нисбатан 5,0-10,0 с/га юқори қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
Ғўзанинг янги «Генофонд-3», «Шижоат», навлари 2024 йилда институтнинг Зангиота илмий тажриба базасида 1,0 гектар майдонда уруғ кўпайтириш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 18 ноябрдаги №05/04-04-620-сонли маълумотномаси). Натижада, навларнинг оригинал уруғлари тайёрланиб, раёнлашган навларга нисбатан 8,0-12,0 с/га юқори ҳосил олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish