Ҳасанова Ҳабиба Ёрқин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Туркистонда техника соҳасидаги янгиликларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга таъсири (1917-1924 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1047.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хаитов Шадмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжар Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.; Шукруллаев Юнус Асрорович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1917–1924-йилларда Туркистон минтақасида техника соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиликларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга таъсирини тарихий жиҳатдан таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1917–1924-йилларда Туркистон минтақасига янги техникалар кириб келишига тўсиқ бўлган омиллар совет ҳокимиятининг барча мулкларни национализация қилиши, хусусий тадбиркорликни чеклаш, саноат корхоналарининг ёпилиши, ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кескинлашиши, деҳқончилик таназзулга кетиб, экин ерларининг ўз салоҳиятини йўқотиши, очарчилик ва аҳоли қашшоқлашуви, марказнинг буюк давлатчилик сиёсати далиллар ва архив ҳужжатлари орқали аниқлаштирилган.
Техник янгиликлар ва янги техникалар тарқалиши соҳасида қуруқлик транспортида қишлоқ хўжалигига илк бор “Фордзан”, “Эмерзон” каби тракторлар кириб келганлиги, ҳаво транспортида фуқароларни ташишга хизмат қиладиган “Юнкерс” немис самолётлари қатнай бошлаганлиги, сув флотида моторли, кенг палубали кемалар сотиб олинганлиги, ҳарбий техникаларнинг янги турлари: бронетанк, бронепоезд, 10 турдан ортиқ ҳарбий самолётлар, пулемёт ва ўқотар қуролларнинг 23 дан ортиқ турлари, кучли портловчи порох ва қўл гранаталари тарқалиши омиллари ва сабаблари илмий жиҳатдан асослантирилган.
Маиший ҳаётда қўлланиладиган, маданий-маърифий жараёнларда муҳим аҳамиятга эга бўлган босмахоналарнинг такомиллашган намуналари, машинкаларнинг немис янги нусхалари, фотоаппарат, граммафон, грампластинка ва радио, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бошқа техникаларнинг янги хилма-хил турлари жорий қилиб борилганлиги, радиостанциялар фаолияти очиб берилган.
Туркистон минтақасида янги техникалар тарқалиши маҳаллий техник ходимларга талабни кучайтирганлиги Туркистон АССР, БХСР, ХХСР ҳукуматлари техник ходимлар тайёрлаш мактаблари очганлиги ва ташкил этилганлиги, замонавий техник мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ёшларни хорижий мамлакатларга, асосан Россия, Германия, Туркия, Японияга сафарбар этилганлиги, қалдирғоч маҳаллий техник ходимларининг фаолияти, маиший турмуши, тарихий тақдирлари билан боғлиқ жиҳатлар аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Туркистонда техника соҳасидаги янгиликларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга таъсири (1917–1924 йй.)” мавзусидаги диссертациянинг илмий натижалари ва тавсияларидан:
1917–1924-йилларда Туркистон минтақасига янги техникалар кириб келишига тўсиқ бўлган омиллар совет ҳокимиятининг барча мулкларни национализация қилиши, хусусий тадбиркорликни чеклаш, саноат корхоналарининг ёпилиши, ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кескинлашиши, деҳқончилик таназзулга кетиб, экин ерларининг ўз салоҳиятини йўқотиши, очарчилик ва аҳоли қашшоқлашуви, марказнинг буюк давлатчилик сиёсати далиллар ва архив ҳужжатлари орқали аниқлаштирилганлиги тўгʻрисидаги натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 13-июндаги 02-31-948-рақамли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларнинг Туркистон минтақасида 1917–1924-йилларда саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида янги техникалар кириб келишига тўсиқ бўлган омиллар ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилган.
Техник янгиликлар ва янги техникалар тарқалиши соҳасида қуруқлик транспортида қишлоқ хўжалигига илк бор “Фордзан”, “Эмерзон” каби тракторлар кириб келганлиги, ҳаво транспортида фуқароларни ташишга хизмат қиладиган “Юнкерс” немис самолётлари қатнай бошлаганлиги, сув флотида моторли, кенг палубали кемалар сотиб олинганлиги, ҳарбий техникаларнинг янги турлари: бронетанк, бронепоезд, 10 турдан ортиқ ҳарбий самолётлар, пулемёт ва ўқотар қуролларнинг 23 дан ортиқ турлари, кучли портловчи порох ва қўл гранаталари тарқалиши омиллари ва сабаблари илмий хулоса натижалари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида тақдим этилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 13-июндаги 02-31-948-рақамли маълумотномаси). Ушбу кўрсатув телетомошабинларнинг Туркистонда ўрганилаётган даврда қуруқлик, сув, ҳаво транспорти ва ҳарбий соҳадаги техник янгиликлар ҳақидаги тарихий тасаввурларни кенгайтиришга хизмат қилган;
Маиший ҳаётда қўлланиладиган, маданий-маърифий жараёнларда муҳим аҳамиятга эга бўлган босмахоналарнинг такомиллашган намуналари, машинкаларнинг немис янги нусхалари, фотоаппарат, граммафон, грампластинка ва радио, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бошқа техникаларнинг янги хилма-хил турлари жорий қилиб борилганлиги, радиостанциялар фаолияти тўғрисидаги натижалардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси тизимидаги Тарих бўлими, Файзулла Хўжаев уй-музейидаги экспозицияларни, шунингдек, музей-қўриқхона Ҳужжатлар фондини янги маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 19-июндаги 04-05/2300-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Бухоро давлат музей қўриқхонаси фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.
Туркистон минтақасида янги техникалар тарқалиши маҳаллий техник ходимларга талабни кучайтирганлиги Туркистон АССР, БХСР, ХХСР ҳукуматлари техник ходимлар тайёрлаш мактаблари очганлиги ва ташкил этилганлиги, замонавий техник мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ёшларни хорижий мамлакатларга, асосан Россия, Германия, Туркия, Японияга сафарбар этилганлиги, қалдирғоч маҳаллий техник ходимларининг фаолияти, маиший турмуши, тарихий тақдирлари билан боглиқ жиҳатлар тўғрисидаги натижалардан Бухоро давлар музей-қўриқхонасининг илмий бўлимида семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари каби тадбирларни
ўтказишга қаратилган фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 19-июндаги 04-05/2300-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Бухоро давлат музей қўриқхонасининг илмий тадқиқотларни кенг жалб қилишга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга имкон берган.