Арзиқулов Жамшид Хужақуловичнинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: ХИХ аср охири – ХХ аср бошларидаги ярмарка ва кўргазмаларнинг Туркистон минтақаси иқтисодий ҳаётига таъсири, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1019.
Илмий раҳбарининг: Ҳаитов Шадмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентлар: Давлетов Санжар Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор; Атамурадова Дилафруз Рашидовна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХИХ асрнинг охири – ХХ аср бошларида уюштирилган ярмарка ва кўргазмаларнинг Туркистон минтақаси иқтисодий ҳаётига таъсири масалаларини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистонда кўргазма ва ярмаркалар Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топган дастлабки йиллариданоқ ўтказила бошлангани, уларни уюштириш учун Ташкилий қўмита, махсус Дастур (низом) ва “қоида”лар ишлаб чиқилганлиги, саноат корхонаси эгалари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишгани, шунингдек, товар ва маҳсулотлар, уларнинг нарх-навоси, миллий ҳунармандчилик товарларининг намойиши расталардан жой олганлиги аниқлаштирилган.
Туркистонда ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида ўтказилган кўргазма ва ярмаркалар асосан Туркистон Қишлоқ Хўжалик Жамияти (1885), Туркистон Қишлоқ Хўжалик Тажриба Станцияси (1898) кабилар ўлкадаги тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳукумат аъзолари ташкилотчилиги остида ўтказилганлиги, Туркистондаги ички кўргазма ва ярмаркалардан ташқари Умумроссия, жаҳон ярмаркаларида Туркистон вакиллари иштироки амалга оширилгани илмий жиҳатдан далилланган.
Кўргазма ва ярмаркаларга тақдим этилган буюмлар ва товарлар доираси йиллар давомида кенгайиб борганлиги, Биринчи жаҳон уруши арафасида улар 21 та бўлимда намойиш этилгани, тадбиркорларда Европа миллати вакиллари қаторида ўнлаб тубжой аҳоли орасидан чиққан деҳқон, боғбон, тадбиркор, кустор ҳунармандчилик корхоналари эгалари ҳам иштирок этганлиги, улар орасидан мукофот ва медалларга сазовор бўлганлар ҳақидаги маълумотлар очиб берилган.
Россия империяси ҳукуматининг кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишни рағбатлантиришдан кўзлаган мақсади Туркистон иқтисодий имкониятидан янада кенгроқ фойдаланиш, хомашё ва моддий бойликларни ташиб кетишни кўпайтириш, ўлкада асрлар давомида ўрнашиб қолишдан иборат эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида ярмарка ва кўргазмаларнинг Туркистон минтақаси иқтисодий ҳаётига таъсирини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
Туркистонда кўргазма ва ярмаркалар Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топган дастлабки йиллариданоқ ўтказила бошлангани, уларни уюштириш учун Ташкилий қўмита, махсус Дастур (низом) ва “қоида”лар ишлаб чиқилганлиги, саноат корхонаси эгалари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишгани, шунингдек, товар ва маҳсулотлар, уларнинг нарх-навоси, миллий ҳунармандчилик товарларининг намойиши расталардан жой олганлиги аниқлаштирилган маълумот-лардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси давлат муассасаси 2024-йил 15-феврал даги 02-06-252-сонли маълумотномаси). Натижада Юртимизда бўлган дастлабки кўргазмалар ҳақида, унда намойиш этилган маҳсулотлар ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилди.
Кўргазма ва ярмаркаларга тақдим этилган буюмлар ва товарлар доираси йиллар давомида кенгайиб борганлиги, Биринчи жаҳон уруши арафасида улар 21 та бўлимда намойиш этилгани, тадбиркорларда Европа миллати вакиллари қаторида ўнлаб тубжой аҳоли орасидан чиққан деҳқон, боғбон, тадбиркор, кустор ҳунармандчилик корхоналари эгалари ҳам иштирок этганлиги, улар орасидан мукофот ва медалларга сазовор бўлганлар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси давлат муассасаси 2024-йил 15-феврал даги 02-06-252-сонли маълумотномаси). Натижада кўргазмаларда турли бўлимлар орқали товарлар намойиши, хорижий миллат вакиллари билан биргаликда тубжой аҳали вакиллари ҳам иштироки ҳақидаги тасаввурларнинг кенгайишига хизмат қилди.
Туркистонда ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида ўтказилган кўргазма ва ярмаркалар асосан Туркистон Қишлоқ Хўжалик Жамияти (1885), Туркистон Қишлоқ Хўжалик Тажриба Станцияси (1898) кабилар ўлкадаги тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳукумат аъзолари ташкилотчилиги остида ўтказилганлиги, Туркистондаги ички кўргазма ва ярмаркалардан ташқари Умумроссия, жаҳон ярмаркаларида Туркистон вакиллари иштироки амалга оширилгани илмий жиҳатдан далиллангани Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилганлигини маълум қилади. Натижада Савдо-саноат палатаси кўргазма ва ярмаркалар ўтказишда фойдаланилади.
Россия империяси ҳукуматининг кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишни рағбатлантиришдан кўзлаган мақсади Туркистон иқтисодий имкониятидан янада кенгроқ фойдаланиш, хомашё ва моддий бойликларни ташиб кетишни кўпайтириш, ўлкада асрлар давомида ўрнашиб қолишдан иборат эканлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилганлигини маълум қилади. Натижада Савдо-саноат палатаси фонди кўргазма ва ярмаркаларни иқтисодий ҳаётга таъсири ҳақидаги маълумотлар билан бойитилди.