Султанов Санжар Ўрaзалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Озиқ-овқат саноати машина ва ускуналарини физик-кимёвий коррозиядан ҳимоялаш учун самарали ресурстежамкор композицион полимер материаллар ва улардан қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/K201.
Илмий маслаҳатчилар: Негматов Сайибжон Садиқович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бабаев Туйғун Мирзаахмедович, кимё фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Тухтаев Феруз Садуллоевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ваамалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноати машина ва ускуналарини физик-кимёвий коррозиядан ҳимоялаш учун самарали ресурстежамкор композицион полимер материаллар ва улардан қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат ишлаб чиқариш ускуналарини коррозиядан ҳимоя қилиш учун антикорозион композицион полимер қопламалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган термодинамик жиҳатдан мос келадиган (эпокси-эпоксиполимерлар) ва мос келмайдиган полимерлар (эпоксиполиэтилен) орасида содир бўладиган реакция механизмлари асосланган;
эпокси-эпоксиполимер композицион материаллардаги кимёвий реакция механизмларини асослаш орқали компонентларнинг полимер матрицасига синергетик таъсири ва резервуарлар, контейнерлар ҳамда бошқа озиқ-овқат ускуналарида қопламани қўллаш натижасида, уларнинг коррозиябардошлилигини 1,5 мартага ошириши аниқланган;
ишлаб чиқилган антикорозион композицион материалларнинг физик-кимёвий, механик ва эксплуатацион хусусиятларини яхшиланиши орқали саноат ускуналарининг ишлаш муддатини узайиши аниқланган;
ингредиентларнинг тури, таркиби ва нисбати таъсирини аниқлаш орқали шакллантирувчи антикоррозион композициянинг «таркиб-тузилиш-хусусият» каби корреляцион боғлиқлиги асосланган;
резервуарлар, идишлар ва бошқа озиқ-овқат ускуналарини коррозиядан ҳимоя қилиш учун коррозияга қарши қопламанинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
композицион полимер материаллар ва улар асосида қопламалар олишнинг илмий-услубий тамойиллари ҳамда эпоксиполиэтилен ва эпокси-эпоксид композицион полимер материаллар ва улар асосида қопламалар олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат саноати машина ва ускуналарини физик-кимёвий таъсир натижасида коррозиядан ҳимоялаш учун самарали ресурстежамкор композицион полимер материаллар ва улардан қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
антикоррозион композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларни олишнинг ресурстежамкор технологияси Сирдарё вилоятидаги «Гулистон экстракт-ёғ» АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мойсаноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 5 сентябрдаги 13С/4-311-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чикилган антикоррозион композицион полимер материаллар ва улар асосидаги копламаларнинг физик-кимёвий, механик ва коррозиябардошлик хоссасини 1,5 марта яхшилаш имконини берган;
ишлаб чиқилган антикоррозион қопламалар Сирдарё вилоятидаги «Рисқибой-Мироншох» МЧЖ корхонасидаги ускуналарда антикоррозион қоплама сифатида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мойсаноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 5 сентябрдаги 13С/4-311-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонада фойдаланиладиган диаратор баклари ва металл конструкцияларининг ишлаш муддатини 2-2,5 марта ошириш имконини берган;
антикоррозион композицион полимер копламалар Сирдарё вилоятидаги “Гулистон экстракт - ёғ” АЖ ва “Рискибой-Мироншох” МЧЖ корхоналарида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мойсаноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 5 сентябрдаги 13С/4-311-сонли маълумотномаси). Натижада, корхоналарда чигитни кайта ишлашда фойдаланиладиган агрессив мухитда ишлайдиган буг козонларининг ва насосларнинг ишлаш муддатини 1,5-2 бараварга ошириш имконини берган.