Сатторова Дилшода Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида физикани ўқитишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (электр ва магнетизм бўлими мисолида )”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.2.PhD/Ped5160.
Илмий раҳбар: Содиқова Шохида Мирзаахмадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04-рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:
Зайнобиддинов Сирожиддин Зайнобиддинович – физика-математика фанлари доктори, академик;
Абдуллаева Озода Сафибуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Олий таълим муассасаларида физика фанини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
физика фанини инновасион таълим технологиялари асосида ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари ижодкорлик, натижадорлик, ўлчамлилик тамойилларини назарий ва лаборатория машғулотлари интеграсиясига асосланган экспериментал ўқув муҳитига адаптивлик даражаларда қўллаш асосида аниқланган;
физика фанини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитишнинг назарий консептуал модели таълим олувчилар ўзлаштиришини жадаллаштирувчи симуляцион, иллюстратив ва имитасион иш турларини коллоборатив ўқув жараёнида таълим эҳтиёжларига йўналганликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
физика фанини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитишнинг дидактик таъминоти ностандарт топшириқларни тезкор тушуниш ва бажаришга тайёрловчи адаптив методикани талабаларнинг барқарор академик фаолиятида интегративлик даражаларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида физика фанини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари талабаларда таянч ва касбий компетенсияларни прогрессив динамикада ривожлантирувчи назарий ва амалий топшириқларнинг интегратив моделларидан эркин танловли муҳитда индивидуал йўналганликда фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида умумий физика курси “Электр ва магнетизм” бўлимини инновацион таълим технологиясидан фойдаланиб ўқитишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
физика фанини инновасион таълим технологиялари асосида ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари ижодкорлик, натижадорлик, ўлчамлилик тамойилларини дарс ва лаборатория машғулотлари интеграсиясига асосланган экспериментал ўқув муҳитига адаптивлик даражаларда қўллашга оид таклифлари “Умумий физикадан лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9- сентябрдаги 302-1300-сонли гувоҳномаси). Натижада методик тавсиялар доирасида ишлаб чиқилган ишланмалар физикани ўқитишда мавзуларни ўзлаштириш имкониятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
физика фанини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитишнинг назарий консептуал модели таълим олувчилар ўзлаштиришини жадаллаштирувчи симулясион, иллюстратив ва имитасион иш турларини коллоборатив ўқув жараёнида таълим эҳтиёжларига йўналганликда қўллашга оид таклифлардан ЁаС–ХТ–1–31/884–рақамли “Инновацион техналогиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги илмий лойиҳани вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 2023-йил 7-ноябрдаги 01-20-09/2283-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий-интеллектуал қобилиятларини узлюксиз ошириб бориш механизмини такомиллаштириш имконияти яратилган;
физика фанини инновацион таълим технологиялари асосида ўқитишнинг дидактик таъминоти ностандарт топшириқларни тезкор тушуниш ва бажаришга тайёрловчи адаптив методикани талабаларнинг барқарор академик фаолиятида интегративлик даражаларда қўллашга оид таклифларидан ЎзФА Ядро физикаси институтида бажарилаётган АМ–ПЗ–201962031-сонли “Ядро энергетикаси”, “Ядро медицинаси ва технологиялари”, “Радиацион медицинаси ва технологиялари” фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мултимедиали дарсликлар яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-июндаги 02-07-2109/04–сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг креатив фаолиятини ривожлантиришда шахсий ва касбий компетенсиялари яратилган ўқув ва методик қўлланмалари асосида (физика фанига мотивация ҳосил қилдириш, талаба фаолиятини креатив ривожлантиришга имкон берувчи инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш, физика ўқитишда қўшимча адабиётлар билан ишлаш) ривожлантиришга эришилган.