Жуманиёзова Феруза Ражабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон енгил саноатини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt107.
Илмий раҳбар: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Санақулова Барногул Ризоқуловна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва бошқарув олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон енгил саноатини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил саноат корхоналари фаолиятининг юқори рентабеллигини таъминлаш асосида тармоқни молиялаштиришнинг узлуксизлигига эришиш таклифи ишлаб чиқилган;
енгил саноатда йирик бўлмаган корхоналарни вертикал интеграциялаштирилган тизимга қўшилишининг самарадорлигини баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
енгил саноат корхоналари фаолиятини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашда инвестицион харажатларни лизинг асосида молиялаштириш механизми такомиллаштирилган;
енгил саноат корхоналарини тижорат банклари томонидан кредитлаш ҳажмини оширишда овердрафт кредитлаш усулидан фойдаланиш механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон енгил саноатини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
енгил саноат корхоналари фаолиятини молиялаштиришнинг узлуксизлигини юқори рентабеллик кўрсаткичлар асосида таъминлаш таклифи «Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноатини 2018–2021 йилларда ривожланиш стратегияси ва 2030 йилгача бўлган истиқболлари концепцияси»да фойдаланилган(«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 23 октябрдаги ФЖ-06-5730-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф бўйича амалга оширилган чоралар натижасида, жумладан, сўнгги 3 йил давомида мамлакатимиз енгил саноатида маҳсулот сотиш рентабеллиги 6,0 фоиздан 9,0 фоизга; асосий воситалар рентабеллиги 9,4 фоиздан 12,0 фоизга; айланма маблағлар рентабеллиги 19,3 фоиздан 27,4 фоизга; ишлаб чиқариш таннархи рентабеллиги 7,5 фоиздан 10,4 фоизга; ўз маблағлари рентабеллиги 8,0 фоиздан 11,6 фоизга; қарз маблағлари рентабеллиги 0,7 фоиздан 1,2 фоизга; мол-мулк рентабеллиги 3,9 фоиздан 5,9 фоизга; умумий рентабеллик эса 12,4 фоиздан 17,8 фоизга ошган;
енгил саноатда йирик бўлмаган корхоналарнинг вертикал интеграциялаштирилган тизимга қўшилишининг самарадорлигини баҳолашда Альтманнинг модернизация қилинган «Z» моделидан фойдаланиш таклифи «Ўзбекистон Республикасини тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати 2018–2021 йилларда ривожланиш стратегияси ва 2030 йилгача бўлган истиқболлари концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 23 октябрдаги ФЖ-06-5730-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида енгил саноат корхоналарида айланма маблағларнинг айланиш даври 2015 йилдаги 112,5 кундан 2016 йилда 109,0 кунгача, 2017 йилда 105,9 кунгача тезлашган;
енгил саноат корхоналари фаолиятини молиялаштириш амалиётини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашнинг такомиллашган таклифи «Ўзбекистон Республикасини тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати 2018–2021 йилларда ривожланиш стратегияси ва 2030 йилгача бўлган истиқболлари концепцияси»да фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 23 октябрдаги ФЖ-06-5730-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши натижасида тўқимачилик саноати корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган импорт божи хомашё материалларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш имконини берган;
енгил саноат корхоналарини тижорат банклари томонидан кредитлаш ҳажмини оширишни овердрафт кредитлаш усули асосида таъминлаш таклифи «Ўзбекистон Республикасини тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати 2018–2021 йилларда ривожланиш стратегияси ва 2030 йилгача бўлган истиқболлари концепцияси»да ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 23 октябрдаги ФЖ-06-5730-сон маълумотномаси). Мазкур илмий-амалий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида тўқимачилик саноати корхоналари ишлаб чиқаришини молиялаштиришни ташкил этишнинг замонавий кредитлаш усулини жорий этиш асосида юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш имконини яратган.